Get Mystery Box with random crypto!

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Telegram kanalining logotibi ssvmatbuotkotibi — ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Kanaldagi mavzular:
Oнлайн
Qabul
Kanal manzili: @ssvmatbuotkotibi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 36.53K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 219

2022-01-10 15:01:30
#онлайн
#матбуот_анжумани

Ҳабибулла Оқилов,
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

— Оммавий концерт тадбирлари айни кундаги карантин талаблари асосида ўтказилади. Бироқ эпидемиологик ҳолат ўзгаришига қараб талаблар қатъийлашиши мумкин. Буни вақт кўрсатади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
5.5K views12:01
Ochish/sharhlash
2022-01-10 14:53:59
#онлайн
#матбуот_анжумани

Ўзбекистонда Omicron штамми аниқлангани нима учун орадан икки кун ўтиб эълон қилинди?

Холмамат Норбоев,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари:

— Omicron штамми, дастлаб, 7 январь куни аниқланди. Бироқ ушбу ташхис бўйича дунёнинг етакчи мутахассислари билан маслаҳатлашиш, узоқ текширувлар ўтказиш ва уни тасдиқлаш билан боғлиқ жараёнлар туфайли уни ўз вақтида эълон қилиш имкони бўлмади ва икки кундан сўнг жамоатчиликка маълум қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
5.5K viewsedited  11:53
Ochish/sharhlash
2022-01-10 14:47:33
#онлайн
#матбуот_анжумани

Абдували Холиқов,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи:

— 24 январдан кейин таълим жараёнлари онлайн форматга ўтказилмайди. Якуний назорат имтиҳонлари ўз вақтида бўлиб ўтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
7.2K views11:47
Ochish/sharhlash
2022-01-10 14:42:17
#онлайн
#матбуот_анжумани

Раҳимжон Ҳакимов,
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари:

— Мамлакатимиздаги олий ўқув юртларида кундузги тарзда таълим олаётган талабаларнинг 70 фоизи коронавирусга қарши ихтиёрий тарзда эмланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
5.5K views11:42
Ochish/sharhlash
2022-01-10 14:34:22
#онлайн
#матбуот_анжумани

Анвар Алимов:

— ЖССТ маълумотига кўра, Omicron штаммига чалинган беморларнинг 98 фоизи уй шароитида, 2 фоизи эса стационар тарзда даволанмоқда. Чунки вируснинг мазкур тури асосан юқори нафас йўлларига зарар етказади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
5.5K views11:34
Ochish/sharhlash
2022-01-10 14:29:42
#онлайн
#матбуот_анжумани

Холмамат Норбоев,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари:

— Omicron штамми аниқланган чет эл фуқароси билан бир самолётда келган барча йўловчилар карантинга олинган. Улардан 130 нафари ўзбекистонликлар бўлиб, улар уй шароитида, 70 нафар чет эллик фуқаролар меҳмонхона шароитида карантин ўтамоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
6.1K views11:29
Ochish/sharhlash
2022-01-09 16:36:50 ОБЪЯВЛЕНИЕ

10 января 2022 года в 16:00 в Агентстве информации и массовой коммуникации состоится пресс-конференция Министерства здравоохранения, посвященная эпидемиологической ситуации, связанной с распространением коронавирусной инфекции в стране.

В нем примут участие представители Министерства здравоохранения, Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья и члены Штаба по борьбе с коронавирусом при министерстве, которые поделятся информацией о выявлении штамма Omicron в нашей стране, планируемых действиях и других актуальных вопросах.

Пресс-служба Министерства здравоохранения

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
10.8K views13:36
Ochish/sharhlash
2022-01-09 16:15:12 ЭЪЛОН

2022 йил 10 январь куни соат 16:00 да Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида юртимиздаги коронавирус билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолат юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутасаддилари ҳамда вазирлик қошидаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзолари иштирок этиб, мамлакатимизга Omicron штамми кириб келиши, келгусида кўзда тутилаётган чора-тадбирлар ва шу йўналишдаги бошқа саволларга жавоб беришади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
12.9K views13:15
Ochish/sharhlash
2022-01-09 13:32:00 Тезкор хабар

ССВ: Юртимизда Omicron штамми аниқланди, эҳтиёт чоралари кучайтирилади

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани, ушбу касалликка қарши зарур чоралар кўришни давом эттириш лозимлиги қайд этилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус инфекциясининг янги Omicron штаммининг кенг тарқалаётганлиги ҳақида берган баёнотига кўра, дастлаб Африкада, кейинчалик Европа ва Осиё давлатларида аниқланган.

2021 йил декабрь ойидан бошлаб АҚШ, Дания, Жанубий Корея, Буюк Британия, Россия, Исроил, Нидерландия, Франция, Япония, Ҳиндистон каби бир қатор давлатларда коронавируснинг янги Omicron штамми кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётганлиги муносабати билан бир қатор қўшимча карантин чекловлари жорий этилган.

Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.

Йиғилишда коронавирус пандемиясига қарши чоралар кўришни қатъий давом эттириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг фуқароларимизни Умра зиёратларидан қайтишларида короновирусга ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олиниши ва манфий натижасига мувофиқ кириб келишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.

Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади.
Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 15 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий қилинмоқда:

хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши;

коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт.

Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадларини кўзда тутиб, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi
91.7K views10:32
Ochish/sharhlash
2022-01-09 10:42:39
8 январь ҳолатига кўра, юртимизда 666 357 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
1-босқич эмланганлар 443 671 нафарни,
2-босқич эмланганлар 222 686 нафарни ташкил қилди.

Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (162 626 доза), Самарқанд (106 859 доза), Андижон (74 304 доза), Қашқадарё (58 480 доза), Наманган (56 825 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
14.8K views07:42
Ochish/sharhlash