Get Mystery Box with random crypto!

​​ССВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар дам олиш кунларид | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

​​ССВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар дам олиш кунларида ҳам қабул қилинмоқда

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусида бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотига дам олиш кунларида ҳам мурожаатлар қабул қилинмоқда.

Хусусан, 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ” ҳамда ижтимоий тармоқларда очилган алоҳида электрон манзиллар орқали шу кунгача жами 7074 та мурожаат келиб тушди.

Улардан 62 фоизини тиббиёт ходимларининг таклифлари ташкил этади. Қолган 27 фоизи ҳал этилган, 11 фоизи эса ижро жараёнига йўналтирилган муаммоли масалалардир.

Жумладан, мурожаатларнинг:

2561 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
412 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
221 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
127 таси олий тиббий таълим,
125 таси санитария-эпидемиология хизмати,
92 таси илм-фанга дахлдор масалалардир.

Ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри (1018 та), Наманган (646 та) ва Самарқанд (486 та) вилоятларига тўғри келмоқда.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

1295 рақамли “Сall-марказ”;
телеграмдаги @SSV_Call_centre_bot
фейсбукдаги www.facebook.com/Insonqdriuchunssv
инстаграмдаги https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv ҳамда
insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi