Get Mystery Box with random crypto!

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Telegram kanalining logotibi ssvmatbuotkotibi — ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Kanaldagi mavzular:
Oнлайн
Qabul
Kanal manzili: @ssvmatbuotkotibi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 35.92K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 246

2021-02-15 13:30:11
"Бор меҳримиз шу Ватан, шу ҳалқ учун!" шиори остида ўтказилаётган саломатлик акцияси доирасида ноёб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Бу ҳақда Ресбпулика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов ва дарддан фориғ бўлган беморлар "Замон" информацион дастурида сўзлаб берди.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
7.7K views10:30
Ochish/sharhlash
2021-02-15 12:19:25МИННАТДОР КЎЗЛАРДА ҚАЛҚИР ҚУВОНЧ ЁШЛАРИ

Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг урология ва ўсмирлар гинекологияси бўлимида бирин-кетин ўн икки нафар кичик беморларга пойтахтлик жарроҳлар нажот бағишлашди.

— Наманганнинг бу шифо маскани жамоаси билан кейинги пайтда мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатганмиз, — деди Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази болалар хирургияси бўлими мудири,тиббиёт фанлари номзоди Хуршид Сатторов. — Бу галги тўртинчи ташрифимиз “Бор меҳримиз шу Ватан,шу халқ учун!” шиори остидаги саломатлик акцияси доирасида бўлди. Беҳад хайрли ва савобли ишга ҳисса қўшаётганимиздан жуда мамнунмиз. Сафдошим Қуддус Абдуллаев ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти доценти Хусниддин Хотамов билан биргаликда кун давомида фаол амалиёт билан машғул бўлдик. Аслини олганда Наманганда болалар урологик жарроҳлиги пойтахтдагидек ривож топган. Дўстимиз,тиббиёт фанлари доктори Ёдгормирза Нурматов бой тажриба соҳиби. Шу боис ҳамиша ёнма-ён ишлаб, деярли кутилган натижаларга эришиб келяпмиз. Бугун эса мураккаб реконструктив пластик операциялардан бир нечасини уддаладик.

Биз жарроҳларнинг ҳар бир бемор операциясини ярим соатдан бир соатгача, ҳатто ундан зиёдроқ вақт ичида сифатли амалга оширганининг шоҳиди бўлдик. Ахир, шифокорларнинг юзларидаги ёқимли табассум, ота-оналарнинг кўзларида халқаланган севинч ёшлари бежиз эмас эди-да!

— Етти ойлик Исломжоним ўнг буйрак тарафи шишиб, яхши ёзилолмасдан қийналарди, инграб йиғларди, — дейди Мингбулоқ туманининг Мустақиллик маҳалласида яшовчи Муҳайё Абдуназарова. — Омадимиз бор экан, пойтахтлик уролог-жарроҳлар боламнинг жонига оро бўлди. Ўттиз дақиқада пластик операциядан чиқди. Кўнглим жойига тушди. Она учун чақалоғининг соғайишини кўришдан ортиқ бахт қаерда?! Илоҳим, халқига меҳрибон юртбошимиз омон бўлсинлар! Оқ халатли нажоткорларнинг моҳир ва мўъжизакор қўлларига асло кўз тегмасин!

Худди шундай миннатдорлик сўзларини поплик 5 ёшли Оллоҳёрнинг онаси Маҳфузахон ҳамда косонсойлик 2 ёшли Озоджоннинг онаси Дилафрўзхон каби ўн чоғли аёллардан ҳам эшитишди юқори малакали, олиҳиммат жарроҳлар. Чунки улар тери орқали пункцион нефростомия операцияларини ўтказишди. Болаларнинг туғма ривожланиш нуқсонларини бартараф этишди. Пиелопластика, уретропластика амалиётлари туфайли кичик беморлар сийдик йўли дардларидан фориғланишди, саломатликлари тикланди.

Демак, Наманганда соғлом авлод вакиллари сафи яна бир нечага кўпайди. Лекин, шу билан бу эзгу ҳаракат тўхтатиб қўйилмайди. Олис-олис қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий кўрикларда хасталиги аниқланаётган бирорта бола меҳр ва эътибордан сира-сира четда қолмайди.

Бундан буён Президентимиз топшириқларига биноан шифокорлар ҳам маҳаллабай ишлаш тамойилига қатъий амал қилиб боришади.

Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
7.8K viewsedited  09:19
Ochish/sharhlash
2021-02-15 12:11:31
Болалар миллий тиббиёт марказида умумлаштирилган гемато-онкология бўлими ташкил этилди.

Батафсил https://kun.uz/29819038

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
7.1K views09:11
Ochish/sharhlash
2021-02-15 10:28:02 ​ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ЭНДОКРИНОЛОГИЯ ДИСПАНСЕРИНИНГ ЯНГИ ИМОРАТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Қорақалпоғистон халқига кўп йиллардан буён хизмат кўрсатиб келаётган Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Республика эндокринология диспансери янги иморатининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири М. Қурбанов, вазир ўринбосарлари ва вазирликнинг бош мутахассислари, республикадаги даволаш-профилактика муассасалари бош шифокорлари, эндокринология соҳасида кўп йиллар самарали меҳнат қилган нуроний шифокорлар, диспансернинг тиббиёт ходимлари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Мазкур диспансернинг реконструкция ишларига жами 6,860 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, замонавий асбоб-ускуналар ва инвентар билан таминланган. Иморатнинг биринчи қаватида диспансер поликлиникаси фаолият кўрсатиб, сифатли тиббий текширувларни амалга ошириш учун ҳар бир мутахассисга тўлиқ қулайликлар яратилган. Шунингдек, иморатнинг иккинчи ва учинчи қаватида эндокрин касалликлар билан оғриган беморларни стационар шароитда даволаш учун бир, икки ва уч кишилик палаталар ажратилган. Диспансерда беморлар ва тиббиёт ходимларига алоҳида қулайлик яратиш мақсадида лифт ишга туширилган.

Эндокринология соҳасида кўп йиллар самарали меҳнат қилган нуроний шифокорлар диспансердаги яратилган шароитлар билан танишар экан, соҳага кўрсатилаётган бундай эътибордан кўнгиллари тоғдек кўтарилди. Соғлиқни сақлаш соҳасида даволаш-профилактика муассасаларининг янгидан реконструкция қилиниши ва уларнинг моддий-техник базасининг мустаҳкамланиши даволанаётган беморлар кўнглида тузалишга бўлган умид, шифокорлар фаолиятига эса катта куч-ғайрат бағишлаши шубҳасиз, албатта.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ахборот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
7.5K views07:28
Ochish/sharhlash
2021-02-15 10:06:38
Наманган вилоятидан бошланган "Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!" шиори остидаги саломатлик акцияси қизғин паллага кирди. "Ўзбекистон 24" телеканалининг юқоридаги лавҳасида пойтахтлик мутахассисларнинг маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликдаги самарали фаолияти, мураккаб жарроҳлик амалиётлари ва жараёндан муваффақиятли чиққан беморларнинг дил изҳорлари акс этган.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
7.5K views07:06
Ochish/sharhlash
2021-02-15 09:01:34ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19 дан 7 мингдан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 108 миллион 153 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 381 мингдан зиёд киши вафот этган (14.02.2021 йил Европа вақти билан соат 17:15 ҳолатига кўра).
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 300 530 янги ҳолати аниқланди, 7 776 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (15.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:24 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 108 миллион 812мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 399 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 27,130 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,904 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,765 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,071 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,027 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 7 689, Ҳиндистонда 12 194, Бразилияда 51 546, Россияда 14 185, Буюк Британияда эса 13 307 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

———————————————

По данным ВОЗ за последние сутки в мире от COVID-19 умерло более 7 тысяч человек

По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет более 108 млн 153 тысяч, из них более 2 млн 381 тысяча умерло (по состоянию на 17:15 по центральноевропейскому времени 14 февраля 2021 года).
За последние сутки в мире выявлено 300 530 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией, 7 776 больных умерло.

Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:24 часов по ташкентскому времени 15 февраля 2021 года), в мире заразилось более 108 млн 812 тысяч человек, из них более 2 млн 399 тысяч скончались.

Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 27,130 млн зараженных. На втором месте находится Индия (более 10,904 млн), на третьем — Бразилия (более 9,765 млн), на четвертом — Россия (4,071 млн), на пятом — Великобритания (4,027 млн).

По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 7 689, Индии — 12 194, Бразилии — 51 546, России — 14 185 и Великобритании — 13 307 новых случаев заболевания.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
7.4K views06:01
Ochish/sharhlash
2021-02-15 08:46:43
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари Бухоро вилоятида бўлиб, маҳаллий мутахассислар билан бирга беморларда тиббий кўрик ва даво муолажалари олиб боришди. Ташриф давомида 100 нафардан ошиқ беморларга тегишли тавсиялар берилди. Батафсил маълумот "Замон" информацион дастурида.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
7.3K viewsedited  05:46
Ochish/sharhlash
2021-02-15 08:02:10​​ 2021 йил 14 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79442 (+26) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Андижон вилоятида,
2 нафари Тошкент вилоятида,
22 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 4 нафар,
Тошкент вилоятида 15 нафар,
Тошкент шаҳрида 19 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77928 (+38) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 892 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
8.4K views05:02
Ochish/sharhlash
2021-02-14 16:51:02Халқаро эксперт электрон соғлиқни сақлашнинг ягона платформасини яратиш бўйича ўз тавсияларини беради

ССВнинг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожланиш марказида “Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида 2020-2021 йилларда икки йиллик ҳамкорлик шартномаси” ва USAIDнинг “Соғлиқни сақлаш тизимини ахборотлаштириш” лойиҳаси доирасидаги консультант – Литва Телемедицина ассоциацияси вице-президент, Вилнюс университети клиникасидаги Информатика ва ривожланиш маркази директори Ромуалдас Жонас Кизлаитис билан суҳбат бўлиб ўтди.

Ушбу ташриф ЖССТ томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ахборот тизимини ривожлантириш учун кўрсатаётган техник кўмакнинг давоми ҳисобланиб, марказ мутахассислари билан электрон соғлиқни сақлаш тизимини яратиш лойиҳаси бўйича тажриба алмашилди. Марказ томонидан олиб борилаётган лойиҳаларнинг ҳолати, амалга ошириш механизмида хорижий тажрибаларни қўллаш тўғрисида муҳокама ва таклифлар ўрганилди.

Ромуалдас Жонас Кизлаитис Ўзбекистондаги фаолияти доирасида олиб борилган ишларни ўрганиб, умумий ҳолатдан келиб чиқиб ҳамда ривожланган давлатларнинг тажрибалари асосида электрон соғлиқни сақлашнинг ягона платформасини яратиш бўйича ўзининг тасияларини тақдим этади.

Маълумот учун: Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази томонидан ҳозирги кунда Соғлиқни сақлаш тизимида ахборотлаштириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Булар қаторида электрон поликлиника, электрон тиббиёт картаси, телемедицина, ягона электрон рўйхатга олиш ва бошқа тизимни такомиллаштиришга ҳисса қўша оладиган лойиҳаларни мисол келтиришимиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
9.0K views13:51
Ochish/sharhlash
2021-02-14 16:33:12 ҚАШҚАДАРЁНИНГ ОЛИС ҚИШЛОҒИДА САМАРҚАНДЛИК ЁШ ВРАЧ ИШ БОШЛАДИ...

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тўлаков Чироқчи туманининг Кўкдала ҳудудида тиббиёт соҳасидаги муаммоларни ўрганиш давомида шу ҳудудда ишлаш таклифини билдирган самарқандлик ёш шифокор билан учрашди.

Қўшни вилоятнинг Пастдарғом тумани Гумбаз маҳалласида истиқомат қилувчи Ислом Ғаниев 27 ёшда. 2019 йилда Самарқанд тиббиёт институтини тамомлаган. Яқинда уйланган.

-Ўзим яшайдиган ҳудудда ярим ставкада ишлайман, - дейди Ислом. – Чунки мутахассис кўп, иш ўрни кам. Бу ерда мутахассисларга эҳтиёж катта эканлигини эшитиб, қўшимча иш излаб келгандим. Шўрқудуқдан эллик километрлик масофада яшайман. “Матиз”им бор, қатнаб ишлашим мумкин...

Равшан Тўлаков ёш шифокорни шу ерга кўчиб келиб, Шўрқудуқ оилавий шифокорлик пунктига 1,5 ставка оилавий шифокор ҳамда ҳудуддаги “Тез тиббий ёрдам” шохобчасига навбатчи шифокор бўлиб ишлашга таклиф этди. Агар Ислом туман ҳокими билан белгиланган тартибдаги шартномани имзоласа, нафақат беш миллион сўмдан зиёд иш ҳақига эга бўлиши, балки Президентимиз томонидан белгиланган бир қатор имтиёзларни қўлга киритиши, жумладан, 30 миллион сўмлик бир марталик тўлов, хизмат уйи ёхуд ижара тўлови билан таъминланишини маълум қилди...

БАТАФСИЛ...

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
7.7K views13:33
Ochish/sharhlash