Get Mystery Box with random crypto!

Kundalik электрон синф журналида баҳоларни қўйиш тартиби ўзгар | Sirdaryo | Onlayn

Kundalik электрон синф журналида баҳоларни қўйиш тартиби ўзгаради

15 апрелдан бошлаб, ўқувчиларнинг чораклик ва йиллик баҳоларини ўзгартириш учун ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига расмий хат билан мурожаат қилиш шарт бўлади. Бу ҳақда Таълим назорати телеграм-канали хабар берди.

Kundalik.com рақамли таълим платформаси бўлиб, ўқитувчилар учун онлайн режимда дарсларни режалаштириш, дарс ишланмаларини тузиш, ўқувчилар давомати ва ютуқларини журнал ҳамда кундалик электрон шаклларида юритиш имконини беради.

Kundalik.com тизими орқали ота-оналар онлайн тарзда фарзандлари дарсга қатнашаётгани, дарсни қай даражада ўзлаштириб бораётгани, уй вазифалари тўғрисида маълумотларга эга бўлиши мумкин.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn