Get Mystery Box with random crypto!

Sirdaryo | Onlayn

Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn S
Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn
Kanal manzili: @sirdaryoonlayn
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.07K
Kanalning ta’rifi

@sirdaryoonlayn_bot мурожаат учун

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 25

2023-03-23 14:43:33
#befarqemasman

Дилшода Норбоева, Мактабгача ва таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи:

— Ўқувчилик пайтларимни эсласам, икки чорак давомида мактабда таълим олиш ўрнига пахта даласида пахта териш билан машғул бўлардик. Талабалик давримда ҳам худди шу ҳолат такрорланган. Ўқитувчи бўлиб ишлай бошлаганимида мажбурий меҳнатга жалб этилардик. Ойлигимизни мажбурий обуналарга сарфлашимизга тўғри келарди.

Ҳозирда давлат раҳбарининг сиёсий иродаси билан ўқитувчилар бу каби ҳолатлардан қутулди. Бугун ўқитувчилар фақат ўзининг иш фаолияти билан шуғулланмоқда. Конституцияга киритилаётган ўзгаришларда ўқитувчиларнинг шаъни, қадр-қиммати, унинг ижтимоий ва иқтисодий фаровонлиги давлат томонидан кафолатлаб қўйилмоқда. Бу ўзгаришларга #befarqemasman!

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
2.0K views11:43
Ochish/sharhlash
2023-03-23 12:05:58
#Бешташаббус

Гулистон шаҳрида ўқитувчилар ўртасида спортнинг мини футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича вилоят босқичига старт берилди.

Мазкур мусобақада жами 250 нафардан ортиқ ўқитувчилар ғолиблик учун беллашади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
3.5K views09:05
Ochish/sharhlash
2023-03-23 10:15:11
Ўзбекистонда барча жарималар вақтлироқ тўланса, чегирма бериладиган бўлди - Президент қарори

Қарорга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади. Унга кўра:

ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади;
мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
5.2K views07:15
Ochish/sharhlash
2023-03-23 09:43:46
Ўзбекистонда тез ёрдам машиналари сунъий йўлдош орқали назорат қилинади

Хабарга кўра, 2023 йил 103 хизматида ягона Call-марказ ташкил қилинади. Соҳада комплекс ахборот тизимларини жорий этиш мақсадида уларда ягона интеллектуал чақирув платформаси яратилади. Шу билан бирга, хизмат автотранспортлари учун GPS ёрдамида сунъий йўлдош мониторинги тизими йўлга қўйилмоқда.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.3K views06:43
Ochish/sharhlash
2023-03-23 07:50:52
e-auksion.uz платформаси орқали Сирдарё вилоятидаги 1640 дан ортиқ кўчма савдо жойларини 3 йилга ижарага олинг

➤ Оқолтин туманидан 96 та (кўриш)
➤ Боёвут туманидан 204 та (кўриш)
➤ Сайхунобод туманидан 83 та (кўриш)
➤ Гулистон туманидан 78 та (кўриш)
➤ Сардоба туманидан 151 та (кўриш)
➤ Мирзаобод туманидан 93 та (кўриш)
➤ Сирдарё туманидан 83 та (кўриш)
➤ Ховос туманидан 105 та (кўриш)
➤ Гулистон шаҳридан 274 та (кўриш)
➤ Ширин шаҳридан 78 та (кўриш)
➤ Янгиер шаҳридан 395 та (кўриш)

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.9K views04:50
Ochish/sharhlash
2023-03-22 23:24:08
Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра,  2023 йил 23 март куни соат 01:07 да Тожикистонда 6 балли зилзила содир бўлди.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Сирдарё вилоятида - 5 балл;
Фарғона вилоятида - 5 балл;
Жиззах вилоятида - 5 балл;
Тошкент шаҳрида - 5 балл;
Наманган вилоятида - 4-5 балл;
Самарқанд вилоятида - 4-5 балл;
Андижон вилоятида - 4-5 балл;
Сурхондарё вилоятида - 4 балл;
Қашқадарё вилоятида - 4 балл;
Навоий вилоятида - 4 балл;
Бухоро вилоятида - 4 балл.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
9.0K views20:24
Ochish/sharhlash
2023-03-22 17:39:22
#бефарқэмасман

Ўзбекистон ёшлар мамлакати.
Янги таҳрирдаги Конституцияда ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига тегишли жуда ҳам кўп нормалар белгиланган.  Ҳар бир норма ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Шу сабабли, Ёшлар парламенти аъзолари, хусусан, Мен ўз тақдиримга, келажагимга ва Конституциявий ислоҳотларга бефарқ эмасман. Сизни ҳам бефарқ бўлмасликка, Референдумда ўз овозингизни беришга чорлаб қоламан.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
2.7K views14:39
Ochish/sharhlash
2023-03-22 12:25:30
Сирдарёда Наврўз байрами кенг нишонланди

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.1K views09:25
Ochish/sharhlash
2023-03-22 09:17:13
Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ фуқаролар мукофотланди

Ўзбекистон президенти маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлади.

«Дўстлик» ордени билан:

Шуҳрат Жалилов - Сардоба туманидаги «Қўрғонтепа» маҳалла фуқаролар йиғини раиси.

«Шуҳрат» медали билан:

Ҳомиджон Ҳамраев - Ховос туманидаги «Ховособод» маҳалла фуқаролар йиғинининг жамоатчилик кенгаши фаоли.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.9K views06:17
Ochish/sharhlash
2023-03-21 20:17:15
Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланади

2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 23 март, пайшанба кунига тўғри келади, дея хулоса берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари кенгаши. Шу асосда «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида» президент қарори имзоланди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.5K views17:17
Ochish/sharhlash