Get Mystery Box with random crypto!

​Наманганда республика ихтисослашган тиббиёт марказлари филиал | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Наманганда республика ихтисослашган тиббиёт марказлари филиаллари ташкил этилади

Наманган вилоятида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги республика ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт марказларининг филиаллари ташкил этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилди.

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида илк бор ташкил этилган саломатлик акцияси доирасида чекка қишлоқлардаги аҳоли тўлиқ тиббий кўрик билан қамраб олинди. Аввал вилоятда амалга ошириш имкони бўлмаган жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги бундай саъй-ҳаракатларни мунтазам давом эттириш лозимлигини таъкидлади. Мутасаддиларга кардиожарроҳлик ва бошқа ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг филиаллари ташкил этиш вазифаси қўйилди.

— Мазкур филиаллар учун алоҳида бино қурилмайди, мавжуд шифохоналар биносидан жой берилади. Керак бўлса, бўш турган коллежлар биносини ҳам ажратиб берамиз, — деди Шавкат Мирзиёев.

ЎзА.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi