Get Mystery Box with random crypto!

​ Кеча юртимизда 2021 йил март ойидан буён коронавирусга чали | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Кеча юртимизда 2021 йил март ойидан буён коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича энг паст кунлик кўрсаткич қайд этилди

2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199118 (+88) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
7 нафари Андижон вилоятида,
8 нафари Бухоро вилоятида,
3 нафари Жиззах вилоятида,
3 нафари Наманган вилоятида,
17 нафари Самарқанд вилоятида,
1 нафари Сирдарё вилоятида,
7 нафари Фарғона вилоятида,
9 нафари Хоразм вилоятида,
4 нафари Тошкент вилоятида,
29 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 11 нафар,
Бухоро вилоятида 9 нафар,
Жиззах вилоятида 5 нафар,
Наманган вилоятида 4 нафар,
Самарқанд вилоятида 18 нафар,
Сирдарё вилоятида 2 нафар,
Фарғона вилоятида 6 нафар,
Хоразм вилоятида 16 нафар,
Тошкент вилоятида 20 нафар,
Тошкент шаҳрида 28 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196337 (+119) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi