Get Mystery Box with random crypto!

Мисрдан гепатит C га қарши дори воситаларининг учинчи партияси | Sirdaryo | Onlayn

Мисрдан гепатит C га қарши дори воситаларининг учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистон шифохоналарида фойдаланиш учун инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган, дунёда кенг тарқалган касалликлардан бири — гепатит C га қарши “Даклатасвир” ва “Софосбувир” дори воситаларининг учинчи партияси Шарм аш-Шайхдан Тошкентга бепул етказилди.

Умумий қиймати 34930 долларни ташкил этган 17 мингдан ортиқ “Даклатасвир” дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

Таъкидланишича, Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги билан 2023—2024 йиллар давомида умумий қиймати 4,8 миллион долларлик жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) C гепатитига қарши “Даклатасвир” ва “Софосбувир” дори воситаларини юртимизга бепул етказиб бериш бўйича келишувларга эришилган.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn