Get Mystery Box with random crypto!

– аутсорсинг хизмати бўйича ўтказиладиган тендер ва танловлард | Qonunchilik.uz

– аутсорсинг хизмати бўйича ўтказиладиган тендер ва танловларда конвертда тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини танлов комиссиясида онлайн тарзда кўрадиган умумий тусдаги электрон дастур шакллантириш ва бунда давлат ташкилотларининг раҳбари ёки бош ҳисобчисига махсус логин парол асосида кўриш имкониятини яратиш (бу орқали корхонанинг ташкил этилган санаси, меҳнат ресурслари билан таъминланганлиги, ҳисобот ёки ўтган давридаги бажарилган ҳамда кўрсатилган ишлар ҳажми, иқтисодий кўрсаткичлари ва бошқа шу каби маълумотларни комиссия аъзолари онлайн кўриш имкониятига эга бўлиб, бунинг натижасида ҳужжатларни сохталаштириб, тендер, танлов комиссияларига тақдим этиш ҳолатларига чек қўйилади ва олди олинади);

– иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш мезонлари ва кўриб чиқиш тартиби, шунингдек шартнома лойиҳасини электрон порталга мажбурий жойлаштириш каби барча маълумотлар шакллантирилмаса, лот рақами биржада рўйхатга олинмаслигини чекловчи қўшимча модулларни яратиш;

–Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг тизимларида аутсорсинг асосида овқатланиш хизматларини ташкил этишда ягона тизим ва амалиёт шакллантирилмаганлиги, беморларни овқатлантириш 1992 йилда қабул қилинган тавсиявий соғлом овқатланиш нормаси доирасида амалга оширилаётганлигидан келиб чиқиб, бугунги кун талаблари асосида ва беморларни даволанаётган тиббий муассасаларига мувофиқ тарзда соғлом овқатланиш нормасини қайтадан кўриб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ҳужжати билан тасдиқлаш;

–Тиббиёт муассасаларида аутсорсинг хизматларини ташкил қилишда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги 16-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида” ги Низоми талабларига риоя қилиниш аҳволини ҳудудларда қўшимча ўрганиш орқали аниқланган тизимли камчиликлар асосида Низом билан тартибга солинмаган коррупцияга сабаб бўлаётган бўшлиқларни тўлдириш ва такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

–барча бюджет ташкилотлари (дастлаб соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаси)нинг бош ҳисобчи ва ҳисобчиларини йўл қўйилаётган қонунбузилишларнинг олдини олиш мақсадида Молия вазирлиги ва тегишли вазирлик идораларнинг малакали мутахассислари иштирокида бир ҳафталик масофавий ўқишларни ташкил қилиш.