Get Mystery Box with random crypto!

«Netflix» нинг Амир Темур ҳақидаги бадиий фильмида Амир Ҳусайн | Sirdaryo | Onlayn

«Netflix» нинг Амир Темур ҳақидаги бадиий фильмида Амир Ҳусайн ролини ким ижро этиши маълум бўлди

Амир Темур ҳамда Амир Ҳусайн ўртасида бўлиб ўтган 1368 йилги қонли тўқнашув Амир Ҳусайннинг фожеали мағлубияти, Биби Хонимнинг Амир Темур ҳаётига кириб келган даврлар «Netflix»нинг Амир Темур ҳақида олаётган фильмда акс этмай иложи йўқ.

Амир Ҳусайнни хушсурат эркак бўлган дейишар эди. Кинода уни мана бу қиёфада кўрасиз. Амир Ҳусайн ролига Маҳеш Жаду (Mahesh Jadu) танланибди.

Маҳеш Жаду австралиялик актёр. У «Қўшнилар» сериалидаги доктор Дуг Харрис роли ва «Netflix»нинг «Марко Поло» сериалидаги Аҳмад роли билан машҳур.

Аввалроқ, Амир Темур, Сароймулкхоним ва Ўлжой Туркон хотун ролларига ким танлангани ҳақида хабар берилган эди.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn