Get Mystery Box with random crypto!

Sirdaryo | Onlayn

Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn S
Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn
Kanal manzili: @sirdaryoonlayn
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.07K
Kanalning ta’rifi

@sirdaryoonlayn_bot мурожаат учун

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-04-19 05:55:55
Марказий банк 19 апрелдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра:

1 USD - 11 435,99 сўм (–19,01);
1 RUB - 140,22 сўм (–0,66);
1 EUR - 12 551,00 сўм (–27,74).

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
1.2K views02:55
Ochish/sharhlash
2023-04-19 05:45:26
#Гулистон_шаҳри

Баҳор маҳалласида ифторлик маросими ташкил қилинди

Муборак Рамазон ойи муносабати билан маҳаллаларда рўзадорлар, эҳтиёжманд фуқаролар, маҳалла фаоллари ҳамда нуронийлар учун ифторликлар ташкил этилиб, хайр-эҳсон ишлари амалга оширилмоқда.

Гулистон шаҳрининг Баҳор маҳалласида ташкил этилган ифторлик дастурхонига йиғилган нуронийлар, Гулистон шаҳар «Ат Термизий» жоме масжиди имом ҳатиби Шоҳруҳиддин Артикбаев томонидан юрт фаровонлиги, халқимиз омонлигини тилаб дуолар қилинди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
1.2K views02:45
Ochish/sharhlash
2023-04-18 20:23:24
Сирдарё вилояти юридик техникуми Юридик клиника жамоаси томонидан тайёрланган «Ҳуқуқий маслаҳат» лойиҳасининг навбатдаги 41-сони.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
4.8K views17:23
Ochish/sharhlash
2023-04-18 19:55:29
Кўз ўнгимизда...
#16апр #Ўзбекистон24

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
5.7K views16:55
Ochish/sharhlash
2023-04-18 19:29:08
Гулистон шаҳрида ДХХ кубоги мусобақалари бошланди

Сирдарёда 16-30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун спортнинг футбол ва мини-футбол турлари бўйича мусобақаларга старт берилди.

Мусобақа низомига асосан шаҳар ва туманларнинг 4 та сектор ҳудудлари кесимида ҳар бир маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар ғолиблик учун курашиб, сўнг вилоят баҳсларда куч синашади. Мусобақалар туман (шаҳар), вилоят ва республика тизимида уч босқичда ўтказилади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
5.8K viewsedited  16:29
Ochish/sharhlash
2023-04-18 18:41:22
#Бизнинг_шундай_ўқувчиларимиз_бор
#Ижод_мактаблари

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби битирувчи ўқувчиси Неъматов Аҳмаджон Бурхон ўғли Янги Ўзбекистон университети томонидан ташкил этилган «Буюк алломалар изидан» номли кимё ва физика фанлари олимпиадасининг  физика фани йўналишида иштирок этиб, финал босқичида 2 миллион сўм пул мукофоти ҳамда бакалавриат йўналишида гранд асосида ўқиш имкониятига сазовор бўлди.

Неъматов Аҳмад Бурхон ўғлини ушбу муваффақияти билан ижод мактаби жамоаси муборакбод этади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.3K views15:41
Ochish/sharhlash
2023-04-18 16:27:56
Божхона ходимлари томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг яширин айланмасига ўз вақтида чек қўйилди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари, ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Олдиндан тезкор кузатувга олинган, Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани йўл четида тўхтаб турган фуқаро Б. ва унинг ҳамроҳи Р.ларга тегишли бўлган қўл юклари холислар иштирокида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, хорижда ишлаб чиқарилган ва сифати кафолатланмаган тахминий қиймати 422 миллион сўмлик жами 4402 дона “Regapen 300 mg” ва “Тропикамид 10 мл” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.5K views13:27
Ochish/sharhlash
2023-04-18 15:49:11
#befarqemasman

Нилуфар Қаҳҳарова, Бостон (АҚШ) болалар шифохонаси дастур менежери:

— Барча ватандошлар сингари мен ҳам Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришларга бефарқ эмасман. Хусусан, янгиланаётган Конституциянинг 115-моддасида илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга қаратилган дастурлар ишлаб чиқилиши ҳамда бажаралиши учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси жавобгардир деган банди айнан шу соҳа вакили бўлганим учун мени хурсанд қилди. 48-моддада аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш чоралари кўрилиши, 51-моддада илмий тадқиқотларга шароит яратиб берилиши қонун доирасида белгиланаётгани айни муддао.

Тиббиёт соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантириш, даволаш сифатини ошириш, тиббий хатоликларнинг олдини олиш жуда муҳим. Айниқса, бу дастурлар қонунга киритилиши мамлакатимизда хавфсиз тиббиётни таъминлаш учун қилинаётган ислоҳотлардан далолат беради.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.4K views12:49
Ochish/sharhlash
2023-04-18 15:16:51
#Диққат

Ҳурматли сирдарёликлар!


Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғига мурожаат, таълим сифатини ошириш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазаларингизни тўғридан-тўғри йўллашингиз учун махсус БОТ — @Sirdaryo_MMTBga_murojaat_BOT ишга туширилди.

Унутманг! Ҳар қандай йўлланган мурожаатлар бошқарма раҳбарияти назоратидан четда қолмайди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.2K views12:16
Ochish/sharhlash
2023-04-18 14:33:14
Эртага, 19 апрел кунидан бошлаб референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари бошланади

Муддатидан олдин овоз бериш 19-26 апрел кунлари амалга оширилади.

Референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.2K views11:33
Ochish/sharhlash