Get Mystery Box with random crypto!

2022 йилдаги илк эмлаш кунида 151 330 доза вакцинадан фойдалан | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

2022 йилдаги илк эмлаш кунида 151 330 доза вакцинадан фойдаланилди

5 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 151 330 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 038 нафарни,
2-босқич эмланганлар 70 278 нафарни,
3-босқич эмланганлар 63 014 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 39 355 263 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 856 664 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 13 578 068 нафарни,
3-босқич эмланганлар 6 920 531 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (26 859 доза),
Фарғона вилояти (24 209 доза),
Тошкент шаҳри (18 580 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 87,9 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 63,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi