Get Mystery Box with random crypto!

​ 2021 йил 18 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

2021 йил 18 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79598 (+50) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
3 нафари Андижон вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
2 нафари Фарғона вилоятида,
1 нафари Хоразм вилоятида,
3 нафари Тошкент вилоятида,
36 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Бухоро вилоятида 4 нафар,
Жиззах вилоятида 1 нафар,
Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
Тошкент вилоятида 8 нафар,
Тошкент шаҳрида 27 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78100 (+41) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 876 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi