Get Mystery Box with random crypto!

Биродар Абдураимов ва Игорь Шквиринга орден берилди Юртимиз ф | Sirdaryo | Onlayn

Биродар Абдураимов ва Игорь Шквиринга орден берилди

Юртимиз футболининг афсоналаридан бири, кўплаб футболчиларнинг устози Биродар Абдураимов 80 ёшни қарши олмоқда.

Шу муносабат билан Биродар Абдураимов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан, шунингдек, яқинда 60 йиллик юбилейини нишонлаган Игорь Шквирин «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

Давлат мукофотларини ЎФА президенти Абдусалом Азизов ўз эгаларига топширди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn