Get Mystery Box with random crypto!

#Сўраган_эдингиз Ҳайз давридаги жиззакиликни олдини олса бўла | Шифо-инфо

#Сўраган_эдингиз

Ҳайз давридаги жиззакиликни олдини олса бўладими?

Савол: –
Ҳайз келишидан олдин жуда жиззаки бўлиб қоламан. Бунинг олдини олиш мумкинми?
Умриниса АБДУРАҲМОНОВА, Янгийўл тумани.

Саволга акушер-гинеколог Муборак МУҲАМЕДОВА жавоб берди:

Албатта, бу ҳолатнинг олдини олиш мумкин. Фақат бунинг учун унинг сабабини аниқлаш зарур.
Одатда, бундай ҳолат гормонларнинг бузилиши, хусусан, етишмовчилиги сабабли келиб чиқади.

Тухумдонлар ишлаб чиқараётган эстроген ва прогестерон гормонлари 28-30 ёшдан камая бошлайди. Шунинг ҳисобига аёлларда мазкур ҳолат келиб чиқади. Бу тиббиётда ҳайз олди синдроми деб аталади. Бу ҳолат ҳамма аёлларда, ҳатто, климактерик ёшда учраб туриши мумкин. Лекин жиззакиликнинг сабаби бунга боғлиқ эмас.

Агар қиз болада ҳайз олдидан жизаккилик кузатилса, турмушга чиққунича даволаниши керак. Чунки бу гормонал бузилишнинг белгиси ҳисобланиб, у кейинчалик аёлнинг ҳомиладор бўлишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Турмушга чиққан аёллардаги мазкур ҳолат эса нотўғри сақланиш, бачадон ичи спиралининг таъсири, кетма-кет туғруқ ва абортлар ҳамда дам олмай ишлаш оқибатида келиб чиқиши мумкин. Бу бошқариб бўлмайдиган ҳолат бўлиб, аёл атайин жиззакилик қилмайди. Ўзи билмаган ҳолда шундай ҳолатга тушиб қолади. Бундай ҳолат кузатилганда, албатта, шикофокорга мурожаат этиш шарт.

Савоб учун яқинларингизга улашинг!
Соғлиқ уларга ҳам керак!

Каналга аъзо бўлиш