Get Mystery Box with random crypto!

Sirdaryo | Onlayn

Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn S
Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn
Kanal manzili: @sirdaryoonlayn
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.25K
Kanalning ta’rifi

@sirdaryoonlayn_bot мурожаат учун

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 27

2023-03-27 15:19:38
Сирдарё вилоятидан 30 та Давлат мулки объектлари ҳамда активларини "E-AUKSION" электрон савдо майдончаси орқали сотиб олинг

➤Оқолтин туманидан 2 тa (кўриш)
➤ Боёвут туманидан 3 тa (кўриш)
➤ Сайхунобод туманидан 4 тa (кўриш)
➤ Гулистон туманидан 1 тa (кўриш)
➤ Сардоба туманидан 2 тa (кўриш)
➤ Мирзаобод туманидан 3 тa (кўриш)
➤ Ховос туманидан 9 тa (кўриш)
➤ Гулистон шаҳридан 4 та (кўриш)
➤ Янгиер шаҳридан 2 та (кўриш)

e-auksion.uz электрон савдо платформаси орқали шаффоф аукцион ва танловларда иштирок этинг ва мулк эгасига айланинг.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
1.6K views12:19
Ochish/sharhlash
2023-03-27 07:45:13
Боёвутда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш оммалашмоқда

Энергия тежамкорлигини ошириш ҳамда экологик тоза ва қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Айниқса, бу йилги қиш мавсуми аҳоли хонадонлари, корхона ва ташкилотларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга ўтишни даврнинг ўзи тақозо этаётганини яққол кўрсатди.

Боёвут инновацион туманида ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тобора оммалашмоқда. Хусусан, Боёвут тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими биносида қуёш панеллари ўрнатилди. Ушбу қурилма биноларни кундузи электр энергия билан қисман таъминлаш вазифасини бажаради.

Мазкур бинога қуёш панеллари қурилмасининг ўрнатилиши натижасида бугунги кунда электр энергияси 30-40 фоизга тежалмоқда.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
6.5K views04:45
Ochish/sharhlash
2023-03-27 07:16:06
Сунъий интеллект Отабек ва Кумушнинг портретини яратди

Қиёфалар Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» асаридаги таърифлар бўйича яратилган.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.0K views04:16
Ochish/sharhlash
2023-03-26 17:22:34
«Netflix» нинг Амир Темур ҳақидаги бадиий фильмида Амир Ҳусайн ролини ким ижро этиши маълум бўлди

Амир Темур ҳамда Амир Ҳусайн ўртасида бўлиб ўтган 1368 йилги қонли тўқнашув Амир Ҳусайннинг фожеали мағлубияти, Биби Хонимнинг Амир Темур ҳаётига кириб келган даврлар «Netflix»нинг Амир Темур ҳақида олаётган фильмда акс этмай иложи йўқ.

Амир Ҳусайнни хушсурат эркак бўлган дейишар эди. Кинода уни мана бу қиёфада кўрасиз. Амир Ҳусайн ролига Маҳеш Жаду (Mahesh Jadu) танланибди.

Маҳеш Жаду австралиялик актёр. У «Қўшнилар» сериалидаги доктор Дуг Харрис роли ва «Netflix»нинг «Марко Поло» сериалидаги Аҳмад роли билан машҳур.

Аввалроқ, Амир Темур, Сароймулкхоним ва Ўлжой Туркон хотун ролларига ким танлангани ҳақида хабар берилган эди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
3.6K views14:22
Ochish/sharhlash
2023-03-26 16:27:41
#Об_ҳаво

27 март куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, 27 март куни Сирдарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
6.3K views13:27
Ochish/sharhlash
2023-03-26 14:52:22
Марказий банк 27 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра:

1 USD - 11 430,07 сўм (+22,05);
1 RUB - 147,90 сўм (-1,04);
1 EUR - 12 299,90 сўм (+63,66).

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.7K views11:52
Ochish/sharhlash
2023-03-26 14:13:15
Kundalik электрон синф журналида баҳоларни қўйиш тартиби ўзгаради

15 апрелдан бошлаб, ўқувчиларнинг чораклик ва йиллик баҳоларини ўзгартириш учун ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига расмий хат билан мурожаат қилиш шарт бўлади. Бу ҳақда Таълим назорати телеграм-канали хабар берди.

Kundalik.com рақамли таълим платформаси бўлиб, ўқитувчилар учун онлайн режимда дарсларни режалаштириш, дарс ишланмаларини тузиш, ўқувчилар давомати ва ютуқларини журнал ҳамда кундалик электрон шаклларида юритиш имконини беради.

Kundalik.com тизими орқали ота-оналар онлайн тарзда фарзандлари дарсга қатнашаётгани, дарсни қай даражада ўзлаштириб бораётгани, уй вазифалари тўғрисида маълумотларга эга бўлиши мумкин.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.9K views11:13
Ochish/sharhlash
2023-03-26 13:41:45
Янгиланаётган конституция «снос» билан боғлиқ муаммоларга тўла барҳам беради

Янги таҳрирдаги конституциянинг 47-моддасида айнан “снос” муамосининг ечими белгилаб қўйилди. Унга кўра, эндиликда ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга номувофиқ ҳолда уй-жойидан маҳрум қилиниши мумкин эмас.

Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.

Моддада давлат уй-жой қурилишини рағбатлантириши ҳамда уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратиши ҳам назарда тутилган.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.3K views10:41
Ochish/sharhlash
2023-03-26 11:16:13
#Конституция_ўзимизники

Сирдарёда “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники” шиори остида бўлиб ўтган тарғибот тадбиридан видеолавҳа.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.2K views08:16
Ochish/sharhlash
2023-03-25 16:38:08
Янгиланаётган Конституция – мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида Гулистон давлат университети профессори, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, Ўзбекистон Республикаси журналистлар уюшмаси аъзоси Р.Махмудов ва Сирдарё вилояти Халқ депутатлари кенгаши депутати, Гулистон давлат университети доценти А.Сулаймановлар иштирокида ходимлар билан тарғибот учрашуви ташкил этилди.

Батафсил ўқинг

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
6.1K views13:38
Ochish/sharhlash