Get Mystery Box with random crypto!

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Telegram kanalining logotibi ssvmatbuotkotibi — ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Kanaldagi mavzular:
Oнлайн
Qabul
Kanal manzili: @ssvmatbuotkotibi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 36.53K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 222

2022-01-06 09:24:48
5 январь ҳолатига кўра, юртимизда 659 671 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
1-босқич эмланганлар 441 414 нафарни,
2-босқич эмланганлар 218 257 нафарни ташкил қилди.

Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (162 236 доза), Самарқанд (104 868 доза), Андижон (73 630 доза вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
5.1K views06:24
Ochish/sharhlash
2022-01-06 08:23:08
2022 йилдаги илк эмлаш кунида 151 330 доза вакцинадан фойдаланилди

5 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 151 330 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 038 нафарни,
2-босқич эмланганлар 70 278 нафарни,
3-босқич эмланганлар 63 014 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 39 355 263 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 856 664 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 13 578 068 нафарни,
3-босқич эмланганлар 6 920 531 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (26 859 доза),
Фарғона вилояти (24 209 доза),
Тошкент шаҳри (18 580 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 87,9 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 63,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
5.0K views05:23
Ochish/sharhlash
2022-01-06 08:03:38 Кеча юртимизда 146 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, ўлим ҳолати қайд этилмади

2022 йил 5 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199507 (+146) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
7 нафари Андижон вилоятида,
6 нафари Бухоро вилоятида,
6 нафари Жиззах вилоятида,
4 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
3 нафари Наманган вилоятида,
25 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
4 нафари Фарғона вилоятида,
10 нафари Хоразм вилоятида,
20 нафари Тошкент вилоятида,
57 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
Андижон вилоятида 2 нафар,
Бухоро вилоятида 8 нафар,
Жиззах вилоятида 6 нафар,
Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 3 нафар,
Самарқанд вилоятида 15 нафар,
Фарғона вилоятида 9 нафар,
Хоразм вилоятида 21 нафар,
Тошкент вилоятида 18 нафар,
Тошкент шаҳрида 60 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196758(+153) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
5.7K views05:03
Ochish/sharhlash
2022-01-05 15:51:37ССВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар сони 7200дан ошди. Уларнинг катта қисми таклифлардан иборат

Бугун Ўзбекистон тиббиётидаги муаммолар, ўз ечимини кутаётган оғриқли масалалардан юртдошларимиз яхши хабардор. Аммо уларни тизимли равишда, тезкор ва самарали ҳал этиш йўллари ушбу соҳа вакилларига кўпроқ аён, десак хато бўлмайди.

Шу мақсадда Президентимиз соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусида очиқ мулоқот ўтказишга қарор қилган.

Айни пайтда ушбу тадбир олдидан олимлар, шифокорлар, ҳамширалар, фармацевтлар, санитария-эпидемиология хизмати вакилларининг ғоя ва таклифлари, мурожаатлари қабул қилинмоқда.

Хусусан, шу кунгача очиқ мулоқотга 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ” ҳамда ижтимоий тармоқларда очилган алоҳида электрон манзиллар орқали йўлланган мурожаатлар сони 7218 тага етди.

Уларнинг:

63 фоизи
соҳа ривожига қаратилган таклифлар,
28 фоизиҳал этилган мурожаатлар,
9 фоизиижро жараёнидаги муаммоли масалалардир.

Жумладан, мурожаатларнинг:

2953 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
414 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
224 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
132 таси олий тиббий таълимга дахлдордир.

Келиб тушган мурожаатлар орасида санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар ҳам бор.

Масалан, санитария-эпидемиология хизматининг туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилиш тартибида ўтказилаётган текширувлар натижалари Ягона электрон тизимга киритиб борилади.

Бу вазифа фақат ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилиши белгиланган. Бироқ текширувлар сони кўп бўлганлиги туфайли жараённинг кечикиши билан боғлиқ муаммолар юзага келяпти.

Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлардан бирида ушбу ваколатни санитария-эпидемиология хизматининг туман (шаҳар) бўлимларига бериш таклифи илгари сурилган. Ўз навбатида, бу тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувларда қонунбузилиш ҳолатлари олди олинишига хизмат қилиши қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри (1021 та), Наманган (664 та) ва Самарқанд (487 та) вилоятларига тўғри келмоқда.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

1295 рақамли “Сall-марказ”

телеграмдаги
@SSV_Call_centre_bot

фейсбукдаги
www.facebook.com/Insonqdriuchunssv

инстаграмдаги
https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv
ҳамда

insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
4.4K views12:51
Ochish/sharhlash
2022-01-05 14:09:00“Омикрон”: АҚШда вазият таҳликали, Европа ва Осиёда эса янги чекловлар...

Коронавируснинг “омикрон” штамми дунёдаги эпидемиологик вазиятни бутунлай издан чиқариб юборди. Ҳозир кўплаб мамлакатлар бу мутация туфайли пандемиянинг янги, айни пайтда жуда шиддатли тўлқини билан курашмоқда.

Масалан, бундан беш ҳафта олдин — 28 ноябрь санасида АҚШда COVID-19ни юқтириш билан боғлиқ кунлик ҳолатлар 24 мингтани ташкил этганди.

Янги турдаги вирус мамлакатга кириб боргач, кўрсаткичлар фавқулодда тезлик билан оша бошлади. Масалан, куни кеча бу ерда суткалик касалланиш статистикаси 1 миллиондан ошиб кетган.

Бу, 28 ноябрь ҳолати билан қиёслаганда, 40 баробардан зиёд кўрсаткичдир. Таҳлилларга кўра, аниқланаётган янги ҳолатларнинг 95 фоизини “омикрон” ташкил этмоқда.

Қолган қитъаларда ҳам вазият ўта мураккаб. Данияда “омикрон” туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 18 нафарга етган бўлса, Жанубий Кореяда янги штаммдан дастлабки икки ўлим ҳолати қайд этилди.

Буюк Британия эса янада танг аҳволда. Касалланиш бир ҳафта аввалги кўрсаткичлардан қарийб 2 баробар ошиб, 4 январда бу ерда 218 мингдан зиёд кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг аксарияти янги штаммни юқтиргани айтиляпти.

Россияда гарчи пандемия тўлқини кундан кун пасаяётган бўлса-да, аммо "омикрон"ни юқтириш ҳолатлари кўпаяётгани ачинарлидир. Мисол учун, мамлакатда янги штаммни юқтириш кўрсаткичлари қисқа муддатда 103 тага етган.

Ана шундай мураккаб вазиятда қатор давлатлар карантин чекловларини кучайтиришга мажбур бўлмоқда. Ўз навбатида, вакцина жараёнини тезлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, Исроил аҳолини “омикрон”га қарши тўртинчи доза билан эмлашга қарор қилган биринчи давлат бўлди. Унга кўра, дастлаб иммунитети заиф инсонлар, 9 январдан эса 60 ёшдан ошган барча фуқаролар ва тиббиёт ходимлари қўшимча вакцина олишлари зарур.

Нидерландияда бутун мамлакат бўйлаб локдаун жорий қилинган. 14 январгача бу ерда аксарият корхоналар ишламайди. Австрияда эса аҳолининг эмланмаган қатлами фақат озиқ-овқат сотиб олиш ёки шифохонага бориш каби ўта зарурий эҳтиёжлар учунгина ўз уйларини тарк этишлари мумкин.

Францияда жамоат транспорти, кинотеатрлар, театрлар ва спорт майдончаларида озиқ-овқат ҳамда ичимликлар истеъмол қилишга тақиқ қўйилди. Янги қоидалар камида уч ҳафта давомида амал қилиши кутилмоқда.

Буюк Британияда эса таътилдан сўнг мактаб ўқувчилари 26 январгача синфхоналарда ҳам тиббий ниқобда бўлишлари шарт. Японияда аксарият чет эл фуқароларининг мамлакатга кириши тақиқланди.

Ҳиндистон эса касалланиш кўрсаткичлари ортиши сабабли 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларни оммавий эмлашга киришди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
4.9K views11:09
Ochish/sharhlash
2022-01-05 09:39:57Тиш имплантацияси қанчалик фойдали?

Саломатлигимиз, жисмоний ва эстетик ҳолатимиз бекаму кўстлигида соғлом тишларнинг аҳамияти беқиёс. Замонавий стоматология бу борада имплантация муолажаларидан самарали фойдаланиб келади. Тиш имплантларининг фойдали ва зарарли томонлари ҳақидаги ССВ Матбуот хизмати саволларига тиббиёт фанлари доктори Абдуазим ЮЛДАШЕВ жавоб берди:

— Тиш имплантантларининг афзал жиҳатлари анчагина. Негаки, кўпинча тиш олинган соҳадаги суяк емирилишга учрайди. Имплантант қўйилгач эса бу жараён тўхтайди. Ҳозирги замонавий стоматологияда олинган тиш ўрнига дарҳол тиш имплантантлари, айрим ҳолларда улар устига қоплама ҳам қўйилмокда.

Тиш имплантантлари бир босқичли ва икки босқичли тарзда ўрнатилади.

Икки босқичли шаклда имплантантни тўғридан-тўғри ва кечиктирилган ҳолда ўрнатиш мумкин.

Бир босқичли усулда эса имплантант жағга кўйилганда милк устидан чиқиб туради, жарроҳлик амалиётидан сўнг дарҳол тиш қопламасини қўйиш мумкин.

Икки босқичли усулда
имплантантнинг илдиз қисми жағга қўйилиб, шиллиқ қават билан қопланади. Унинг устки қисми эса 2-3 ойдан сўнг қўйилади.

Тўғридан-тўғри тиш имплантантини ўрнатиш тиш олингандан сўнг тиш катагига дарҳол имплантантни қўйиш орқали амалга оширилади.

Кечиктирилган ўрнатиш тиш олингандан сўнг ўртача 2-6 ойда бажарилади. Тажрибага кўра, дарҳол имплантатнинг ўрнатилиши айрим ҳолларда яхши натижаларни бермайди.

— Қандай ҳолатда тиш имплантантларини ўрнатиш учун рухсат берилади?

— Бир қатор ҳолатларда тиш имплантантларини ўрнатиш тавсия этилади. Улар қуйидагилар:

тиш қаторининг қисман нуқсони (соғлом ён тишлар чархланмаган ёки чархланган ҳолда) бўлганда;
тиш қаторининг орқа нуқсонлари мавжудлигида;
жағда тишлар тўлиқ йўқлигида.

Абсолют ва нисбий карши кўрсатмалар қуйидаги ҳолларда:
юрак-қон томир тизими касалликларида;
иммун тизимининг патологиясида;
суяк тизими касалликлари, суяк ҳосил бўлишини камайтиришда (остеопороз, туғма остеопатия, остеонекроз, дисплазия);
эндокрин касалликларда; (гипофиз, буйрак усти патологияси, гипер ва гипотиреознинг оғир шакли, қандли диабет);
қон касалликларида (лейкемия, гемолитиканемия);
марказий ва периферик асаб тизими касалликларида (шизофрения, параноя, психоз, невроз, алкоголизм ва наркомания);
чакка пастки жағ бўғимининг касалликларида.

— Имплантация жараёни қандай кечaди?

— Тиш имплантантларини ўрнатиш учун жарроҳлик амалиётини ўтказиш ва оғиз бўшлиғига антисептик эритмалар билан ишлов бериш қуйидагича кечади:

маҳаллий ёки умумий оғриқсизлантириш;
шиллиқ қават ва суяк усти пардасини кесиш ва ажратиш;
тиш имплантатининг суяк ичидаги жойлашадиган қисми учун бор ва фрезлар ёрдамида жой тайёрлаш;
тиш имплантатининг илдиз қисмини ўрнатиш;
тиш имплантатининг устини шиллиқ қават билан беркитиб чоклар қўйиш;
антибактериал малҳамлар билан ишлов бериш.
2-3 ой ўтгандан сўнг тиш имплантантининг устки қисми ўрнатилиб, қолип олинади ва тиш ясалади.

— Тиш имплантантларини ўрнатишнинг салбий асоратлари ҳам борми?

— Албатта, бу эҳтимолни ҳам инкон этиб бўлмайди. Имплантант қўйиш вақтида ҳамда жарроҳликдан кейин рўй бериши мумкин бўлган асоратлар қуйидагича:
юқори жағ бўшлиғи тубининг тешилиши;
пастки жағ каналининг девори ва пастки жағ нервининг жароҳатланиши;
яра очилиши;
жағ атрофи юмшоқ тўқималарининг яллиғланиши;

Юқоридаги барча асоратлар нисбийдир, аслида тўғри танланган текширувлар ва жарроҳлик амалиёти имплантантнинг инсон организмига яхши бирикишига олиб келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
4.9K viewsedited  06:39
Ochish/sharhlash
2022-01-05 08:10:20 Кеча юртимизнинг 9 та ҳудудида коронавирус инфекциясига чалинган 90 нафар киши аниқланди, касалликдан 66 нафар бемор соғайди

2022 йил 4 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199361 (+90) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
4 нафари Андижон вилоятида,
4 нафари Бухоро вилоятида,
3 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Наманган вилоятида,
10 нафари Самарқанд вилоятида,
5 нафари Фарғона вилоятида,
9 нафари Хоразм вилоятида,
8 нафари Тошкент вилоятида,
46 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 13 нафар,
Жиззах вилоятида 7 нафар,
Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 6 нафар,
Фарғона вилоятида 3 нафар,
Хоразм вилоятида 4 нафар,
Тошкент вилоятида 11 нафар,
Тошкент шаҳрида 20 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196605 (+66) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
6.1K views05:10
Ochish/sharhlash
2022-01-04 17:29:41
#эмлаш2021

ССВ: Юртимизда 21 минг дозадан ортиқ Sputnik Light вакцинаси эмлаш
жараёнларида қўлланди

Мамлакатимизга энг сўнгги бўлиб олиб келинган Sputnik Light вакцинасининг 21 838 дозаси эмлаш жараёнларида фойдаланилди.

2021 йил давомида юртимизга жами 207 500 доза Sputnik Light вакцинаси келтирилган.

Маълумот учун, Sputnik Light бир компонентли вакцина бўлиб, тўлиқ эмланиш учун унинг бир дозасини олиш кифоя.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
3.6K views14:29
Ochish/sharhlash
2022-01-04 16:41:42
#эмлаш2021

ССВ: Юртимизда 1,6 миллион дозадан ортиқ Sinovac вакцинаси эмлаш
жараёнларида қўлланди

Мамлакатимизда ўтган йил мобайнида Sinovac вакцинасининг 1 658 362 дозаси эмлаш жараёнларида фойдаланилди.

Бу жами қўлланилган вакцинанинг 4 фоизини ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил давомида юртимизга жами 1 976 000 доза Sinovac вакцинаси келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
3.5K views13:41
Ochish/sharhlash
2022-01-04 16:02:04 ​​ССВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар дам олиш кунларида ҳам қабул қилинмоқда

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусида бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотига дам олиш кунларида ҳам мурожаатлар қабул қилинмоқда.

Хусусан, 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ” ҳамда ижтимоий тармоқларда очилган алоҳида электрон манзиллар орқали шу кунгача жами 7074 та мурожаат келиб тушди.

Улардан 62 фоизини тиббиёт ходимларининг таклифлари ташкил этади. Қолган 27 фоизи ҳал этилган, 11 фоизи эса ижро жараёнига йўналтирилган муаммоли масалалардир.

Жумладан, мурожаатларнинг:

2561 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
412 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
221 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
127 таси олий тиббий таълим,
125 таси санитария-эпидемиология хизмати,
92 таси илм-фанга дахлдор масалалардир.

Ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри (1018 та), Наманган (646 та) ва Самарқанд (486 та) вилоятларига тўғри келмоқда.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

1295 рақамли “Сall-марказ”;
телеграмдаги @SSV_Call_centre_bot
фейсбукдаги www.facebook.com/Insonqdriuchunssv
инстаграмдаги https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv ҳамда
insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
3.6K views13:02
Ochish/sharhlash