Get Mystery Box with random crypto!

​​Ҳурматли тиббиёт ходимлари! Азиз шифокор ва ҳамширалар! | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

​​Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Азиз шифокор ва ҳамширалар!


Сизларни кириб келаётган Янги – 2022 йил билан чин юракдан қутлайман!

Халқимиз саломатлиги йўлида билим ва иқтидорингиз, куч-ғайратингизни бағишлаб, кечани кундузга улаб, садоқат билан қилаётган меҳнатларингиз таҳсинга сазовордир.

Зеро, ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек: “Инсон саломатлиги – жамиятнинг бебаҳо бойлиги, шифокорлар эса ана шу бойликнинг фидойи посбонларидир”.

Аҳоли саломатлигини сақлаш борасида ўзингизни аямай амалга ошираётган самарали саъй-ҳаракатларингиз – эзгулик ва олийжанобликнинг юксак намунасидир. Аминманки, мамлакатимизда тиббиёт соҳасига қаратилаётган юксак эътибор ва чексиз ғамхўрлик барчамизни жипслашиб, халқни рози қилишдек эзгу мақсадни амалга оширишга ундайди.

Янги йил остонасида эл саломатлиги посбонлари бўлган – Сиз, азиз тиббиёт ходимларини қутлуғ айём билан яна бир бор муборакбод этиб, барчангизга мустаҳкам соғлик, узоқ ва баракали умр, хонадонларингизга осойишталик ва файзу барака тилайман!

Ойдин орзу-умидларингиз, яхши ният ва мақсадларингиз рўёбга чиқсин! Доимо халқ ардоғида бўлинг!

Беҳзод МУСАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири.