Get Mystery Box with random crypto!

Таъмирлаш ишлари туфайли Гулистон шаҳрининг айрим ҳудудларида | Sirdaryo | Onlayn

Таъмирлаш ишлари туфайли Гулистон шаҳрининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Гулистон шаҳрининг Бахт ва Буюк келажак маҳалласига йўналтирилган диаметри 100-219 мм бўлган ўрта босимли газ қувури тартибга келтирилади ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу сабабли, жорий йилнинг 15 май куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар юқорида номи келтирилган маҳаллаларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

«Ноқулайликлар учун «Ҳудудгаз Сирдарё» газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди» - «Ҳудудгаз Сирдарё» газ таъминоти филиали матбуот хизмати.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn