Get Mystery Box with random crypto!

Соғлом ҳаёт

Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт С
Telegram kanalining logotibi soglomhayotuz — Соғлом ҳаёт
Kanal manzili: @soglomhayotuz
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.83K
Kanalning ta’rifi

Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади ва тавсиявий характерга эга.
Реклама:
998 78 113 10 10
☎️ Мурожаат учун 👉 @shmurojaatbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 237

2021-08-25 12:17:19
Уйқу бузилишининг сабаби нима? Тез уйқуга кетсам ҳам барибир уйғонаман ва тонггача ухлолмайман.

Аввало, уйқу бузилишининг сабабини аниқлаш лозим. Эҳтимол хона ҳарорати иссиқ, ёки етарли даражада қоронғи эмасдир. Балки сизга шовқин уйқу бермаётгандир.

Бир вақтда ухлашга одатданинг
Ётишдан бир соат аввал электрон гаджетлардан фойдаланманг.
Уйқудан камида икки соат аввал овқатланинг.
Тушликдан сўнг кофе ичманг.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
46.1K views09:17
Ochish/sharhlash
2021-08-25 07:10:57
Ҳайз кўраман, лекин фолликула етилмаяпти. Бундай ҳолатда нима қилиш керак?

Юлдузхон Абдуллаева

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Фолликула маълум босқичлардан ўтиб, сўнгра етилади. Эрта даврларда фолликулалар етилиши бир хил кечади. Вақт ўтиб, улар орасидан бири ўсишда тезлашади ва доминант бўлади, қолганлари эса қайта сўрилиб кетади.

Фолликула етилмаслиги кузатилганда, унинг сабабини аниқлаш ва даволаш зарур. Бу ҳолат эрта климакс, тухумдон функциясининг бузилиши, овуляция билан боғлиқ муаммоларда ва гормонал ўзгаришларда кузатилади. Бундан ташқари, озғинлик, диетага қатъий риоя қилиш ва кучли стресс ҳам фолликула етишмаслигига сабаб бўлиши мумкин.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
50.7K viewsedited  04:10
Ochish/sharhlash
2021-08-24 17:32:35
Тромбофлебит қандай касаллик?

Шифокор Фаррух Ўрмонов:

Тромбофлебит - жиддий касаллик бўлиб, унда қон томирлари деворларида қон қуйқаси пайдо бўлиши билан яллиғланиш жараёни кузатилади, натижада оёқ-қўллари шишиб кетади.

Тромбофлебитни даволаш касалликнинг қайси босқичдалигига боғлиқ. Шунга кўра, консерватив даво ёки жарроҳлик амалиёти қўлланилади. Тромбофлебитни комплекс даволаш амалга оширилади. Улар қуйидагилар:

сиқувчи пайпоқнинг доимий кийилиши;
яллиғланишга қарши дорилар ва малҳамлар;
қонни суюлтирувчи воситалар;
лазер билан даволаш;
РФA даволаш.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
53.5K views14:32
Ochish/sharhlash
2021-08-24 14:28:11
Ошқозон саратонида гўшт истеъмол қилиш мумкинми?

Мумкин. Фақат бунда гўштнинг ёғсизлигини эътиборга олиш лозим. Парранда гўшти истеъмол қилиш янада яхши.

Гўштни қовуриб ёки дудлаб пишириш тавсия этилмайди, аксинча қайнатиб ёки буғда пишириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
50.9K views11:28
Ochish/sharhlash
2021-08-24 11:26:38
Ўзбекистонда жами 12 831 577 доза вакцинадан фойдаланилди

Улардан:
1-босқич эмланганлар: 8 964 572 нафар,
2-босқич эмланганлар: 2 845 341 нафар,
3-босқич эмланганлар: 1 021 664 нафарни ташкил қилди.

ССВ матбуот хизмати маълум қилишича, 23 август куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 81 533 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич
эмланганлар — 35 167 нафар,
2-босқич эмланганлар — 35 031 нафар,
3-босқич эмланганлар — 11 335 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 494 680 нафарга етди.

Эмлаш кўрсаткичлари ҳудудлар кесимида: (батафсил инфографикада).

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
54.6K views08:26
Ochish/sharhlash
2021-08-24 08:59:51
Саримсоқпиёз ёрдамида организмни тозалаш мумкинми?

Албатта, мумкин. Бунинг учун 5 дона саримсоқпиёз бўлакчалари, 1 дона пиёз ва 100 мл сув керак бўлади.

Саримсоқпиёз ва пиёзни майдалаб, қайнаб турган сувга соламиз. 10 дақиқа қолдирамиз. Сўнгра пахтали тампонни шу дамламада яхшилаб намлаб, оёқ кафтларига қўямиз ва лейкопластир билан ёпиштирамиз. Устидан пайпоқ кийиб, эрталабгача қолдирамиз.

Эрталаб тампонни ечганингизда у тўқ рангга айланганини кўришингиз мумкин. Бу компресс икки ҳафта давомида ҳар икки кунда бир қўлланади. Кейинчалик ҳафтада бир бор фойдаланиш мумкин.

Манба

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
59.5K views05:59
Ochish/sharhlash
2021-08-23 17:55:23
Суюлтирилган газ (пропан) ёқилғисида ҳаракатланувчи автомашина бошқараман. Саломатлигимга таъсирини камайтириш учун нималарга эътибор беришим зарур?

Азизбек Мирзаев

Аҳаджон Абдуҳалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси:

Бундай ҳолатда машинанинг техник ҳолатидан ташқари қуйидагиларга амал қилиш керак:

Кунига камида 2 литр газланмаган ёки минерал сув ичинг;
спиртли ичимликлар истеъмолини
камайтиринг, чунки алкоголь жигар ва буйракларга ортиқча юклама юклайди, тикланиш жараёнини секинлаштиради;
автомобилда узоқ вақт барча ойналари ёпиқ ҳолда ҳаракатланманг, газ ускунаси бор жой тез-тез шамоллатиб турилиши керак!

Ускуна техник жиҳатдан барча стандартларга мувофиқ бўлса, саломатлик учун сезиларли зиён етказмайди.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
62.2K viewsedited  14:55
Ochish/sharhlash
2021-08-23 12:23:44
Болаларда гижжа бўлса, белгилари қандай бўлади?

Шифокор Насиба Ражабова:

Гижжалар бу паразит организм бўлиб, инсон организмида яшаб, унга зарар етказади.

Белгилари:
умумий ҳолсизлик, тез чарчаш,
тана ҳароратининг кўтарилиши,
кўз остининг қорамтир бўлиши,
терида аллергияга ўхшаш тошмаларнинг пайдо бўлиши,
иштаҳанинг бузилиши,
кўнгил айниши ва қайд қилиш,
оғизда нохуш ҳиднинг пайдо бўлиши,
қорин соҳасида оғриқ,
ич келишининг бузилиши (ич қотиши ёки ич кетиши),
тана вазнининг камайиши,
анал соҳасида қичишиш,
ахлат билан бирга гижжа қуртларининг бўлиши.

Бундан ташқари, гижжа айнан қайси органда бўлишига қараб ҳам бошқа белгилар қўшилиши мумкин. Гижжалар шифокор назорати остида амалга оширилади.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
61.5K views09:23
Ochish/sharhlash
2021-08-23 09:05:52
Нима учун ҳомиладорлик вақтида токсикоз кузатилади?

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Ҳомиладорлик токсикози - организмнинг ҳомиладорликка бўлган мослашувининг бузилиши бўлиб, сабаблари эмбрион ривожланаётган вақтида ҳосил бўлган турли моддаларнинг таъсири, она организмидаги гормонал ўзгаришлар, ошқозон-ичак касалликлари, ирсий мойиллик.

Ҳомиладорлик токсикози бола учун безарар ҳисобланиб, ҳомила жинсига боғлиқ эмас. Ҳомиланинг қиз ёки ўғил бўлишидан қатъи назар кўнгил айниши кузатилиши мумкин.

Токсикознинг енгил ўтиши учун ҳомиладор аёл кўп дам олиши, ёқимсиз ҳид ва таъмлардан узоқ бўлиши, хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш, тоза ҳавода сайр қилиши, кун давомида оз-оздан мева ва сабзавотлар истеъмол қилиши ва лимонли ёки минерал сувлар ичиши керак.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
60.0K viewsedited  06:05
Ochish/sharhlash
2021-08-22 16:57:29
Ўғлим 6 ёшда. Кўп туфлаш ва сўлак ажралиши кузатилмоқда. Бунинг сабаби нима?
Мухлис саволи

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Боланинг 6-7 ёшидан бошлаб, сут тишларининг доимий тишларга алмашинуви бошланади. Ҳар бир сут тишларининг ўз тушиш вақти бор. Доимий тишлар ривожланиб, бош кўтариши билан сут тишлар илдизи сўрилишни бошлайди. Шу жараёнда сут тишлари қимирлаб қолади. Бундан ташқари, сўлак безлари фаолияти кучаяди ва натижада сўлак ажралиши кўпаяди. Кўп сўлак ажралиши эса оғиз бўшлиғида сўлак миқдорининг кўпайганлиги сабаблидир.

Агар бу ҳолат узоқ вақт давом этса, стоматолог кўригига бориш зарур.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг
62.1K views13:57
Ochish/sharhlash