Get Mystery Box with random crypto!

Sirdaryo | Onlayn

Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn S
Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn
Kanal manzili: @sirdaryoonlayn
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.07K
Kanalning ta’rifi

@sirdaryoonlayn_bot мурожаат учун

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2023-04-20 08:45:19
Тадбиркорлик қилиш учун бино керакми?

e-auksion.uz платформаси орқали Сирдарё вилоятидан 193 та кўчмас мулк биноларни сотиб олинг ва ўз бизнесингизни бошланг

➤ Оқолтин туманидан 20 та (ko'rish)
➤ Боёвут туманидан 20 та (ko'rish)
➤ Сайхунобод туманидан 25 та (ko'rish)
➤ Гулистон туманидан 8 та (ko'rish)
➤ Сардоба туманидан 12 та (ko'rish)
➤ Мирзаобод туманидан 13 та (ko'rish)
➤ Сирдарё туманидан 21 та (ko'rish)
➤ Ховос туманидан 21 та (ko'rish)
➤ Гулистон шаҳридан 44 та (ko'rish)
➤ Янгиер шаҳридан 8 та (ko'rish)

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
6.3K views05:45
Ochish/sharhlash
2023-04-20 08:35:01
Бугун ходимлар одатий иш кунидан бир соат эртароқ кетиши мумкин. Меҳнат кодекси 121-моддасига кўра, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.7K views05:35
Ochish/sharhlash
2023-04-20 08:28:14
Боёвут туманининг Бекат маҳалласида истиқомат қилувчи Ҳилола Қодирқулова болалигидан кўзи ожиз бўлишига қарамасдан ўз устида ишлашдан асло тўхтаб қолмайди.

2022 йилда Гулистон Давлат университетининг санъатшунослик факультетини тамомлаган Ҳилола бугунги кунда Ўзбекистон Давлат консерваторияси қошидаги Б.Зокиров номли Миллий эстрада санъати институти Эстрада-вокал йўналишининг магистратура босқичида таълим олмоқда. Боёвут тумани ҳокими Ҳилола Қодирқулованинг қўшимча равишда билим олишига қулайлик яратиш учун субсидия асосида ноутбук топширди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.2K views05:28
Ochish/sharhlash
2023-04-20 07:59:17
Рамазон ҳайити 21 апрель куни нишонланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астрономик маълумотларга асосланган ҳолда республикада жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
9.2K views04:59
Ochish/sharhlash
2023-04-20 07:47:16
#befarqemasman

Исроил Мадримов, бокс бўйича Осиё чемпиони:

— Вақт одамларни ўзгартирадими? Ҳа! Вақт ҳаммасини ўзгартиради. Бироқ спортда фақат вақтга таяниш мумкин эмас. Акс ҳолда вақтни бой бериш мумкин!
30 апрель — биз бефарқ эмасмиз!

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.3K views04:47
Ochish/sharhlash
2023-04-19 15:05:31
Ўзбекистондаги ҳоким ёрдамчилари Хитойда амалиёт ўтайди

Ўзбекистон маҳаллаларидаги 9 минг 400 нафар ҳоким ёрдамчилари «Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш» мавзусида икки ҳафта мобайнида хитойлик мутахассислардан онлайн таълим олади.

Мазкур лойиҳанинг 2-босқичида 200 нафар ҳоким ёрдамчилари шу йилнинг куз ойларида Хитойда икки ҳафталик амалиёт ўтайди.

Мазкур амалиётни ўташ билан боғлиқ харажатлар «Чонгқинг» халқаро ҳамкорлик тренинг маркази томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилган.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
8.4K views12:05
Ochish/sharhlash
2023-04-19 14:52:01
Конституцияга киритилаётган ўзгаришларнинг 50 фоиздан ортиғи инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ

Конституция қабул қилишнинг энг демократик усулларидан бири — референдум асосида қабул қилиш. Яъни бу жараёнда халқнинг бевосита иштирокини кузатиш мумкин. Айнан халқнинг ўзи овоз бериб қабул қилаётгани учун ҳам халқ конституцияси деб баҳоланмоқда.

Батафсил ўқинг

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.6K views11:52
Ochish/sharhlash
2023-04-19 14:47:47
#befarqemasman

Баҳодир Жалолов, бокс бўйича жаҳон, Олимпиада чемпиони:

— Ўзгаришларсиз ривожланиш мумкин эмас. Биз ўзгармасак, ривожланмаймиз. Агар ривожланмасак, яшамаган ҳисобланамиз. Ҳаётда ҳам спортдаги каби барчаси оддий. Чемпион бўлишни истасанг, дарҳол ҳаракат қил. Ўзгаришлар учун учун энг яхши вақт, бу бугун!
30 апрель — биз бефарқ эмасмиз!

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.3K views11:47
Ochish/sharhlash
2023-04-19 14:01:59
Netflix: Амир Темур оламига биз билан

Ушбу видеоролик Netflix кинокомпанияси томонидан тайёрланган

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.4K viewsedited  11:01
Ochish/sharhlash
2023-04-19 06:20:11
Талабаларга 2-курсдан бошлаб ишлашига рухсат бериш режалаштириляпти

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабаларини мутахассислиги бўйича ишлашига имконият яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Унга кўра:

олий таълим муассасалари талабаларини иккинчи курсдан (айрим таълим йўналишларида иккинчи курсдан кейинги курслардан) бошлаб ОТМ раҳбари томонидан берилган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлашига рухсат этилади;

ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти ва ҳақ тўланадиган стажировка ўтаётган талабаларни ишга қабул қилишда сертификат талаб қилинмайди;

талабаларни сертификат асосида мутахассислиги бўйича ишлашига фақат олий таълим муассасасида ўқиётган даврида рухсат этилади.

Қарор лойиҳаси 27 апрелга қадар муҳокамада бўлади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
882 views03:20
Ochish/sharhlash