Get Mystery Box with random crypto!

Sirdaryo | Onlayn

Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn S
Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn
Kanal manzili: @sirdaryoonlayn
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.49K
Kanalning ta’rifi

@sirdaryoonlayn_bot мурожаат учун

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 23

2023-03-29 09:30:00
Сақичлар манзилга етиб бормади

Товар моддий бойликларини ноқонуний йўллар билан мамлакатимизга олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси «Сирдарё» чегара божхона пости орқали «MAN» русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки қиймати 108 млн сўмлик 5400 дона «вкус свежая мята» номли «сақич» товарлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
10.3K views06:30
Ochish/sharhlash
2023-03-29 09:22:00
e-auksion.uz платформаси орқали Сирдарё вилояти бўйича 2403 та тадбиркорлик учун ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди

➤ Оқолтин туманидан - 316 та (кўриш)
➤ Боёвут туманидан - 291 та (кўриш)
➤ Сайхунобод туманидан - 208 та (кўриш)
➤ Гулистон туманидан - 114 та (кўриш)
➤ Сардоба туманидан - 398 та (кўриш)
➤ Мирзаобод туманидан - 229 та (кўриш)
➤ Сирдарё туманидан - 184 та (кўриш)
➤ Ховос туманидан - 327 та (кўриш)
➤ Гулистон шаҳридан - 47 та (кўриш)
➤ Ширин шаҳридан - 9 та (кўриш)
➤ Янгиер шаҳридан - 280 та (кўриш)

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.0K views06:22
Ochish/sharhlash
2023-03-29 08:15:47
Пенсиялар миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 46-моддасига асосан, “Қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас”.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
493 views05:15
Ochish/sharhlash
2023-03-28 19:15:45
#Об_ҳаво

29 март куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, 29 март куни Сирдарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
4.8K views16:15
Ochish/sharhlash
2023-03-28 18:00:55
#Тайинлов

Гулистон тиббиёт кластер директори лавозимига тайинлов амалга оширилди


Шуҳрат Хусанов - Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан Гулистон тиббиёт кластер директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ССБ маълум қилди.

Ш.Хусанов тайинловга қадар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят ҳудудий филиали директори вазифасида фаолият юритган.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
5.8K views15:00
Ochish/sharhlash
2023-03-28 17:13:53
1 апрелдан пенсия ва нафақалар, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори оширилади

Президент фармони билан пенсия ва нафақалар, иш ҳақи оширилади.

Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори 7 фоизга, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 7 фоизга оширилмоқда.

Бунда,
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;
ёшга доир энг кам пенсиялар – 677 000 сўм;
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 747 000 сўм қилиб белгиланади.

1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори 7 фоизга оширилади.

Бунда,
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм қилиб белгиланади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
6.8K viewsedited  14:13
Ochish/sharhlash
2023-03-28 16:46:26
#Тайинлов

Гулистон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимига раҳбар тайинланди


Самандар Артиков - Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Гулистон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

С.Артиков тайинловга қадар Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими мудири лавозимида ишлаб келган.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.3K views13:46
Ochish/sharhlash
2023-03-28 15:48:02
Гулистон шаҳрида «Аёли эъзозланган юрт» мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди

Унда Бош вазир ўринбосари З.Маҳкамова,  вилоят ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Тожибоева,  ҳамкор ташкилотлар вакиллари, «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари, хотин-қизлар фаоллари, бир гуруҳ ташаббускор аёллар иштирок этди.

Тарғибот тадбири қатнашчилари Янгиланаётган Конституция бахтли келажагимиз, фаровон ҳаётимизнинг муҳим ҳужжати бўла олишини, бош қомусимизга киритилаётган барча ўзгаришларнинг негизида Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи «Инсон қадри учун» улуғвор ғояси ётганлиги, шунингдек, хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қонун асосида ҳимоя қилишга қаратилганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир сўнггида бир гуруҳ фаол хотин-қизларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.1K views12:48
Ochish/sharhlash
2023-03-28 14:05:35
#Тайинлов

Боёвут тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига раҳбар тайинланди


Элдор Уралов - Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Боёвут тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Элдор Уралов тайинловга қадар Боёвут тумани Мактабгача таълим бўлими мудири лавозимида ишлаб келган.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
396 views11:05
Ochish/sharhlash
2023-03-28 13:47:41
Дилфуза Уралова масъуллар билан маҳаллаларни кўздан кечирди

Сўнгги йилларда Боёвут туманида бир қатор қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиб келинмоқда.

Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари билан туманнинг бир нечта маҳаллаларида бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Туман ҳокими муқаддас Рамазон ойи ва вилоятимизнинг 60 йиллик тўйи арафасида маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини жадал олиб бориш, маиший чиқиндиларни тозалаш, фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш лозимлигини таъкидлаб, масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
756 views10:47
Ochish/sharhlash