Get Mystery Box with random crypto!

Sirdaryo | Onlayn

Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn S
Telegram kanalining logotibi sirdaryoonlayn — Sirdaryo | Onlayn
Kanal manzili: @sirdaryoonlayn
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.25K
Kanalning ta’rifi

@sirdaryoonlayn_bot мурожаат учун

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 29

2023-03-24 10:34:48
Гулистон шаҳрида референдум бўлиб ўтадиган участка комиссиялари аъзолари билан семинар ташкил этилди

Жорий йилнинг 24 март куни Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида референдум ўтказиладиган участкалар комиссиялари раислари, ўринбосарлари ва котиблари билан билан ўқув семинари ўтказилди. Семинарда Гулистон шаҳар ҳокими Тўлқинжон Дадабаев иштирок этди.

Мазкур ўқув семинарининг ўтказилишидан мақсад тадбир иштирокчиларини ўқитиш, билим ва малакаларини оширишда уларга ўқув-услубий материаллар етказиш ҳамда функционал жиҳатдан янада ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.

Шунингдек, мазкур ўқув семинарида ГулДУ Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси доцентлари Собиржон Исмоилов ва Йўлдош Каримовлар иштирок этди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
1.7K views07:34
Ochish/sharhlash
2023-03-24 08:43:12
#Гулистон_шаҳри

Гулистон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғайрат Ботиров томонидан «Соҳил» МФЙ ҳоким ёрдамчиси Алишер Содиқов тавсияси билан аҳоли хонадонларида томорқалардан фойдаланиши учун ажратилган субсидия ва кредитлар самарадорлиги ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида томорқадан фойдаланишда амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, ташландиқ ҳолга келган хонадонларда томорқадан даромад олиш ишларини ташкил қилиш ва келгусида етиштириш маҳсулотларга эспортёр корхоналарни жалб қилиш юзасидан тавсиялар берилди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
3.5K views05:43
Ochish/sharhlash
2023-03-24 08:40:57
e-auksion.uz платформаси орқали Сирдарё вилояти бўйича 2379 та тадбиркорлик учун ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди

➤ Оқолтин туманидан - 312 та (кўриш)
➤ Боёвут туманидан - 295 та (кўриш)
➤ Сайхунобод туманидан - 204 та (кўриш)
➤ Гулистон туманидан - 114 та (кўриш)
➤ Сардоба туманидан - 390 та (кўриш)
➤ Мирзаобод туманидан - 229 та (кўриш)
➤ Сирдарё туманидан - 183 та (кўриш)
➤ Ховос туманидан - 328 та (кўриш)
➤ Гулистон шаҳридан - 47 та (кўриш)
➤ Ширин шаҳридан - 8 та (кўриш)
➤ Янгиер шаҳридан - 269 та (кўриш)

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
3.4K views05:40
Ochish/sharhlash
2023-03-23 17:52:31
Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди

Жорий йилнинг 23 март куни Гулистон шаҳар ҳокими Тўлқинжон Дадабаев ҳамда сектор раҳбарлари томонидан муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди.

Фуқароларга ифторлик учун озиқ-овқат маҳсулотлари топширилиб, улар билан биргаликда ифторлик қилинди. Гулистон шаҳар «Исо ўғли Мусо» жоме масжиди имом хатиби Авазбек Жалолов томонидан юрт фаровонлиги, халқимиз омонлигини ва рамазон ойини муносиб ўтказиб олишни тилаб дуолар қилинди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.2K views14:52
Ochish/sharhlash
2023-03-23 16:10:35
Билайн ўз логотипини расман ўзгартирди

Энди бренд логотипи асалари рангига тақлид қилувчи қора ва сариқ доира ва нуқтали кичик “б” ҳарфидир. У илк бор ўтган йили “Билайн” мобил иловасининг тест версияси белгиси сифатида ва маҳсулотларда (компания ёки бренд логотипи билан безатилган кийим ва аксессуарлар) пайдо бўлганди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
1.4K views13:10
Ochish/sharhlash
2023-03-23 14:43:33
#befarqemasman

Дилшода Норбоева, Мактабгача ва таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи:

— Ўқувчилик пайтларимни эсласам, икки чорак давомида мактабда таълим олиш ўрнига пахта даласида пахта териш билан машғул бўлардик. Талабалик давримда ҳам худди шу ҳолат такрорланган. Ўқитувчи бўлиб ишлай бошлаганимида мажбурий меҳнатга жалб этилардик. Ойлигимизни мажбурий обуналарга сарфлашимизга тўғри келарди.

Ҳозирда давлат раҳбарининг сиёсий иродаси билан ўқитувчилар бу каби ҳолатлардан қутулди. Бугун ўқитувчилар фақат ўзининг иш фаолияти билан шуғулланмоқда. Конституцияга киритилаётган ўзгаришларда ўқитувчиларнинг шаъни, қадр-қиммати, унинг ижтимоий ва иқтисодий фаровонлиги давлат томонидан кафолатлаб қўйилмоқда. Бу ўзгаришларга #befarqemasman!

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
2.0K views11:43
Ochish/sharhlash
2023-03-23 12:05:58
#Бешташаббус

Гулистон шаҳрида ўқитувчилар ўртасида спортнинг мини футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича вилоят босқичига старт берилди.

Мазкур мусобақада жами 250 нафардан ортиқ ўқитувчилар ғолиблик учун беллашади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
3.5K views09:05
Ochish/sharhlash
2023-03-23 10:15:11
Ўзбекистонда барча жарималар вақтлироқ тўланса, чегирма бериладиган бўлди - Президент қарори

Қарорга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади. Унга кўра:

ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади;
мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
5.2K views07:15
Ochish/sharhlash
2023-03-23 09:43:46
Ўзбекистонда тез ёрдам машиналари сунъий йўлдош орқали назорат қилинади

Хабарга кўра, 2023 йил 103 хизматида ягона Call-марказ ташкил қилинади. Соҳада комплекс ахборот тизимларини жорий этиш мақсадида уларда ягона интеллектуал чақирув платформаси яратилади. Шу билан бирга, хизмат автотранспортлари учун GPS ёрдамида сунъий йўлдош мониторинги тизими йўлга қўйилмоқда.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.3K views06:43
Ochish/sharhlash
2023-03-23 07:50:52
e-auksion.uz платформаси орқали Сирдарё вилоятидаги 1640 дан ортиқ кўчма савдо жойларини 3 йилга ижарага олинг

➤ Оқолтин туманидан 96 та (кўриш)
➤ Боёвут туманидан 204 та (кўриш)
➤ Сайхунобод туманидан 83 та (кўриш)
➤ Гулистон туманидан 78 та (кўриш)
➤ Сардоба туманидан 151 та (кўриш)
➤ Мирзаобод туманидан 93 та (кўриш)
➤ Сирдарё туманидан 83 та (кўриш)
➤ Ховос туманидан 105 та (кўриш)
➤ Гулистон шаҳридан 274 та (кўриш)
➤ Ширин шаҳридан 78 та (кўриш)
➤ Янгиер шаҳридан 395 та (кўриш)

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn
7.9K views04:50
Ochish/sharhlash