Get Mystery Box with random crypto!

Sirdaryo | Onlayn

Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn S
Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn
Kanal manzili: @sirdaryoonlayn
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.07K
Kanalning ta’rifi

@sirdaryoonlayn_bot мурожаат учун

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-05-12 20:00:15
ЎзЛиДеП партияси президентлик сайловида Шавкат Мирзиёев номзодини илгари суриши эълон қилинди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.9K views17:00
Ochish/sharhlash
2023-05-12 18:03:37
#Халқаро_оила_куни

Гулистон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда барча маҳаллалар хотин-қизлар фаоллари иштирокида 15 май - «Халқаро оила куни» муносабати билан «Аёлга эҳтиром - бахтли оила калити» акцияси ўтказилди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
6.9K views15:03
Ochish/sharhlash
2023-05-12 16:11:05
Юқори натижаларга эришган педагогларга ҳар ойда 50 фоизгача устама тўлаш жорий этилади

Профессионал таълим соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизимини жорий этиш мақсадида президентнинг “Профессионал таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ушбу ҳужжат профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг лавозим маошлари ўртача 20 фоизга оширишга, фидойи, ташаббускор ҳамда юқори натижаларга эришган педагогларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик 50 фоизгача устама тўлаш тизими жорий этилишига хизмат қилади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.5K views13:11
Ochish/sharhlash
2023-05-12 15:20:44
Россияга борган меҳнат мигрантлари сони бўйича Ўзбекистон етакчилик қилмоқда

Россия давлат статистика портали маълумотларига кўра, январь-март ойларида Россияга энг кўп меҳнат мигрантлари қуйидаги давлатлардан борган:

Ўзбекистон – 630 859 киши;
Тожикистон – 349 357 киши;
Қирғизистон – 172 591 киши;
Арманистон – 47 337 киши;
Қозоғистон – 34 783 киши;
Озарбойжон – 28 690 киши;
Хитой - 10 528 киши.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.0K views12:20
Ochish/sharhlash
2023-05-12 14:51:20
"Адолат"дан Президентликка номзод маълум қилинди

Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб Махмудова Робахон Анваровнани кўрсатиш масаласини партиянинг навбатдаги Қурултойи муҳокамасига киритиш бўйича қарор қабул қилинди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.0K views11:51
Ochish/sharhlash
2023-05-12 14:35:41
Хотин-қизларни иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳалар учун тадбиркорларга давлат гранти ажратилади

Қонунчиликка кўра, Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкил этилиши белгиланган.

Марказларда битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида бандлиги таъминланадиган ҳар бир нафар ишсиз хотин-қиз учун тадбиркорларга 3 миллион сўмгача давлат гранти ажратилади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.4K views11:35
Ochish/sharhlash
2023-05-12 14:17:07
Марказий банк 15 майдан хорижий валуталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра:

1 USD - 11 433,03 сўм (–31,97);
1 RUB - 148,27 сўм (-3,46);
1 EUR - 12 474,58 сўм (–54,37).

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.4K viewsedited  11:17
Ochish/sharhlash
2023-05-12 10:42:57
Наманганда икки тоғни бир-бири билан боғловчи «шиша кўприк» қурилди

Наманганда Умумий Чодак номи билан аталувчи дам олиш зонаси энг юқори нуқтаси - Гулистонда икки тоғни бир-бири билан боғловчи «шиша кўприк» қурилди.

Ҳозирда «шиша кўприк»нинг узунлиги 25 метрни ташкил этяпти, у ердан - 700 метр баландда. Кўприкни янада узайтириш мақсадида қурилиш давом этмоқда. Ушбу дам олиш зонасига бир йилда 3 млнга яқин маҳаллий сайёҳлар келади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
9.0K views07:42
Ochish/sharhlash
2023-05-10 12:38:37
#Диққат_муҳим

Юридик таълим соҳасига бефарқ бўлмаганлар диққатига

Бугун, 10 май куни соат 16:00 да Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятига оид муҳим масалалар бўйича онлайн мулоқот бўлиб ўтади.

Асосий мақсад — юридик техникумлар фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан 2023/2024-ўқув йили учун қабул жараёнларини юқори савияда ташкил этиш масалаларини оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчиликка етказиш.

Мулоқот вазирликнинг «Facebook»даги «Adliya bilan muloqot» гуруҳи ва «YouTube»даги «Adliya vazirligi Ministry of Justice» канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Онлайн мулоқотда Адлия вазирлиги масъул ходимлари саволларга жавоб беради.

Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
5.3K views09:38
Ochish/sharhlash
2023-05-10 10:40:00
Сирдарё вилоятининг 60 йиллиги муносабати билан, Ховос туманининг Қайирма маҳалласида спортнинг «Белбоғли кураш» тури бўйича халқаро турнирга старт берилди.

Расм муаллифи Анвар Тўйчиев

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
5.2K views07:40
Ochish/sharhlash