Get Mystery Box with random crypto!

Эмизикли аёллар қандай маҳсулотларни тановул қилиши мумкин? | Соғлом ҳаёт

Эмизикли аёллар қандай маҳсулотларни тановул қилиши мумкин?

Норбоева Мафтуна

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Кўпчилик эмизикли аёллар болада диарея ёки ич қотиши юзага келмаслиги учун кучли парҳез қилишади. Лекин бу нотўғри бўлиб, бола ўсиши ва ривожланиши учун онанинг рациони тўлиқ ва тўғри бўлиши зарур. Янги туғилган чақалоқларнинг ичак фаолияти ташқи муҳитга мослашгунга қадар оналари парҳез қилиши лозим.

Бунда аллерген ҳисобланган цитрус мевалар, асал, ширинликлар, газли, спиртли ичимликлар, аччиқ ва шўр маҳсулотлар емасликлари тавсия этилади. Кейинчалик эса оз-оздан истеъмол қилиб, бола организмини бунга ўргатиб бориш лозим.

«Соғлом ҳаёт» каналига аъзо бўлинг.