Get Mystery Box with random crypto!

#Сўраган_эдингиз НОВВОТ ҚОННИ КЎПАЙТИРАДИМИ? – Шифокорлар | Шифо-инфо

#Сўраган_эдингиз

НОВВОТ ҚОННИ КЎПАЙТИРАДИМИ?

Шифокорлар шакар соғлик учун зарарли эканлигини айтишади. Новвотчи? Новвот қонни кўпайтиради деган гап тўғрими?
Умид ЖАББАРОВ, каналга келган савол

ЖАВОБ: – Қон камайиши (камқонлик) қонда эритроцитлар сони ва гемоглобин миқдорининг пастлиги билан ифодаланади.
Новвот қонни кўпайтиради деган гапларда асос бор.
Новвот таркибидаги узум қондаги гемоглобинни кўтаришга ёрдам беради. Бунинг учун эрталаб овқатланишдан олдин новвот қўшилган сув ичиш керак.

Уни қуйдагича тайёрлайсиз:
кечқурин 1 стакан қайнаган сувга бир бўлак новвот солиб устини ёпинг ва эрталаб ичинг.

«Шифо-инфо» газетасидан

Каналга аъзо бўлиш