Get Mystery Box with random crypto!

​Тиш имплантацияси қанчалик фойдали? Саломатлигимиз, жисмоний | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Тиш имплантацияси қанчалик фойдали?

Саломатлигимиз, жисмоний ва эстетик ҳолатимиз бекаму кўстлигида соғлом тишларнинг аҳамияти беқиёс. Замонавий стоматология бу борада имплантация муолажаларидан самарали фойдаланиб келади. Тиш имплантларининг фойдали ва зарарли томонлари ҳақидаги ССВ Матбуот хизмати саволларига тиббиёт фанлари доктори Абдуазим ЮЛДАШЕВ жавоб берди:

— Тиш имплантантларининг афзал жиҳатлари анчагина. Негаки, кўпинча тиш олинган соҳадаги суяк емирилишга учрайди. Имплантант қўйилгач эса бу жараён тўхтайди. Ҳозирги замонавий стоматологияда олинган тиш ўрнига дарҳол тиш имплантантлари, айрим ҳолларда улар устига қоплама ҳам қўйилмокда.

Тиш имплантантлари бир босқичли ва икки босқичли тарзда ўрнатилади.

Икки босқичли шаклда имплантантни тўғридан-тўғри ва кечиктирилган ҳолда ўрнатиш мумкин.

Бир босқичли усулда эса имплантант жағга кўйилганда милк устидан чиқиб туради, жарроҳлик амалиётидан сўнг дарҳол тиш қопламасини қўйиш мумкин.

Икки босқичли усулда
имплантантнинг илдиз қисми жағга қўйилиб, шиллиқ қават билан қопланади. Унинг устки қисми эса 2-3 ойдан сўнг қўйилади.

Тўғридан-тўғри тиш имплантантини ўрнатиш тиш олингандан сўнг тиш катагига дарҳол имплантантни қўйиш орқали амалга оширилади.

Кечиктирилган ўрнатиш тиш олингандан сўнг ўртача 2-6 ойда бажарилади. Тажрибага кўра, дарҳол имплантатнинг ўрнатилиши айрим ҳолларда яхши натижаларни бермайди.

— Қандай ҳолатда тиш имплантантларини ўрнатиш учун рухсат берилади?

— Бир қатор ҳолатларда тиш имплантантларини ўрнатиш тавсия этилади. Улар қуйидагилар:

тиш қаторининг қисман нуқсони (соғлом ён тишлар чархланмаган ёки чархланган ҳолда) бўлганда;
тиш қаторининг орқа нуқсонлари мавжудлигида;
жағда тишлар тўлиқ йўқлигида.

Абсолют ва нисбий карши кўрсатмалар қуйидаги ҳолларда:
юрак-қон томир тизими касалликларида;
иммун тизимининг патологиясида;
суяк тизими касалликлари, суяк ҳосил бўлишини камайтиришда (остеопороз, туғма остеопатия, остеонекроз, дисплазия);
эндокрин касалликларда; (гипофиз, буйрак усти патологияси, гипер ва гипотиреознинг оғир шакли, қандли диабет);
қон касалликларида (лейкемия, гемолитиканемия);
марказий ва периферик асаб тизими касалликларида (шизофрения, параноя, психоз, невроз, алкоголизм ва наркомания);
чакка пастки жағ бўғимининг касалликларида.

— Имплантация жараёни қандай кечaди?

— Тиш имплантантларини ўрнатиш учун жарроҳлик амалиётини ўтказиш ва оғиз бўшлиғига антисептик эритмалар билан ишлов бериш қуйидагича кечади:

маҳаллий ёки умумий оғриқсизлантириш;
шиллиқ қават ва суяк усти пардасини кесиш ва ажратиш;
тиш имплантатининг суяк ичидаги жойлашадиган қисми учун бор ва фрезлар ёрдамида жой тайёрлаш;
тиш имплантатининг илдиз қисмини ўрнатиш;
тиш имплантатининг устини шиллиқ қават билан беркитиб чоклар қўйиш;
антибактериал малҳамлар билан ишлов бериш.
2-3 ой ўтгандан сўнг тиш имплантантининг устки қисми ўрнатилиб, қолип олинади ва тиш ясалади.

— Тиш имплантантларини ўрнатишнинг салбий асоратлари ҳам борми?

— Албатта, бу эҳтимолни ҳам инкон этиб бўлмайди. Имплантант қўйиш вақтида ҳамда жарроҳликдан кейин рўй бериши мумкин бўлган асоратлар қуйидагича:
юқори жағ бўшлиғи тубининг тешилиши;
пастки жағ каналининг девори ва пастки жағ нервининг жароҳатланиши;
яра очилиши;
жағ атрофи юмшоқ тўқималарининг яллиғланиши;

Юқоридаги барча асоратлар нисбийдир, аслида тўғри танланган текширувлар ва жарроҳлик амалиёти имплантантнинг инсон организмига яхши бирикишига олиб келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi