Get Mystery Box with random crypto!

Янгиланаётган конституция «снос» билан боғлиқ муаммоларга тўла | Sirdaryo | Onlayn

Янгиланаётган конституция «снос» билан боғлиқ муаммоларга тўла барҳам беради

Янги таҳрирдаги конституциянинг 47-моддасида айнан “снос” муамосининг ечими белгилаб қўйилди. Унга кўра, эндиликда ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга номувофиқ ҳолда уй-жойидан маҳрум қилиниши мумкин эмас.

Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.

Моддада давлат уй-жой қурилишини рағбатлантириши ҳамда уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратиши ҳам назарда тутилган.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn