Get Mystery Box with random crypto!

#матбуот_анжумани Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Ба | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

#матбуот_анжумани

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова ўз тақдимотида “Республикада болалар гематология ва онкологияси хизматини ривожлантириш ва бу соҳада тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича йўл харитаси” лойиҳасида кўзда тутилган мақсадлар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, юртимизда жорий этилган "Болалар гематологияси" ва "Болалар онкологияси" соҳаларини умумлаштириб, дунё стандартларига мос равишда "Болалар ва ўсмирлар гематология ва онкологияси" номли соҳани татбиқ килиш ва шу йуналишда магистратура, ихтисослаш ва малака ошириш курслари дастурида кадрлар тайёрлаш кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi