Get Mystery Box with random crypto!

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Telegram kanalining logotibi ssvmatbuotkotibi — ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Kanaldagi mavzular:
Oнлайн
Qabul
Kanal manzili: @ssvmatbuotkotibi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 35.92K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 243

2021-02-18 08:15:16
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди.
Ташрифдан асосий мақсад – аввал қўйилган вазифалар ижросини кўриш, маҳаллалардаги шароитни ўрганиш, аҳолини ўйлантираётган муаммолардан келиб чиқиб, навбатдаги режаларни белгилаш.
Сафар давомида саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в Наманганскую область.
Главная цель поездки – ознакомление с исполнением поставленных ранее задач, изучение условий в махаллях, определение дальнейших планов исходя из волнующих население проблем.
Запланировано посещение промышленных предприятий, ознакомление с сельскохозяйственными проектами и проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Namangan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
5.2K views05:15
Ochish/sharhlash
2021-02-18 08:00:21​ 2021 йил 17 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79548 (+51) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Андижон вилоятида,
5 нафари Наманган вилоятида,
11 нафари Тошкент вилоятида,
33 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Сурхондарё вилоятида 13 нафар,
Хоразм вилоятида 8 нафар,
Тошкент вилоятида 8 нафар,
Тошкент шаҳрида 37 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78059 (+66) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 867 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
7.8K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-02-17 19:03:59 ССВ ҳудудий бошқармалари фаолиятидан:

Қашқадарё вилояти.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Қарши ҳарбий госпитали ҳамкорлигида Миришкор туманидаги Чандир қишлоқ участка шифохонасида тиббий кўрик ташкил этилди.

Фарғона вилояти.
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиалида “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ходими” кўрик-танлови ўтказилди.
————————————
Соғлиқни сақлаш бошқармасида репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифати, шунингдек, 2020 йилда содир бўлган оналар ва гўдаклар ўлими таҳлилига бағишланган хайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Бухоро вилояти.
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича муассасалар раҳбарларининг ўринбосарлари фаолиятлари ҳисоботи таҳлил қилинди.
———————————
Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси, 38-оилавий поликлиника ходимлари, туман жисмоний тарбия ва спорт, маданият, ички ишлар бўлими жамоалари ҳамкорлигида соғломлаштириш тадбири ўтказилди.

Андижон вилояти.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи қишлоқларда сайёр қабуллар ўтказди, шунингдек, аҳоли бепул чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди.

Наманган вилояти.
Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Тошкент давлат стoматология институти шифокорлари билан ҳамкорликда жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Сирдарё вилояти.
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида, марказ ходимлари томонидан ҳар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида спорт ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш анъана тусини олди.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
8.1K views16:03
Ochish/sharhlash
2021-02-17 17:42:59Намангандаги бирламчи тиббиёт муассасаларига замонавий тиббий техникалар етказиб берилди

Хабар бериб келаётганимиздек, Наманган вилоятида бошланган “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” саломатлик акцияси давом этмоқда.

Акция доирасида ҳудудий тиббиёт муассасаларини замонавий тиббиёт технологиялари билан таъминлаш ҳам кўзда тутилган бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан вилоятнинг ўнлаб тиббиёт муассасаларига замонавий диагностика тиббий жиҳозлари етказиб берилди. Ушбу тиббиёт карвони 62 дона электрокардиограф, 30 дона ультратовуш текшируви аппарати ва кардиомонитор каби қурилмаларни ўз ичига олади.

Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси Ойбек Турдиматовнинг қайд этишича, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини ривожлантириш лойиҳаси бўйича хориждан олиб келинган ушбу асбоб-ускуналар қишлоқлардаги 62 та оилавий поликлиникаларга тақсимланади.

Тадбир доирасида ушбу тиббий асбоб-ускуналарнинг дастлабки тўплами Янгиқўрғон ва Чуст туманларидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига жўнатилди. Жумладан, вилоят марказидан анча олисдаги Исковот қишлоғидаги оилавий поликлиника ходимларига қурилмалардан фойдаланишни ўргатиш ишлари бошлаб юборилди. Эртадан улар ёрдамида қишлоқ аҳли саломатлигини текшириш жараёнлари бошланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
7.3K views14:42
Ochish/sharhlash
2021-02-17 16:00:58
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков:

— Бугунги кунга қадар 6823 нафар кўнгилли бир маротаба эмланган. 2556 нафари икки маротаба эмланиб, уларнинг бир қисмига ҳозирда учинчи маротаба ҳам вакцина юборилди. Шундай қилиб, бир кунда ўртача 300 нафарга яқин шахс эмланмоқда. Уларда ножўя реакциялар кузатилмади. Кўнгиллиларда антитаналарнинг ортиш миқдори кузатиб борилмоқда ва икки маротаба эмланганлардаги антитаналар кўпроқ экани маълум бўлмоқда. Батафсил видеода.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
7.1K views13:00
Ochish/sharhlash
2021-02-17 15:45:32
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков:

— Ўзбекистонда 13 турдаги юқумли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда... Бу жараёнлар ҳақида батафсил видеода.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
6.5K viewsedited  12:45
Ochish/sharhlash
2021-02-17 15:27:59
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков:

— Коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари юртимизга ушбу вакциналарнинг етиб келиш муддати билан боғлиқ бўлиб, ҳозирча бу февраль ойининг охири ва март ойининг бошларида мўлжалланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан, аҳоли касалликни юқтириб олиш хавфига қараб тоифаларга бўлинган. Тоифалар ҳақида батафсил видеода.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
6.6K views12:27
Ochish/sharhlash
2021-02-17 14:16:15БОШ ҲАМШИРАЛАР ПАТРОНАЖ ХИЗМАТИНИНГ ЯНГИЧА ТИЗИМИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

Яқинда пойтахтимизда бирламчи тиббиёт тизимидаги янгича тизим ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари мавжуд оилаларга бириктирилган алоҳида патронаж ҳамшираси вазифаларига бағишланган ўқув семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Унда БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Европа ва Марказий Осиё минтақавий бюроси рахбари, тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўрта тиббий ходимларнинг малакасини ошириш маркази директори ва Коракалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда фаолият юритадиган бош ҳамширалари иштирок этди.

— Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 12 ноябрда эълон қилинган “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислохотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2020 йил 10 ноябрдаги “Ахолининг соғлом овкатланишини таъминлаш буйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан аҳолини соғлом турмуш тарзига тарғиб этиш ва уларга бирламчи тиббий хизмат кўрсатишнинг бутунлай янгича тизими жорий этилди, — дейди Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамширалик иши бўйича бош мутахассиси Рихси Салихаджаева. — Ҳужжатга асосан репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш, тиббий хизматни самарали йўлга қўйиш, оналар ва болаларга тўғри овқатланиш, болалар саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида хонадонларга патронаж ташрифлари сифатини янада такомиллаштирилмоқда.

Ушбу ўзгаришларга ходимларни тайёрлаш мақсадида ЮНИСЕФнинг тавсиялари асосида патронаж ҳамшираларини универсал-прогрессив модель бўйича махсус тайёргарликдан ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш ва патронаж ҳамшираларни ўқитишни ташкил этиляпти. Бугун барча ҳудудлардаги бош ҳамшираларга ўқув семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Cеминарда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида патронажнинг универсал-прогрессив модели асосида аҳолини тизимли ва мақсадли патронаж билан қамраб олиш бўйича асосий йўналишлар ҳамда патронаж ҳамшира томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар режаси оилага кенгайтирилган хизмат кўрсатиш ҳақида сўз борди.

Шунингдек, бу йўналишда бошқа ташкилот, идоралар билан ҳамкорлик тадбирларида оила ва болалар эҳтиёжларига эътиборни қаратиб, уларнинг қизиқишларини унутмаган ҳолда улар билан доимий ишлаш механизмини яратиш борасида фикр алмашилди.

Бош ҳамшираларга турли тақдимот ва видеомаълумотлар орқали бу жараёнда уларнинг зиммасига тушадиган масъулият ва вазифалар тушунтирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
7.7K viewsedited  11:16
Ochish/sharhlash
2021-02-17 12:35:19
#болалар_саломатлиги

Болалар миллий тиббиёт марказида кўз микрохирургияси, кардиохирургия йўналишларида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
7.0K viewsedited  09:35
Ochish/sharhlash
2021-02-17 10:45:45 ​#cаломатлик_акцияси

САЛОМАТЛИК АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА УЧҚЎРҒОНДА ҲАМ МУРАККАБ ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Айни кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Наманган вилоятида “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида щтказилаётган саломатлик акцияси доирасида Андижон давлат тиббиёт институти ректори Мадаминжон Мадазимов бошчилигидаги 15 нафар профессор ва доцентлар ҳам Наманган аҳолиси саломатлигини мустаҳкамлаш учун камарбаста бўлаяпти. Улар Учқўрғон, Норин туманларидаги хонадонларга кириб, аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларига зарур тиббий ёрдамларни кўрсатишди. Соғлигида муаммоси бор фуқаролар саралаб олинаяпти. Пировардида эса вилоят марказида эмас, балки туман шароитида травматологик, гинекологик, урологик ҳамда пластик-реконструктив операциялар ўтказишмоқда.

Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тиббий ёрдам бўлимида “Темир дафтар”да турган, кам таъминланган, эҳтиёжмандларда қатор юқори технологик операциялар муваффақиятли бажарилганлиги таҳсинга сазовор.

Султонхон Шодиева 61 ёшда, тўрт нафар фарзанднинг онаси, кўплаб набираларнинг бувиси. У қорин соҳасидаги қаттиқ оғриқ туфайли шифохонага келтирилганди. АДТИ ректори М. Мадазимов ва малакали жарроҳ Б. Темировлар беморни жарроҳлик йўли билан дарддан бутунлай халос этишди. Ноёб турдаги мураккаб амалиёт — қорин чурраси тўрт соатдан ортиқ вақт мобайнида бартараф этилди. Бугун унинг кўзларида табассум зоҳир.

— Қўли енгил жарроҳларнинг юксак маҳорати боис дардим ортда қолди. Ҳозир аҳволим яхши. Ҳеч қандай маблағсиз, хайрли тадбир шарофати билан соғлигим тикланди. Беқиёс ғамхўрлик учун элпарвар юртбошимизга раҳматлар айтамиз, — дейди С. Шодиева.

Бугина эмас, олим шифокорлар Нилуфар Раҳимжоновада “Қорин ўнг қўл кафти, иккала сон ва иккала бўғим соҳасининг чандиқли деформацияси”, Каромат Зокировада “Бўйин ва ўнг елка бўғимининг чандиқли тортилиши”, Муяссар Икромжоновада “Холецистоэктомия”, Достонбек Режабовда “Чап томонлама герниотомия, Жирар Кимбаровский бўйича пластика” каби ноёб турдаги жарроҳлик амалиётларини муваффақиятли бажаришиб, уларнинг нажоткор-халоскорларига айланишди.

— Энди вилоят марказига боришга ҳам хожати қолмаганидан суюндик, — деди Мадина Хайдарова. — Онамнинг саломатлиги ортиқча оворагарчиликсиз яхшиланаяпти. Хонадонимизга шодлик улашаётган, яқинларимиз соғлигини тиклаётганлардан беҳад миннатдормиз.

— Халқимизнинг фаровон турмуши, бахтли ҳаёти учун доимо хизмат қилишдан чарчамаймиз, — дейди ректор М. Мадазимов. — Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида ўтказилаётган саломатлик акцияси бизни одамлар билан янада яқинлаштирди. Шу кунгача мутахассисларимиз қўлларида керакли тиббий ускуналари билан 2000 дан зиёд хонадонларга кириб, керакли маслаҳат ва тавсияларни бердилар. Зарурий тиббий ёрдамлар кўрсатишди. Улар орасидан юқори технологик операцияларга муҳтожларни топиб, “Темир дафтар” рўйхатидаги 12 нафар эҳтиёжманд одамда ноёб турдаги жарроҳлик амалиётларини ўтказдик. Яқин кунларда яна 8 нафар бемор мураккаб операцияга тайёрланяпти.

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, институтнинг кардиолог, невропотолог, эндокринолог, травматологлардан иборат ихтисослашган “Мобил гуруҳи” Норин туманидаги чекка қишлоқлар аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқда.

Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
7.6K views07:45
Ochish/sharhlash