Get Mystery Box with random crypto!

Боёвутда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш оммалашмоқда | Sirdaryo | Onlayn

Боёвутда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш оммалашмоқда

Энергия тежамкорлигини ошириш ҳамда экологик тоза ва қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Айниқса, бу йилги қиш мавсуми аҳоли хонадонлари, корхона ва ташкилотларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга ўтишни даврнинг ўзи тақозо этаётганини яққол кўрсатди.

Боёвут инновацион туманида ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тобора оммалашмоқда. Хусусан, Боёвут тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими биносида қуёш панеллари ўрнатилди. Ушбу қурилма биноларни кундузи электр энергия билан қисман таъминлаш вазифасини бажаради.

Мазкур бинога қуёш панеллари қурилмасининг ўрнатилиши натижасида бугунги кунда электр энергияси 30-40 фоизга тежалмоқда.

Сирдарё хабарлари
@SirdaryoOnlayn