Get Mystery Box with random crypto!

​​#Cарҳисоб_2021 Тез тиббий ёрдам бўйича чақирувларга етиб бо | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

​​#Cарҳисоб_2021

Тез тиббий ёрдам бўйича чақирувларга етиб бориш ўртача вақти 25-30 дақиқадан 8-12 дақиқага қисқарди


Тез тиббий ёрдам хизмати — тиббиётнинг яна бир муҳим бўғини. Кейинги йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази таркибидаги ушбу хизматда битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағ 500 сўмдан 6500 сўмга етказилди.

Мамлакатимизда 2016 йилда 800 та “тез ёрдам” шохобчаси ва 1 минг 890 та тез тиббий ёрдам бригадаси фаолият юритган бўлса, айни пайтда уларнинг сони мос равишда 1 минг 666 та ва 2 минг 861 тага етказилди. Ўтган йилнинг ўзида олис ва чекка ҳудудлардага аҳоли пунктларида қўшимча 60 та “Тез ёрдам” шохобчаси ташкил этилди.

Беш йил аввал тармоқда бор-йўғи 24 та реанимобиль хизмат кўрсатар эди. 2021 йилда эса улар сони 435 тага етказилди. Тез ёрдам тизимидаги барча автомобиллар 100 фоиз GPS билан таъминланди.

Якунланаётган йилда 103 рақами марказлаштирилди ва Мувофиқлаштирувчи диспетчерлик хизмати — Саll-марказлар тўлиқ ташкил этилди.

Ўтган 2021 йилда дори воситалари таъминоти нормативга нисбатан 100 фоизга етказилди ва узлуксизлиги таъминланди (2016 йилда дори-дармонлар нормативдан 25-30 фоизга кам ва номунтазам бўлган).

2021 йилда юртимизда ҳар 13000 нафар аҳоли сонига нисбатан 1 та тез ёрдам машинаси тўғри келди. Ҳудудларнинг географик жойлашувига кўра, қўшимча санитар машиналар бириктирилди.

Бунинг натижасида чақирувларга кечикиб бориш ҳолатлари 10-12 фоиздан 1-2 фоизга камайиб, етиб бориш вақти ўртача 25-30 дақиқадан 8-12 дақиқагача қисқарди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi