Get Mystery Box with random crypto!

​ Кеча юртимизнинг 9 та ҳудудида коронавирус инфекциясига чал | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Кеча юртимизнинг 9 та ҳудудида коронавирус инфекциясига чалинган 90 нафар киши аниқланди, касалликдан 66 нафар бемор соғайди

2022 йил 4 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199361 (+90) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
4 нафари Андижон вилоятида,
4 нафари Бухоро вилоятида,
3 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Наманган вилоятида,
10 нафари Самарқанд вилоятида,
5 нафари Фарғона вилоятида,
9 нафари Хоразм вилоятида,
8 нафари Тошкент вилоятида,
46 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 13 нафар,
Жиззах вилоятида 7 нафар,
Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 6 нафар,
Фарғона вилоятида 3 нафар,
Хоразм вилоятида 4 нафар,
Тошкент вилоятида 11 нафар,
Тошкент шаҳрида 20 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196605 (+66) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi