Get Mystery Box with random crypto!

​ССВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар сони 7200дан ошди. | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

ССВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар сони 7200дан ошди. Уларнинг катта қисми таклифлардан иборат

Бугун Ўзбекистон тиббиётидаги муаммолар, ўз ечимини кутаётган оғриқли масалалардан юртдошларимиз яхши хабардор. Аммо уларни тизимли равишда, тезкор ва самарали ҳал этиш йўллари ушбу соҳа вакилларига кўпроқ аён, десак хато бўлмайди.

Шу мақсадда Президентимиз соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусида очиқ мулоқот ўтказишга қарор қилган.

Айни пайтда ушбу тадбир олдидан олимлар, шифокорлар, ҳамширалар, фармацевтлар, санитария-эпидемиология хизмати вакилларининг ғоя ва таклифлари, мурожаатлари қабул қилинмоқда.

Хусусан, шу кунгача очиқ мулоқотга 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ” ҳамда ижтимоий тармоқларда очилган алоҳида электрон манзиллар орқали йўлланган мурожаатлар сони 7218 тага етди.

Уларнинг:

63 фоизи
соҳа ривожига қаратилган таклифлар,
28 фоизиҳал этилган мурожаатлар,
9 фоизиижро жараёнидаги муаммоли масалалардир.

Жумладан, мурожаатларнинг:

2953 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
414 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
224 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
132 таси олий тиббий таълимга дахлдордир.

Келиб тушган мурожаатлар орасида санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар ҳам бор.

Масалан, санитария-эпидемиология хизматининг туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилиш тартибида ўтказилаётган текширувлар натижалари Ягона электрон тизимга киритиб борилади.

Бу вазифа фақат ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилиши белгиланган. Бироқ текширувлар сони кўп бўлганлиги туфайли жараённинг кечикиши билан боғлиқ муаммолар юзага келяпти.

Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлардан бирида ушбу ваколатни санитария-эпидемиология хизматининг туман (шаҳар) бўлимларига бериш таклифи илгари сурилган. Ўз навбатида, бу тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувларда қонунбузилиш ҳолатлари олди олинишига хизмат қилиши қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри (1021 та), Наманган (664 та) ва Самарқанд (487 та) вилоятларига тўғри келмоқда.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

1295 рақамли “Сall-марказ”

телеграмдаги
@SSV_Call_centre_bot

фейсбукдаги
www.facebook.com/Insonqdriuchunssv

инстаграмдаги
https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv
ҳамда

insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi