Get Mystery Box with random crypto!

Шифо-инфо

Kanal manzili: @shifoinfo_official
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 65.85K
Kanalning ta’rifi

«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35

Мурожаат учун: @Admiiin_0102

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 679

2021-03-03 09:30:17
#Биласизми?

Кактус нега монитор олдида туриши керак?

Уланиш: @shifoinfo_official
7.7K viewsedited  06:30
Ochish/sharhlash
2021-03-03 08:30:15
#Биласизми?

300 КИЛОГРАММ ҚУМ ЗАРРАЛАРИНИ ТУТИБ ҚОЛАДИГАН ДАРАХТ


Дарахтларнинг ҳар бирини ҳавони тозалашда ўзига хос ўрни бор.

Биргина бир туп гужумнинг нафас йўлига тушиши мумкин бўлган 300 килограмм қум заррачаларини тутиб қолади.

Уланиш: shifoinfo_official
2.1K views05:30
Ochish/sharhlash
2021-03-03 07:30:14 Ёш_оналар_мактаби

СОҒЛОМ ФАРЗАНД КЎРИШ УЧУН НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?


БИРИНЧИСИ. Оилавий ҳаётда покликка, ҳалолликка аҳамиятли бўлинг, ҳаром-хариш егуликларлардан, нопок нарсалар истеъмолидан сақланинг.

ИККИНЧИСИ. Қариндошлар ўртасидаги никоҳ муносабатларига йўл қўйманг.

УЧИНЧИСИ. Ўзингизда, турмуш ўртоғингиз яқин қариндошларида наслий касаллик, туғма ногиронлик бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида генетик маслаҳатхоналарга мурожаат этинг.

ТЎРТИНЧИСИ. Ҳар бир аёл фарзанд кўришга лаёқатли эканини, унга туғиш тўғри келиш-келмаслигини билиш учун мутахассисга учрашинг. Афсуски, айрим аёллар фарзанд кўраман, деб ўзларини нобуд қилишади ёки жисмонан носоғлом фарзандни дунёга келтиришади. Бу билан ҳаётларини ҳам хатарга қўйишади.

БЕШИНЧИСИ. Фарзандлар орасидаги фарқ ўртача 3 йил бўлиши тавсия этилади. Чунки она организми ҳомиладорлик, туғиш жараёнидан кейин тикланиши, ўз ҳолига қайтиши учун вақт керак.
Шу ўринда муҳим масалани айтиб ўтамиз: бола она сутига тўйсин. Акс ҳолда кейинги фарзанд кутилганидек соғлом бўлмаслиги, аввалги бола она сутига тўймагани, меҳр, парвариш етарли бўлмагани учун турли касалликларга чалиниши мумкин.

ОЛТИНЧИСИ. Ҳомиладорлик даврида тушкунликдан, сиқилишдан, оғир меҳнатдан, ичкилик, гиёҳвандлик, турли вирусли, юқумли касалликлардан, аёллар хасталикларидан, овқатланиш, дам олиш тартиби бузилишидан, ҳомилага зарар етказувчи дори-дармонлардан сақланиш лозим .

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

Ууланиш: shifoinfo_official
4.3K views04:30
Ochish/sharhlash
2021-03-03 06:30:01
#Узоқ_умр_сирлари

СЕВГИ – ЮРАКНИ ЁШАРТИРАДИ

Севгини қаердан «олиш» мумкин?

Севги кимларга насиб қилади?

Севги қанча давом этади?

Севги сўнишидан ким кўпроқ азият чекади?


Батафсил «Шифо-инфо» газетасининг 2018 йил 10-сонида.

Саҳифа расм шаклида илова қилинмоқда

Ушбу саҳифа газетамизнинг эски сони. Аммо ундаги маълумотлар эскирмайди!

Уланиш: @shifoinfo_official
1.7K views03:30
Ochish/sharhlash
2021-03-02 15:46:24
#Мухлис_мухлисни_даволайди

ҚОН БОСИМИ БЕЗОВТА ҚИЛМАСИН ДЕСАНГИЗ
...

Қон босими бор беморлар қуйидаги тавсиядан фойдаланишлари мумкин.
1 пиёла сабзи шарбати, 1 пиёла турп шарбати, 1 дона лимон ва 1 пиёла асал олинади. Ушбу аралашмадан кунига овқатдан олдин 3 маҳал бир ошқошиқдан истеъмол қилиб турилади.
Муолажа давомийлиги – 2 ой.

Рўзигул ҚОДИРОВА, 53 ёш, ўқитувчи

Каналга аъзо бўлиш
827 views12:46
Ochish/sharhlash
2021-03-02 14:45:50
#Иймон_шифоси

НАМОЗ – ИККИ ДУНЁДА НАЖОТ ВА САЛОМАТЛИК ГАРОВИ


Ҳозирги кунда кўплаб табиблар намознинг тиббий фойдалари жуда кўп эканини бир овоздан айтишмоқда. Хусусан:
намоз инсонни варикоз касалликларидан ҳимоя қилади;
намозда амалга ошириладиган ҳаракатлар туфайли оёқ-қўлларда томирлар бўртиб чиқиб қолиши билан кечадиган варикоз касаллигидан намозхон мўмин одам омонда бўлар экан;
намоз танадаги қон айланишини ҳам яхшилайди. Жисмнинг барча аъзоларига қон бир маромда, тартиб билан етиб боришини таъминлайди;
намоз ҳар куни тартиб билан адо этилгани учун ўзига хос машқлар мажмуаси ҳамдир. Мўъмин инсон ҳар куни тартиб билан намоз ўқиб юрса, танаси ҳам рисоладагидек ишлайди;
намоз инсонни яна кўплаб касалликлардан ҳимоя қилади.

Каналга аъзо бўлиш
301 views11:45
Ochish/sharhlash
2021-03-02 13:01:28
#Пардозхона

ЮЗГА АЖИН СОЯ СОЛМАСИН


Ҳар қандай ёшда ҳам ёш ва гўзлал бўлиб қолишни истайсизми? Унда мен тавсия қилмоқчи бўлган воситалардан фойдаланиб кўринг. Бу сизга юздаги қуёш нури таъсирида ва ёшга доир пайдо бўлган ажинлардан халос қилишга ёрдам беради.

Бунинг учун кичкина шиша идишга 1 ошқошиқ асал, 1 ошқошиқ канакунжут ёғи (касторный масло), 1 чойқошиқ вазелин ва 2 томчи 5 фоизли йод томизилади. Обдан аралштирилади.
Тайёр аралашма ажинлар устига суртилади. Ярим соатдан сўнг илиқ сувда ювилади.
Муолажа ҳар куни бир маҳал бажарилади. Давомийлиги — бир ҳафта.

Каналга аъзо бўлиш
2.2K views10:01
Ochish/sharhlash
2021-03-02 12:01:18
#Узоқ_умр_кўриш_сирлари

КИМЛАР УЗОҚ УМР КЎРАДИ?


Узоқ умр кўриш учун жисмоний фаоллик муҳим.
Немис олимларининг тажрибасида 65 ёшдан 85 ёшгача бўлган 60 дан зиёд инсонлар иштирок этишди. Тажрибада иштирок этганларнинг бир гуруҳи махсус дастур асосида шуғулланишди. Бир гуруҳи эса спорт билан умуман шуғулланишмади. Сўнгра барча иштирокчиларнинг бошлари магнитли резонанс томографиядан ўтказилди.

Аниқланишича, спорт билан шуғулланган инсонларда мия тўқимасига зиён етказувчи холин моддасининг камайгани кузатилган. Машғулотлар билан шуғулланмаган гуруҳда эса бундай ижобий натижалар қайт этилмади.

Каналга аъзо бўлиш
2.5K views09:01
Ochish/sharhlash
2021-03-02 11:01:16
#Биласизми

КИМ ҚАНЧА ГЎШТ ЕЙИШИ КЕРАК?


Қуйида гўшт маҳсулотларининг кундалик миқдори келтириб ўтилган.
1-3 ёш — 75 г
4-6 ёш — 100 г
7-10 ёш — 120 г
11-13 ёш (ўғил бола) — 140 г
11-13 ёш (қиз бола) — 130 г
14-17 ёш (ўғил бола) — 150 г
14-17 ёш (қиз бола) — 140 г
Ақлий меҳнат билан шуғулланадиган эркаклар — 140 г
Ақлий меҳнат билан шуғулланадиган аёллар — 120 г
Енгил жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган инсонлар — 130-150
Ўртача оғирликдаги меҳнат билан шуғулланадиганлар — 140-160
Оғир меҳнат билан шуғулланувчилар — 160-190 г
Ўта оғир меҳнат билан шуғулланадиганлар — 220 г
60-74 ёш — 110 г
75 ёшдан ошганлар — 100 г

Каналга аъзо бўлиш
5.0K views08:01
Ochish/sharhlash
2021-03-01 19:11:05
#Бошидан_ўтган_табиб

МУМИЁ — ЖИНСИЙ ҚУВВАТНИ ОШИРАДИ


Жинсий ожизликдан халос қилувчи тавсиялар кўп. Аммо қуйида айтадиган тавсиям синовдан ўтган ва юқори самарадорлик кўрсатади.
Бунинг учун 10 гр тоза мумиё озгина қайноқ сувга солиб эритилади. Тайёр бўлгач, 200 гр суюқ асал билан аралаштирилади.
Аралашмадан кунига 3 маҳал оч қоринга 1 ошқошиқдан шимиб ютилади.
Муолажа тузалгунча давом эттирилади.

Розиқ САФАРОВ, 49 ёш, ҳайдовчи, Асака шаҳри

Каналга аъзо бўлиш
1.9K views16:11
Ochish/sharhlash