Get Mystery Box with random crypto!

Sirdaryo | Onlayn

Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn S
Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn
Kanal manzili: @sirdaryoonlayn
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.07K
Kanalning ta’rifi

@sirdaryoonlayn_bot мурожаат учун

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-05-18 10:49:33
#Гулистон_шаҳри

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.3K views07:49
Ochish/sharhlash
2023-05-15 10:45:29
Мисрдан гепатит C га қарши дори воситаларининг учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистон шифохоналарида фойдаланиш учун инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган, дунёда кенг тарқалган касалликлардан бири — гепатит C га қарши “Даклатасвир” ва “Софосбувир” дори воситаларининг учинчи партияси Шарм аш-Шайхдан Тошкентга бепул етказилди.

Умумий қиймати 34930 долларни ташкил этган 17 мингдан ортиқ “Даклатасвир” дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

Таъкидланишича, Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги билан 2023—2024 йиллар давомида умумий қиймати 4,8 миллион долларлик жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) C гепатитига қарши “Даклатасвир” ва “Софосбувир” дори воситаларини юртимизга бепул етказиб бериш бўйича келишувларга эришилган.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
1.8K views07:45
Ochish/sharhlash
2023-05-15 09:55:25
Ўзбекистонлик амалдорларнинг костюм ва галстуклардан воз кечиши электр энергиясини тежашга ёрдам беради — экспертлар

Ўзбекистонлик амалдорларнинг костюм ва галстуклардан воз кечиши электр энергиясини тежашга ёрдам беради. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) таҳлилида сўз боради.

Қайд этилишича, МҲТИ кийим услубининг хона ҳарорати совутиш тизимига таъсирини таҳлил қилган: костюм ва бўйинбоғлар ўрнига қулай кундалик кийимга ўтишни мавсумий тартибга солиш ички энергия истеъмолига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин, харажатларни камайтиришда ва иқлим учун фойдалидир.

Ўзбекистон миқёсида маълумотлар таҳлили шуни кўрсатдики, бинолардаги кондиционерлар ҳароратини 2 даражага пасайтириш 293 миллион кВт/соат электр энергиясини тежаш ва карбонат ангидрид ажралишини 155,8 минг тоннага камайтириш имконини беради.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
1.8K views06:55
Ochish/sharhlash
2023-05-15 09:16:16
ОТМга тест синовлари ёпиқ павильонларда ўтказилади

2023/2024 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинди ҳамда уларнинг режа чизмалари тайёрланиб, маҳаллий ҳокимлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланган. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда қайд этилди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
4.7K views06:16
Ochish/sharhlash
2023-05-15 08:56:27
Биродар Абдураимов ва Игорь Шквиринга орден берилди

Юртимиз футболининг афсоналаридан бири, кўплаб футболчиларнинг устози Биродар Абдураимов 80 ёшни қарши олмоқда.

Шу муносабат билан Биродар Абдураимов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан, шунингдек, яқинда 60 йиллик юбилейини нишонлаган Игорь Шквирин «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

Давлат мукофотларини ЎФА президенти Абдусалом Азизов ўз эгаларига топширди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
4.2K views05:56
Ochish/sharhlash
2023-05-15 08:13:5615 май - Халқаро оила куни

Бугунги кунда Сирдарё вилоятининг 900 минг 882 нафар аҳолиси 237 мингдан ортиқ оилаларда истиқомат қилади. Бу ёруғ оламда ҳаёт бор экан, оила бор, фарзанд неъмати бор.

Шундай бебаҳо неъматлар билан сийлаганига шукрона қилиш баробарида азиз дилбандларимиз бахти-камолини кўришни ният қиламиз, дунёдаги барча яхшиликларни уларга тилаймиз. Ҳатто, товонига тикон кирса, юрагимиз зирқирайди. Биз ана шундай севамиз фарзандларимизни. Зеро, улар сабаб ота-оналик бахтига эришдик.

Оила деб аталувчи мустаҳкам қўрғоннинг устуни ота бўлса, унга файз киритувчи онадир. Она меҳрининг чексизлиги асрлар мобайнида ўз исботини топган. Дунёда она меҳрининг, аёл муҳаббатининг баҳосини ўлчайдиган мезон, тенглаштирадиган бойлик йўқ. Бу ҳилқатда нозиктаъб, буюк қалб, назокатли кўнгил, бетакрор фидоийлик, оналик жасорати, рафиқалик масъулияти мужассам. Ҳар бир аёл ўз оиласи, қўрғони, кўнгли тинч, юрти ва фарзанди омон, бошида турган бошпаноҳи-турмуш ўртоғи соғ бўлса, ҳамиша ўзида яшашга, турмушда катта ўзгаришлар ясашга куч топа олади.

Ҳаётимизга мазмун бағишлайдиган, бизни ҳамиша ўз бағрига чорлайдиган оиламиз мустаҳкам бўлсин. Ўз оиласини, фарзандлари тарбиясини ўрнига қўйиш баробарида жамият ҳаётида, фан, таълим, маданият, санъат, борингки, барча соҳаларида фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг бахт масканларида тинчлик ва тотувлик ҳукм сурсин. Байрамингиз муборак бўлсин!

Наргиза Тожибоева,
Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари – вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи
4.4K views05:13
Ochish/sharhlash
2023-05-15 07:29:04
Деҳқончилик билан шуғулланиш истагидамисиз?

Сирдарё вилоятидан 2085 та деҳқон хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олинг

➤ Оқолтин туманидан 106 та (ko'rish)
➤ Боёвут туманидан 274 та (ko'rish)
➤ Сайхунобод туманидан 250 та (ko'rish)
➤ Гулистон туманидан 87 та (ko'rish)
➤ Сардоба туманидан 289 та (ko'rish)
➤ Мирзаобод туманидан 439 та (ko'rish)
➤ Сирдарё туманидан 197 та (ko'rish)
➤ Ховос туманидан 443 та (ko'rish)

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
6.7K views04:29
Ochish/sharhlash
2023-05-14 10:02:09
Таъмирлаш ишлари туфайли Гулистон шаҳрининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Гулистон шаҳрининг Бахт ва Буюк келажак маҳалласига йўналтирилган диаметри 100-219 мм бўлган ўрта босимли газ қувури тартибга келтирилади ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу сабабли, жорий йилнинг 15 май куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар юқорида номи келтирилган маҳаллаларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

«Ноқулайликлар учун «Ҳудудгаз Сирдарё» газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди» - «Ҳудудгаз Сирдарё» газ таъминоти филиали матбуот хизмати.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.9K views07:02
Ochish/sharhlash
2023-05-13 17:59:06
«Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида президентлик сайловида Президент – Шавкат Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан биргаликда қўллаб-қувватлаш лозим, деган хулосага келишди.

Пленумда муддатидан илгари Президентлик сайловларида Шавкат Мирзиёев номзодини илгари суриш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.2K views14:59
Ochish/sharhlash
2023-05-13 17:01:16
#Биласизми

Пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда:

телефондан фойдаланиш;
китобларни ёки даврий нашрларни ўқиш;
видеоматериалларни томоша қилиш;
аудиоматериалларни эшитиш;
эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш;

Шунингдек, йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш:

БҲМнинг учдан бир қисми (110 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.8K views14:01
Ochish/sharhlash