Get Mystery Box with random crypto!

Sirdaryo | Onlayn

Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn S
Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn
Kanal manzili: @sirdaryoonlayn
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.07K
Kanalning ta’rifi

@sirdaryoonlayn_bot мурожаат учун

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-07-07 12:40:37
#Тайинлов

Асака банк Гулистон филиали бошқарувчиси лавозимига тайинлов амалга оширилди

Зохиджон Норбутаев - Асака банк АЖ Гулистон филиали бошқарувчиси лавозимига тайинланди.

З.Норбутаев тайинловга қадар Гулистон шаҳри «Улуғобод» МФЙ ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
2.0K views09:40
Ochish/sharhlash
2023-07-07 12:26:19
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди

Бугун Ўзбекистон бўйича ушбу ҳафтанинг бошида республика ҳудудларида кузатилган нисбатан салқин об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати +31...+36 даража атрофида, жанубда +40 даражагача бўлди.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, куннинг иккинчи ярмида марказий ва шарқий вилоятлар бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шанба ва якшанба кунлари республика бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди, аммо ҳудудларнинг катта қисмида июль ойи учун +33...+38 даража бўлган қийматлар сақланиб туради, фақат энг чекка жанубда +39...+41 даража атрофида бўлади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.6K views09:26
Ochish/sharhlash
2023-07-07 10:44:39
Сиртқи таълим шаклига педагогик фаолиятга оид камида 5 йил иш стажига эга бўлган абитуриентлар қабул қилинадиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати эълон қилинди

бошланғич таълим;
тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
мусиқа таълими;
жисмоний маданият;
технологик таълим.

Бунда ушбу таълим йўналишларининг сиртқи таълим шаклига халқ таълими тизимида камида 5 йил иш стажига эга бўлиб, ҳозирда ушбу тизимда фаолият кўрсатиб келаётган педагог ходимлар абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиши белгиланди.

Педагогика соҳасидаги таълим йўналишларида сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагида бўлган шахсларнинг таълим тизимида камида беш йиллик педагогик иш стажига эга эканлиги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.8K views07:44
Ochish/sharhlash
2023-07-07 09:59:29
Тадбиркорлик қилиш учун бино керакми?

e-auksion.uz платформаси орқали Сирдарё вилоятидан 193 та кўчмас мулк биноларни сотиб олинг ва ўз бизнесингизни бошланг

➤ Оқолтин туманидан 16 та (ko'rish)
➤ Боёвут туманидан 29 та (ko'rish)
➤ Сайхунобод туманидан 27 та (ko'rish)
➤ Гулистон туманидан 8 та (ko'rish)
➤ Сардоба туманидан 9 та (ko'rish)
➤ Мирзаобод туманидан 15 та (ko'rish)
➤ Сирдарё туманидан 18 та (ko'rish)
➤ Ховос туманидан 21 та (ko'rish)
➤ Гулистон шаҳридан 40 та (ko'rish)
➤ Ширин шаҳридан 1 та (ko'rish)
➤ Янгиер шаҳридан 9 та (ko'rish)

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.8K views06:59
Ochish/sharhlash
2023-07-06 20:55:15
#Об_ҳаво

7 июль куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, 7 июль куни Сирдарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечаси +17...+22 даража, кундузи +31...+36 даража бўлади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.3K views17:55
Ochish/sharhlash
2023-07-06 20:10:40
Сирдарё вилояти юридик техникуми Юридик клиника жамоаси томонидан тайёрланган «Ҳуқуқий маслаҳат» лойиҳасининг навбатдаги 45-сони.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.2K views17:10
Ochish/sharhlash
2023-07-06 18:42:49
Марказий банк 7 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра:

1 USD - 11 553,06 сўм (+22,59);
1 RUB - 124,76 сўм (–2,45);
1 EUR - 12 548,93 сўм (–12,36).

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.9K views15:42
Ochish/sharhlash
2023-07-06 18:20:01
Humo ва Uzcard банкоматлари интеграцияси деярли якунланди

Марказий банкнинг Kun.uz'га маълум қилишича, 24 та тижорат банки Humo ва Uzcard банкоматлари интеграциясини якунлаган. Натижада Ўзбекистонда мавжуд 12 339 та банкоматдан 92 фоизи ҳам Humo, ҳам Uzcard карталарига хизмат кўрсатишни бошлаган.

Банкоматларга эга 27 та банкдан 24 таси ўз тармоғидаги банкоматларда интеграцияни 100 фоиз якунлаган.

3 июл ҳолатига, 27 та тижорат банкига тегишли жами 12 339 банкоматдан 11 458 таси интеграция қилинган. Шундай қилиб, умумий интеграциялашув жараёни 92 фоизга етган.

Барча Uzcard ва Humo банкоматларини интеграция қилган банклар қаторида банкоматлари энг кўп бўлган Халқ банки (3111 та), Капиталбанк (1197 та) ва Агробанк (1423 та) ҳам бор. Фақат Саноатқурилишбанк интеграция жараёнини 53 фоизга, Ипак йўли банки эса 55 фоизга етказган, 6 та банкоматга эга Ўзагроэкспортбанк уларни ҳали мослаштирмаган.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.6K views15:20
Ochish/sharhlash
2023-07-06 17:36:39
Экилган кўчатларни сақлаб қолиш мажбурияти пудратчи ташкилотлар зиммасига ўтказилади

Экология вазири Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, энди “Яшил макон” доирасида дарахтларни конкурс асосида танлаб олинадиган пудратчи ташкилотлар экади ва улар уч йил давомида ўзлари эккан кўчатларни парваришлаш мажбуриятини олади. Қаерга қанақа дарахт экишни эса “Яшиллойиҳа” лойиҳалаш институти белгилайди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.5K views14:36
Ochish/sharhlash
2023-07-06 17:20:40
2023 йилги қабулдан бошлаб 14 та педагогик йўналишга кадрлар тайёрлаш тўхтатилди

Булар:

60110600 — Математика ва информатика
60110700 — Физика ва астрономия
60110800 — Кимё
60110900 — Биология
60111000 — География ва иқтисодий билим асослари
60111400 — Ўзбек тили ва адабиёти
60111500 — Она тили ва адабиёти (тиллар бўйича)
60111600 — Ўзга тилли гуруҳларда ўзбек тили
60111700 — Ўзга тилли гуруҳларда рус тили
60111800 — Хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича)
60112000 — Чақириққача ҳарбий таълим
60112500 — Мактаб менежменти
60112600 — Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (тиллар бўйича)
60112700 — Махсус педагогика (фаолият турлари бўйича).

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
10.6K views14:20
Ochish/sharhlash