Get Mystery Box with random crypto!

​​#Cарҳисоб_2021 Тиббиётнинг бирламчи бўғинида бутунлай янги | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

​​#Cарҳисоб_2021

Тиббиётнинг бирламчи бўғинида бутунлай янги тузилмаларга асос солинди

Якунига етган 2021 йил юртимиз тараққиётида сезиларли из қолдирди. Бу даврда барча соҳалар қатори соғлиқни сақлаш тизимида ҳам катта ўзгариш ва янгиланишлар юз берди. "Сарҳисоб" рукни остида ана шундай ислоҳотлар ҳақида йўналишлар бўйича тайёрлаган қисқача таҳлилимиз билан танишиб боришингиз мумкин.

Одатда, одамлар миллий тиббиётнинг даражасига бирламчи бўғинга қараб баҳо беради. 2021 йилда бу йўналишда қатор янгиланишлар амалга оширилди:

Бирламчи бўғин ислоҳ қилиниб, қишлоқ врачлик пунктлари ўрнига оилавий шифокор пунктлари ташкил этилди ва уларни штат меъёрлари қайта кўриб чиқилди. 2021 йил бошида бирламчи тизимда 858 та оилавий шифокор пункти бўлган бўлса, 2021 йил охирига келиб яна 100 таси ташкил этилди.

Бунинг натижасида бир умумий амалиёт шифокорига 3900 нафар аҳоли тўғри келган бўлса, бир оилавий шифокорнинг иш юкламаси 2000 нафарга туширилди.

Оилавий шифокорга тор доирадаги мутахассисларнинг бепул консультацияси ва шифохонада даволаниш учун йўлланма бериш ҳамда бепул дори воситаларини олишга рецептлар ёзиб бериш ваколати берилди.

Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи 14 мингдан зиёд тиббиёт бригадалари ташкил этилди.

Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2021 йил 15 июндан бошлаб бирламчи тиббий-санитария муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмлар учун бириктирилган аҳоли жон бошига ажратилган маблағ миқдори ўртача 3 баравар оширилди.

Касалликларни эмас, уларнинг хавф омилларини аниқлаш ҳамда бартараф қилиш мақсадида оммавий хатлов амалга оширилди. Аҳолини 4 та хавф гуруҳига ажратиш орқали улар билан индивидуал профилактика-соғломлаштириш тадбирлари олиб борилди.

2021 йилда махсус тайёргарликдан ўтган ҳамшираларга шифокоргача кўрик, скрининг ўтказиш, ҳамширалик ташхисларини қўйиш, реабилитация ва назоратни амалга ошириш вазифалари юклатилди.

Тиббиёт бригадалари томонидан аҳоли саломатлиги ва касалланиш ҳолатини "маҳаллабай" ўрганиш жорий қилинди.

Мақсадли скрининг ва манзилли патронаж амалиёти илк бор жорий қилинди.

“Қишлоқ шифокори” дастури — олис ва чекка ҳудудларда ишга қабул қилинган врачларни 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағи, хизмат уй-жойи билан таъминлаш тартиби жорий қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi