Get Mystery Box with random crypto!

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Kanal manzili: @ssvmatbuotkotibi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 36.00K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 237

2021-02-16 08:07:47 “ЖИГАРИНГ ДАРД ЧЕККАНДА БУЙРАГИНГНИ БЕРИШГА ТАЙЁР ТУРАРКАНСАН...”
саломатлик акцияси доирасида уч нафар беморда буйрак трансплантацияси амалга оширилмоқда

Уч йилдан бери буйрак етишмовчилигидан азият чекиб, бир йилдан бери гемодиализ муолажасини қабул қилиб юрган Мастура Файзиева дардига даво излаб бормаган жойи қолмади. Унинг олдида икки йўл турарди: умрининг охиригача гемодиализ муолажасини қабул қилиш ёки буйрак трансплантациясини амалга ошириш. Бу иккки чорани кўриш ҳам икки нафар фарзанднинг онаси учун моддий томондан қийинчиликлар туғдирарди.

“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида ўтказилаётган саломатлик акцияси авж паллага кирди.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
7.5K views05:07
Ochish/sharhlash
2021-02-16 08:01:14 ​​​​ 2021 йил 15 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79461 (+19) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Андижон вилоятида,
2 нафари Бухоро вилоятида,
1 нафари Наманган вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
6 нафари Хоразм вилоятида,
3 нафари Тошкент вилоятида,
4 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 7 нафар,
Жиззах вилоятида 1 нафар,
Наманган вилоятида 4 нафар,
Тошкент вилоятида 15 нафар,
Тошкент шаҳрида 14 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77969 (+41) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 870 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
8.9K views05:01
Ochish/sharhlash
2021-02-15 19:42:09
Ўзбекистонда болалар онкологик касалликларига қарши курашиш борасида янги тизим йўлга қўйилмоқда. Болажонларнинг онкологик хасталиклари катталарникидан айрим жиҳатларда фарқ қилади. Шундай экан, уларга бўлган ёндашув ҳам ўзгача бўлиши лозим. Болалар миллий тиббиёт маркази шу ёндашувни жорий қилишда таянч муассасага айланмоқда. "Замон" информацион дастурининг ушбу репортажи шу ҳақда.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
8.5K viewsedited  16:42
Ochish/sharhlash
2021-02-15 17:45:34ССВ: Касалланиш ҳолатлари кўпайгани ҳақидаги хабарлар асоссиз, махсус шифохоналар ёпилиши давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқларда коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна кўпая бошлагани, хусусан, британча штамм тобора кенг тарқалаётгани учун қатор шифохоналар қайта очилгани, Зангиотадаги юқумли касалликларга қарши курашиш комплекси беморларга тўлиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Kun.uz вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев билан боғланди.

«Негадир сўнгги пайтларда мана шундай мазмундаги хабарлар кўпайиб қолди. Қизиғи, биз коронавирусга қарши махсус очилган ёки мослаштирилган 159та марказдан фақат 12таси қолгани, Самарқанд ва Навоий каби вилоятларда бундай комплекслар тўлиқ ёпилгани ҳақида эълон қилаётган пайтимизда ҳақиқатга зид хабарлар тарқатиляпти.

Республикамиздаги пандемия билан боғлиқ вазият барқарор, касалликка чалиниш ҳолатлари кун сайин камайиб бормоқда, шифохоналар ёпилмоқда ёки консервация қилинмоқда.

Хусусан, Зангиотадаги 2-сонли юқумли касалликлар шифохонасининг «А» блоги тўлиғича консервация қилинди (яъни зарур ҳолатда тезкор ишлашга шай ҳолатда ёпилди). Умумий ҳисобда 700 нафарга яқин киши даволанаётган бу комплексдаги аксарият беморларда ПЗР тестлар натижасида коронавирус инфекцияси тасдиқланмаган. Кўпчилик коронавирусга шубҳа билан бориб, бошқа мавсумий касалликлардан даволаняпти.

Демак, бундай асоссиз хабарларга ишонмаслик ва нотўғри маълумот тарқатиш учун жавобгарлик борлигини яна бир бор эслатиб ўтишга зарурат пайдо бўлибди
», — деди Фурқат Санаев.

Маълумот учун:
2020 йилнинг 9 декабрида Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган саралаш ва тақсимлаш марказлари ҳамда «Универсал» спорт мажмуасидаги саралаш ва тақсимлаш маркази, 2021 йилнинг 6 феврал куни эса Самарқандда Covid-19 инфекциясига чалинганларни даволашга мўлжалланган охирги марказ ёпилгани ҳақида хабар берилганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, пандемия бошидан буён Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79442 нафарни ташкил этмоқда.

Айни вақтда тиббиёт муассасаларида 892 киши даволанмоқда, улардан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба: Kun.uz

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
9.3K views14:45
Ochish/sharhlash
2021-02-15 16:51:17“Қизимнинг соғлиғидан қайғуриб, хонадонимизга пойтахтдан профессорлар келиши етти ухлаб, тушимга ҳам кирмаганди”

“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!”
шиори остидаги саломатлик акцияси доирасида Cоғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари ҳамда пойтахтдан келган бир гуруҳ малакали шифокорлар Наманган вилоятида хонадонма-хонадон юриб, аҳолини тиббий текширувдан ўтказмоқда ҳамда зарур ҳолларда соғлиғини тиклашига ёрдам бераяпти. Уларнинг навбатдаги манзили Наманган шаҳри “Шарқ тонги” маҳалласи бўлди.

Ишчи гуруҳ вакиллари шу маҳалланинг Тошкент кўчасидаги 5-уйда яшайдиган кам таъминланган оила ҳолидан хабар олди. У ерда 92 ёшли Марҳамат ая икки қизи билан бирга истиқомат қилади. Кексалиги боис онахоннинг саломатлиги ёмонлашиб, кўзлари кўрмай қолган. Катта қизи 71 ёшли Саломатхон ая эса неврологик ҳасталик туфайли тўшакка михланиб қолган. Хайриятки, иккинчи қизи Кароматхон ая уларнинг корига яраб турибди. Бироқ кейинги пайтларда онаси ва опасини парваришлаётган инсоннинг соғлиғида ҳам айрим муаммолар юзага кела бошлаганди.

Пойтахтдан келган кутилмаган меҳмонлар уларнинг саломатлигини кўздан кечиришди. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Лазиз Тўйчиев ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходимлари уй эгалари билан самимий суҳбат қурди. Уларнинг дарду ташвишларини тинглаб, саломатлигини мустаҳкамлаш, хонадон саранжом-саришталиги ва уйларни таъмирлаш борасида тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди.

— Дунёдаги энг катта бойлик — инсон саломатлиги экан. Бемор бўлгач, унинг қадрига кўпроқ етдик, — дейди етмишинчи баҳорини қарши олаётган Кароматхон ая Исоқова. — Бизнинг ҳолимиздан хабар олиш учун келган саломатлик посбонларига чин дилдан ташаккур билдирамиз. Эл бахту саодати йўлида ғамхўрлик кўрсатаётган давлатимизга минг раҳмат!

Ишчи гуруҳ аъзолари ва бир гуруҳ шифокорлар шу кўчадаги 13-уйга ҳам киришди. Бу ерда туғма юрак нуқсонидан азият чекаётган Муаттар Муқимованинг саломатлиги тиббий текширувдан ўтказилди. Онаси Муқаддас Орифжонова билан қизининг юрагини даволаш бўйича суҳбатлашилди. Юқори технологик қурилмалар воситасида беморни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ва текширув якунларига қараб, даволаш чораларини белгилаш борасида тавсиялар берилди.

— Қизимнинг соғлиғидан қайғуриб, хонадонимизга пойтахтдан профессорлар келиши етти ухлаб, тушимга ҳам кирмаганди, — дейди М. Орифжонова. — Эл дардига дармон бўлаётган, сурункали касалликка чалинганларни оёққа турғизиш учун маҳалла кезаётган меҳридарё шифокорлар олдида таъзимдаман.

Маҳаллабай кесимидаги акция доирасида шаҳарнинг олис Бунёдкор маҳалласидаги Машҳура Тошхўжаева хонадонига ҳам кирилди. Хонадонда вояга етаётган етим фарзандларнинг соғлиғи тиббий текширувдан ўтказилди. Уларда аниқланган касалликларни барвақт даволаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

— Элпарвар мамлакатимизда бева-бечора кишилар, етим-есирларга кўрсатилаётган алоҳида ғамхўрлик, хайру саҳоват ишлари кўлами ортиб бормоқда, — дейди Машҳура Тошхўжаева. — Тиббиёт соҳаси фидойиларининг бу борадаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ.

Хайрли ишлар бардавомдир. Ҳар куни вилоятдаги юзлаб кам таъминланган, “Темир дафтар”га киритилган инсонлар хонадонига кириб бораётган юз эллик нафардан зиёд соғлиқни сақлаш тизими масъул ҳодимлари ҳамда республикамизнинг ихтисослаштирилган тиббиёт марказларидан келган шифокорлар ҳастаҳол аҳоли вакилларини тиббий кўрикдан ўтказаяпти.

Беморларни вилоятдаги ва пойтахтимиздаги тиббиёт марказларида дарддан халос этиш чоралари кўрилмоқда. Халқ бахту саодати йўлидаги бу эзгу амаллар юртдошларимизни беҳад мамнун этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
7.6K views13:51
Ochish/sharhlash
2021-02-15 16:44:30
Наманган вилоятидан бошланган "Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!" шиори остидаги саломатлик акцияси қизғин паллага кирди. "Ўзбекистон 24" телеканалининг юқоридаги лавҳасида пойтахтлик мутахассисларнинг маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда Поп туманида амалга оширган бир кунлик самарали фаолияти ҳақида сўз боради.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
7.2K views13:44
Ochish/sharhlash
2021-02-15 13:30:11
"Бор меҳримиз шу Ватан, шу ҳалқ учун!" шиори остида ўтказилаётган саломатлик акцияси доирасида ноёб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Бу ҳақда Ресбпулика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов ва дарддан фориғ бўлган беморлар "Замон" информацион дастурида сўзлаб берди.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
7.7K views10:30
Ochish/sharhlash
2021-02-15 12:19:25МИННАТДОР КЎЗЛАРДА ҚАЛҚИР ҚУВОНЧ ЁШЛАРИ

Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг урология ва ўсмирлар гинекологияси бўлимида бирин-кетин ўн икки нафар кичик беморларга пойтахтлик жарроҳлар нажот бағишлашди.

— Наманганнинг бу шифо маскани жамоаси билан кейинги пайтда мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатганмиз, — деди Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази болалар хирургияси бўлими мудири,тиббиёт фанлари номзоди Хуршид Сатторов. — Бу галги тўртинчи ташрифимиз “Бор меҳримиз шу Ватан,шу халқ учун!” шиори остидаги саломатлик акцияси доирасида бўлди. Беҳад хайрли ва савобли ишга ҳисса қўшаётганимиздан жуда мамнунмиз. Сафдошим Қуддус Абдуллаев ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти доценти Хусниддин Хотамов билан биргаликда кун давомида фаол амалиёт билан машғул бўлдик. Аслини олганда Наманганда болалар урологик жарроҳлиги пойтахтдагидек ривож топган. Дўстимиз,тиббиёт фанлари доктори Ёдгормирза Нурматов бой тажриба соҳиби. Шу боис ҳамиша ёнма-ён ишлаб, деярли кутилган натижаларга эришиб келяпмиз. Бугун эса мураккаб реконструктив пластик операциялардан бир нечасини уддаладик.

Биз жарроҳларнинг ҳар бир бемор операциясини ярим соатдан бир соатгача, ҳатто ундан зиёдроқ вақт ичида сифатли амалга оширганининг шоҳиди бўлдик. Ахир, шифокорларнинг юзларидаги ёқимли табассум, ота-оналарнинг кўзларида халқаланган севинч ёшлари бежиз эмас эди-да!

— Етти ойлик Исломжоним ўнг буйрак тарафи шишиб, яхши ёзилолмасдан қийналарди, инграб йиғларди, — дейди Мингбулоқ туманининг Мустақиллик маҳалласида яшовчи Муҳайё Абдуназарова. — Омадимиз бор экан, пойтахтлик уролог-жарроҳлар боламнинг жонига оро бўлди. Ўттиз дақиқада пластик операциядан чиқди. Кўнглим жойига тушди. Она учун чақалоғининг соғайишини кўришдан ортиқ бахт қаерда?! Илоҳим, халқига меҳрибон юртбошимиз омон бўлсинлар! Оқ халатли нажоткорларнинг моҳир ва мўъжизакор қўлларига асло кўз тегмасин!

Худди шундай миннатдорлик сўзларини поплик 5 ёшли Оллоҳёрнинг онаси Маҳфузахон ҳамда косонсойлик 2 ёшли Озоджоннинг онаси Дилафрўзхон каби ўн чоғли аёллардан ҳам эшитишди юқори малакали, олиҳиммат жарроҳлар. Чунки улар тери орқали пункцион нефростомия операцияларини ўтказишди. Болаларнинг туғма ривожланиш нуқсонларини бартараф этишди. Пиелопластика, уретропластика амалиётлари туфайли кичик беморлар сийдик йўли дардларидан фориғланишди, саломатликлари тикланди.

Демак, Наманганда соғлом авлод вакиллари сафи яна бир нечага кўпайди. Лекин, шу билан бу эзгу ҳаракат тўхтатиб қўйилмайди. Олис-олис қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий кўрикларда хасталиги аниқланаётган бирорта бола меҳр ва эътибордан сира-сира четда қолмайди.

Бундан буён Президентимиз топшириқларига биноан шифокорлар ҳам маҳаллабай ишлаш тамойилига қатъий амал қилиб боришади.

Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
7.8K viewsedited  09:19
Ochish/sharhlash
2021-02-15 12:11:31
Болалар миллий тиббиёт марказида умумлаштирилган гемато-онкология бўлими ташкил этилди.

Батафсил https://kun.uz/29819038

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
7.1K views09:11
Ochish/sharhlash
2021-02-15 10:28:02 ​ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ЭНДОКРИНОЛОГИЯ ДИСПАНСЕРИНИНГ ЯНГИ ИМОРАТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Қорақалпоғистон халқига кўп йиллардан буён хизмат кўрсатиб келаётган Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Республика эндокринология диспансери янги иморатининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири М. Қурбанов, вазир ўринбосарлари ва вазирликнинг бош мутахассислари, республикадаги даволаш-профилактика муассасалари бош шифокорлари, эндокринология соҳасида кўп йиллар самарали меҳнат қилган нуроний шифокорлар, диспансернинг тиббиёт ходимлари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Мазкур диспансернинг реконструкция ишларига жами 6,860 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, замонавий асбоб-ускуналар ва инвентар билан таминланган. Иморатнинг биринчи қаватида диспансер поликлиникаси фаолият кўрсатиб, сифатли тиббий текширувларни амалга ошириш учун ҳар бир мутахассисга тўлиқ қулайликлар яратилган. Шунингдек, иморатнинг иккинчи ва учинчи қаватида эндокрин касалликлар билан оғриган беморларни стационар шароитда даволаш учун бир, икки ва уч кишилик палаталар ажратилган. Диспансерда беморлар ва тиббиёт ходимларига алоҳида қулайлик яратиш мақсадида лифт ишга туширилган.

Эндокринология соҳасида кўп йиллар самарали меҳнат қилган нуроний шифокорлар диспансердаги яратилган шароитлар билан танишар экан, соҳага кўрсатилаётган бундай эътибордан кўнгиллари тоғдек кўтарилди. Соғлиқни сақлаш соҳасида даволаш-профилактика муассасаларининг янгидан реконструкция қилиниши ва уларнинг моддий-техник базасининг мустаҳкамланиши даволанаётган беморлар кўнглида тузалишга бўлган умид, шифокорлар фаолиятига эса катта куч-ғайрат бағишлаши шубҳасиз, албатта.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ахборот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
7.5K views07:28
Ochish/sharhlash