Get Mystery Box with random crypto!

Дастлаб чет эллик экспертлар ва ОАВ вакиллари Болалар миллий т | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Дастлаб чет эллик экспертлар ва ОАВ вакиллари Болалар миллий тиббиёт марказида яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Эслатиб ўтамиз, Болалар миллий тиббиёт маркази имкониятлари ва йўналиши жиҳатдан Марказий Осиёда ягона бўлган тиббиёт муассасаси бўлиб, Корея Республикаси иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик фонди (EDCF) иштирокида барпо этилган.

Марказ магнит резонансли томография, мультиспирал компьютер томография, замонавий лаборатория ҳамда онкологик касалликларни бир неча йил олдин аниқлайдиган замонавий диагностика ускуналари билан жиҳозланган. Тиббиёт муассасасида йилига 1500 дан кўпроқ мураккаб ва ноёб амалиётларини бажариш имконияти мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi