Get Mystery Box with random crypto!

🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 С
Telegram kanalining logotibi solixa_ayol — 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
Kanal manzili: @solixa_ayol
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 48.50K
Kanalning ta’rifi

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)
Реклама учун @Solixa_Qiz
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 11

2023-05-10 18:58:39 БЕВА АЁЛНИ ХАЁТИ...

Мадина айвон устинига суянганча уйланиб турар, овсини Сожидани гаплари сираям эзгулик сари эмаслигини тушунгандай буларди. Лекин ишонгиси келмасди. Чунки шунча йил катта бир ховлида бирга яшашдилар. Эри улгандан бери унга тинчлик йук. Бир йилдан бери овсини Сожида уни уз холига куймайди. Товба кайнота кайнонаси хам бу гаплардан хабарлари бор. Лекин улар хам жим.
Бечора дардини кимга айтсин якин одами ким? Акаларигами уларнинг хам уз ташвишлари бор. Янгаларигами? Ёлгизлик уни жуда кийнаган махал бу машмаша керакмиди. 
-- Онажон йигладингизми ким хафа килди?!- деди катта кизи Окила.
-- Йук кизим хеч ким хафа килмади,узим чарчабман шекилли сенга шундай туюляпти кизим- дея Мадина куз ёшини кизидан яширишга чогланиб кизини сочларини силади.
-- Онажон сиз ниманидир яшираяпсиз жуда чарчаганингизда хам бундай гамгин холга тушмас эдингиз узингиз айтардингизку киз бола онасига сирдош булади деб айтинг ким хафа килди,бувимми....?- деди Окила.
Мадина эса кизи хам хамма нарсага тушуниб акли етадиган булиб колганини англаб уни чалгитиш учун:
-- Юр кизим ундан кура Она бола бир палов пиширайлик хадемай синглинг хам мактабдан келиб колади!- деди Окилага.
Мадина кизи бу жавобдан кунгли тулмаганлигини билиб ичидан зил кетди. Узи хам етимликни бошидан кечирган билади,энди болалари хам етимлик тунини кийишганидан кунгли уксиди. Эх шунчалар хам хаёт шафкатсиз буладима - аа....
-- Мадина нима булди уйлаб курдингизми? Хар калай узингизга хам яхши булади ёлгизлик ёмон дея яна эски кушигини бошлади. Ойимлар хам биз рози, Мадина хам хали ёш чиройли аклу хуши жойида, вактида биттани этагини тутиб оила кургани яхши эрта индин кизлари улгайиб турмушга чикиб кетишса бир узи шуппайиб колади. Колаверса ота тарбияси керак киз болага деяпти. Мадинахон мана мени айтди дерсиз турмушга чиксангиз хаётингиз яхши булиб кетади. Бирорта фарзанд талаб булсаку бахтингиз деб гапини давом эттирарди Сожида.
Мадина овсиниинг гапларини эшитишга токати етмай гапини булди:
-- Эй опа булди бир ками буйи етай деб колган кизларимни угай ота остонасида хор килишим колувди. Мен хеч каёкка кетмайман кизларим хам шу ота уйида улгайишиб шу уйда колишади. Сиз мени ташвишимни килмай куя колинг кизларимни бахти очилиб кетгани яхши мен ёлгиз колмайман унгача Худо омонликни берсин. 
-- Ха энди айтдимда ёлгиз колиб кетманг дейманда. Сожиданинг ранги туси узгариб аранг тилида шу жумлалар айланди ва бузрайганча афтини бурди.
-- Мен хам бегонаникига кизларимни сигинди килиб юрмайман, отасини рухини нотинч килмайман киёматда отасининг юзига кайси юз билан карайман. Опажон агар мени хафа булмасин десангиз бошка менга бу хакда огиз очманг илтимос. Куйган юрагимга сиз хам намакоп сепманг.
Овсин энсасини котириб юзини четга бурди.
Мадина жонидан утиб кетган гапларни тахлил кила туриб бу фикрлар факат овсинига эмас кайнота кайнонаси ва кайногаларига хам тегишли эканини чамалади.
Сожида овсинининг туртта угли бор. Туртталаси хам уйланиш ёшига етиб колишган. Уларни уйлантириш учун эса уй йук. Хаммаси тилини бир килишиб Мадинани алдаб авраб уйдан чикаришмокчи. Угилларининг хам бирини шу уйга уйлантиришмокчи етим кизларининг хам уйига эга чикишмокчи. 
Нима килсин экан а...бу можаролардан кандай кутилсин экан. Мадина туну кун шу уйлар устида уйлар ва бош котирар эди. Кунда кун ора кайнонаси ва овсинининг наштар каби юрагига санчилувчи сузларидан озарда булган юраги огриб кайфияти бузуларди. Дардини айтай кунглини бушатай деса ёнида бир дардкаши йук. Эх кани эди Ота ва Онаси хаёт булсаю уларнинг багрига бориб бир оз дардлардан чекиниб уларнинг багрига борса. Уларга эркаланиб гамларини бир оз булса хам унутса. 
Эртага нима булиши ёлгизгина Аллохга аён эди.
Ушанда Мадина учинчи синфда укир эди. Ота онаси узок кариндошлариникига туйга борадиган булишди. Онаси акаларига туйдан кечрок кайтишини синглисига куз кулок булиб туришини кайта уктириб Мадинани багрига босиб йулга чикишди. Шу куни илк бора ота онаси билан туйга боролмаган Мадина тумтайиб аразлаб ,хеч ким билан гаплашмасдан колди.
8.1K views15:58
Ochish/sharhlash
2023-05-10 12:19:14 ​​ ИБРАТ БЎЛСИН.

  Сафоҳўжа янги олган машинасида кибр билан елиб бораркан бирдан кўзи кўча четидаги қабристонга тушди.
Қизиқ, анчалар бўлиб кетибди, қабристонга дадасини қабрини зиёрат қилгани кирганига.
...Хароб бир ҳолатда эди.
Тушиб ҳам кетгандир деб ҳаёлидан ўтказди...
Тўхтаб кирмоқчи бўлди, лекин вақт тиғиз эди...
Бугун янги ҳамкорлар билан учрашуви бор. Индамай ўтиб кетди...

... Шанба куни уйи олдида турганди бир мўйсафид келиб:
– “Ўғлим, яхшимисан, биламан ишинг кўп, тинмайсан, лекин безабонлар дунёсидан ҳам бир хабар олгин, отангни гўри тушиб кетибди. Ичига кириб бир кучук тўртта бола туғибди. Кучукчаларни инграшидан қидириб борсак отангни гўрининг тушиб кетган тарафида экан.” – деди...
...Сафохўжа бошидан совуқ сув қуйгандек бўлди. Ишчиларига телефон қилиб чақириб қабристонга келишди. Отасини қабрини тузатиб, устига чиройли қилиб мақбара қурдирди...
Уйига келди-да, ўйга толиб қолди:
– “Иккита ўғлим бор, бир кун мани ҳам қабрим бу болалар қўлига қолса, итларга туғруқхона бўлиши аниқ... Ўлим ҳақ, барибир бир кун ўламан, эртагаёқ бориб яхши усталарни олиб келиб ўзимга мақбара қурдираман. Энг кўркам ва энг мустаҳкам.
Ичига ит у ёқда турсин, қурт ҳам киролмайдиган қилиб.”...

...Эртасига қабристон четидан ўзи учун жой танлади. Қурилиш ишлари бошланиб кетди.
Нақд 3 минг доллар сарфлади. Агар илгари уч қаватли уйи ва супер машинаси унинг фахри бўлган бўлса, энди қабри билан фахрланарди...
   Ҳақиқатан бунақаси ҳали ҳеч кимни ақлига келмаганди...

...Кунлар ўтди...
...Сафохўжа яна молу дунё дардида ўз ишига шўнғиб кетди.
Эртаю кеч молу давлат кетидан қуварди...
   Бир кун ўртоқлари билан сув омборига дам олишга боришди... Зиёфат зўр ўтди. Дастурхонда инсон жонидан бошқа ҳамма нарса бор эди... 50та, 50та билан ҳаммасини кайфи ошиб қолди...
   Сув бўйида моторли қайиқ билан пул ишлаётган бола “Бу маст акаларни ҳам пул ишлай..” деган мақсад билан улар ёнига келди...

... Сафо туриб:
– “Қани кетдик ука, ман минаман моторли қайиғингга..”, - дея ўртоқларини ҳам ундади...
4 киши моторли қайиққа миниб сув омбор ўртасига қараб сузиб кетишди...
Қайиқ катта тезликда сувда учиб борар эди...
... Сафохўжа ўрнидан туриб телефони билан дўстларини суратга ола бошлади...

Қайиқчи бола:
– “Ака, ўтиринг, йиқилиб кетасиз сувга..” ,- деб огоҳлантирди...
– “Йиқилсам, қирғоққа сузиб чиқаман..”,- деб яна сурат олишда давом этди...

... Шу пайт ароқ ўз кучини кўрсатиб, гандираклаб орқасига йиқилди. У сузишни билмасди, қўл оёқларини қимирлатишига қарамай сув тубига торта бошлади...
...Катта тезликдаги қайиқ анча ўтиб кетиб, ортга қайтиб келиб уни излай бошлашди.
Сув аллақачон ўлжасини тубига тортиб кетганди.
Уни тирик топишдан умидини узган дўстлари ғаввосларни олиб келиб ўлигини излай бошлашди.
Сув омборни ўртаси анча чуқур, ҳам сув остида оқим борлиги туфайли ўликни топиш қийин бўлди.
Беш кун давом этган қидирув самара бермади.
Қишлоқ аҳли, танишлар келиб сув бўйига, ғойибга жаноза ўқиб кетишди...
....Мустаҳкам қурилган қабр эса эгасиз қолиб кетди....

Саъдий айтади:
Эй, сен ҳожа, бу дунёдан бехабар,
Эртаю кеч тўплаяпсан симу зар,
Аслида бу дунёдан бир газ кафан улушинг...
Лекин ҳали гумондир бунга лойиқ бўлишинг...

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
13.6K views09:19
Ochish/sharhlash
2023-05-10 10:05:40 ​​ ИТ ВАФОДОРРОҚ ЭКАН.
(Ибратли ривоят)


Айтишларича, бир подшоҳ аъёнларидан бирига 10 та қопағон ит боқиб, уларни ваҳшийлаштириб, бир қафасга солишни буюрибди ва қайси вазир хатога йўл қўйса, уни шу итларга ем қилишни режа қилибди.Бир куни билимдон вазирлардан бири янглишиб хато сўзлаб қўйибди. Подшоҳ бундан аччиқланиб, жазо сифатида уни бояги қопағон итларга ташлашни буюрибди. Вазир: «Подшоҳим, мен сизга ўн йил садоқат билан хизмат қилдим, қўлимдан келганча яхшилик қилдим. Биргина хатойим учун мени ўлимга ҳукм қиласизми?» дебди.

Подшоҳ яна ҳам дарғазаб бўлиб, ҳукми қатъий эканини таъкидлабди. Шунда вазир: «Ундай бўлса, 10 йил қилган хизматларим ҳаққи менга ўн кун муҳлат беринг, кейин нима қилсангиз ҳам майли», дебди. Подшоҳ рози бўлибди.

Вазир итбоқар олдига бориб: «Сендан бир илтимосим бор, йўқ демассан. Шу итларга қарашни 10 кун менга топшир, ҳамма хизматини ўзим қиламан», дебди. Итбоқар ҳайрон бўлиб: «Нега энди, ахир сиз вазири аъзам бўлсангиз?» дебди. «Сабибини кейин айтаман», дебди вазир. Итбоқар таклифни қабул қилибди.

Вазир 10 кун итларни ювиб‑тараб, едириб, ичириб, роса парваришлабди. Ўн кундан кейин уни соқчилар тутиб, зиндонга ташлашибди. Ҳукм ижроси учун майдонга итларни келтириб, қафасга вазирни ҳам киргизишибди. Кўзига кўринган нарсани ғажиб ташлайдиган оч итлар қафасида ҳеч кутилмаган ажойиб манзара юз берибди: итлар вазирнинг оёқлари остига ётиб, уни ялаб, эркалаб кетишибди. Буни кўрган подшоҳ даҳшатга тушибди ва: «Бу итларга нима қилдинг?» дебди.

Вазир: «Эй Подшоҳ, мен буларга бор йўғи 10 кун хизмат қилдим, улар буни қадрлади, унутмади. Аммо сизга 10 йил хизмат қилдим, лекин биргина айбим туфайли ҳаммасини эсдан чиқардингиз», дебди.
Подшоҳ ҳижолатдан юзи қизариб, боши эгилиб қолибди ва вазирни кечиришга мажбур бўлибди.

Ҳа, кишиларнинг, айниқса, бизга хизмат қилган одамларнинг биргина камчилиги туфайли йиллар қилган яхшилигини унитиб юбориш, уларни қадрламасик бевафоликдир.
Айниқса, сиёсат бобида ҳам бунга жуда ҳушёр бўлиш керак. Акс ҳолда, жуда кўп ютқазишлар рўй беради.
Одамлар бўрини мақташади, уни улуғлашади, ҳолбуки у инсонга ҳамиша хавф солиб туради. Бироқ, ўз эгасини қанча қўримасин, итни паст санашади, таҳқирлашади.

Айрим одамлар ўзига хизмати сингган кишиларни ҳеч тап тортмай хўрлайди, аммо ҳурматсизлик қилганларга эҳтиром кўрсатади. Бундай кимсалар одатда кучсиз тарафни эзғилайди, қуввати бор тарафга таъзим бажо келтиради.
Диндор ватандошини суймайди, хўрлагиси келаверади, гарчи у бир умр садоқатда, итоатда, бўйин қисиб ўтган бўлса ҳам, чунки у бугун заиф, қўлида қувват йўқ.
Ғайридинни ҳурмат қилади, гарчи у келгинди бўлса ҳам, ҳатто душман ёки босқинчилардан бўлса ҳам, агар унда қувват бўлса.

Йиллар хизмат қилган, фарзандларини туғиб, тарбиялаган солиҳа жуфти ҳалолини хўрлаб, ахлоқсиз, бузуқ аёлларга банда бўладиганлар ҳам йўқ эмас.

Бутун умр оиласи, бола‑чақаси учун ҳаётини бағишлаб, ҳамма хизматига шай турган эрини биргина камчилиги учун ҳаммаёқни оёқ‑ости қилиб, куфрони неъмат қиладиган аёллар ҳам кам эмас.
«Сув келтирган хор, кўза синдирган азиз», деб бежизга айтишмаган.
Бу ҳам ислоҳ этилиши лозим бўлган инсоний нуқсонлардандир.
Аллоҳ ҳаммамизнинг ҳолимизни ислоҳ қилсин!
Одамий эрса вафо андин йироқ,
Ит вафо бобида андин яхшироқ.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
12.0K views07:05
Ochish/sharhlash
2023-05-10 07:57:39 ​​ “Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси...

Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади.
Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.

Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади.
Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади.
Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас.
Фотиҳа сураси қалбдаги кина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.
Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг.
Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди.

Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан:
وَلَقَدْ ءَاتَيْنَٰكَ سَبْعًا مِّنَ ٱلْمَثَانِى وَٱلْقُرْءَانَ ٱلْعَظِيمَ
яъни: “Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят).
Араб тилида “و” “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар.
Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.
Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
17.7K views04:57
Ochish/sharhlash
2023-05-10 05:01:45
Ассалому алейкум ва рахматиллохи ва баракатух Азиз Яхшиларим. Аллохнинг яна бир тонги, куни муборак бўлсин Алхамдулиллах.

Аллох сиз ва яқинларингизни ўз панохида асрасин. Мен ёнингиздаман. Биз биргамиз Ин шаа Аллох. Бир биримиз хаққимизда ёмон хабарлар эшитишдан Аллох асрасин. Бу кунларни хикмати, хотимаси чиройли бўлсин Амин.

Аллоҳим, хозир шу сўзларни ўқиётган инсонга шундай имконият бергинки, ўйлаган ва орзу қилган барча яхши ниятларига эришсин.

Аллоҳим, уни шундай асрагинки,
дунёдаги барча ёмонликлару, азоб - уқубатлар зарар етказа олмасин.

Аллоҳим, унга шундай бахт бергинки, дунёдаги энг бахтли инсон хам унинг бахтига хаваси келсин Амийн!

Аллоҳим, Яратгувчи ўзингсан, олгувчи ва бергувчи хам.
Биз бандаларинг Сенинг панохингдамиз.
Аллохим, бизларни мусулмон килиб куйганинг учун Ўзингга яратган махлуқотларинг ададича хамду санолар бўлсин ва хамда барча берган неъматларингга шукроналар айтамиз.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
15.1K views02:01
Ochish/sharhlash
2023-05-01 19:26:54 ҒУСЛ ҚИЛМАСДАН ЮРИШ

Эр ва аёл жинсий алоқадан сўнг ғусл қилмаса гуноҳи борми? Баъзи бир одамлар алоқадан кейин ғусл қилмас экан. Ҳозирги ёш оилаларда бу ҳолат кўп учрамоқда, бу гуноҳми?

ЖАВОБИНИ ЎҚИНГ
1.1K views16:26
Ochish/sharhlash
2023-05-01 19:15:26
#ТЕЗКОР_ХАБАР

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ Дан Хуш Хабар

Бу Қарорни Хаммамиз Кутгади

Тезрок Қарорни Ўқинг Хурсанд Бўлишингиз Аниқ


БАТАФСИЛ БИЛИШ
1.5K views16:15
Ochish/sharhlash
2023-05-01 19:14:18
Канада шахрида 33 ёшли аёл ўзида ҳомиладорлик аломатлари борлигини сезиб докторни олдига боради, ва мен 2 ойлик ҳомиладорман деб шикоят қилади, доктор аёлни ултратовуш текширувидан ўтказди ва хеч қандай бола йўқлигини айтади, орадан вақт ўтиб қорни катталашган аёл бошқа кучли докторни олдига боради текширувлардан сўнг даҳшатли ҳолат аниқланди...

Давомини ўқиш
1.4K views16:14
Ochish/sharhlash
2023-05-01 19:02:05 ​​ 3000 СЎМ...
(Ибрат)


Мени уйим подъездида 5-қаватда бир рус кампир яшайди. Чоли анча йилллар аввал ўтиб кетган. 2 йил олдин ёлғиз қизи ҳам эри ва фарзандлари билан автоҳалокатга учраб ҳалок бўлган.
Дўкондан қайтаётсам, подъездда эълон турибди. Бир парча қоғозга ручка билан ёзилганди: “3000 сўм пулимни йўқотиб қўйдим. Ким топиб олса қайтиб берсин, 76-квартирага, илтимос. Пенсиям оз, нон сотиб олишга пулим йўқ”. 76-хонадонда ўша кампир яшарди. Чўнтагимдан 3000 сўм олдимда, 5-қаватга кўтарила бошладим.
Кампирга пулни берсам, йиғлаб юборди:
– Сен 12-чи одам бўласан, менга пул олиб келган. Раҳмат болам, ўзбеклар нақадар бағрикенг, саховатпеша, меҳрибон ва ғамхўр халқ. Бундай олийжаноб халқ дунёнинг ҳеч ерида йўқ...
Мен орқамга қайтдим. Шунда кампир:
– Болам, ўша эълонни йиртиб ташлагин, уни мен ёзмагандим, – деди.
Кампирнинг кўзидан дув-дув ёш оқарди...

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
1.7K views16:02
Ochish/sharhlash
2023-05-01 19:01:40 ​​ Мархум устозимиз айтиб бергандилар
(Аллох рахматига олсин)


"Ёш йигитлик даврим.
Махалламизда бир маросим бўлди, мени таклиф қилишди, чиқдим. У ерда қанчадир вақт ўлтирдик. Хонадондан чиққанимизда эшик олдига ечиб кириб кетган ковушим йўқ эди. Хайрон бўлдим, яланг оёқ қайтишимга тўғри келди...
Махалламизда бир сотқин, НКВДнинг жосус одами бўларди,
қайтаётганимизда йўлда шуни учратдим. Негадир менга қараши бошқача эди. У пайтлар қизиллар роса авж олган, бу сотқин хам мен билан жуда қаттиқ олишиб қолганди. Хар бир қадамимни кузатар, бирор кишига Қуръони Каримдан таълим беришимга қўймас, хатто, махалладаги маросимларга хам аралашмаслигимни тинмай таъкидалаб, дағдаға қиларди. Бир кун, хатто "Эй, Қори, сени барибир қаматаман" деган хам эди. Бу одамдан хар қандай разилликни кутса бўларди. Тухмат қилишдан ҳам тап тортмас, на бандасидан хаё қилар, ва на Роббисидан қўрқарди...
У одамга яқинлашганимизда қўлтиғидан менинг йўқолган ковушимни чиқариб кўрсатди ва: "Эй Қори! Мен сени барибир қаматаман демаганмидим!? Эртага сени олиб кетишади" - деди. Бу - унга диний маросимга борганимга далил эди. У вақтдаги менинг кайфиятим не қадарлиги фақат Аллохгагина аён. Уйга келдим. Хаёлимда фақатгина "эртага нима бўлади?" деган савол айланарди...
Кеч тушганда янги тахорат қилдим. Икки ракаъат намоз ўқидим. Ундан кейин "Аллохумма инна нажъалука фий нухуврихим, ва наъувзу бика мин шуруврихим" дуосини то субхгача илтижо билан ўқиб чиқдим. Тонг отди. Бомдод намозини ўқиб бўлган хам эдим-ки, кўча тарафдан катта мошинанинг овози келди. Секин тирқишдан қарасам уйимиз ёнида "ит қамар"(воронок, қамоқхона мошинаси демоқчилар) турибди. Ичимда "Демак... Олиб кетгани келибди" дедим-да, киришини кутдим. Негадир хеч ким чақирмади. Охири ўзим эшикни очиб, ташқарига қарадим...
Аллохнинг Қудратини қаранг-ки, миршаблар қайсидир айби очилган ўша қўшни жосуснинг қўлларига кишан уриб мошинага юклашаётган эди..."
Салим Айюби

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
1.7K views16:01
Ochish/sharhlash