Get Mystery Box with random crypto!

Шундан, 60 та лот бўйича 9 414,65 млн.сўмлик буюртма ғолиби бў | Qonunchilik.uz

Шундан, 60 та лот бўйича 9 414,65 млн.сўмлик буюртма ғолиби бўлган 49 та корхона умуман ишчиларини кўрсатмаган бўлса, 115 та лот бўйича 13 941,5 млн.сўмлик буюртмаларда 48 та корхона 1 нафар ишчи, 95 та лот бўйича 11 574,4 млн.сўмлик буюртмаларда 35 таси 2 нафар ишчи, 54 та лот бўйича 8 498,6 млн.сўмлик буюртмада 16 таси 3 нафар ишчи ишлаши кўрсатилган.

Бундан кўринадики, аутсорсинг хизматини кўрсатувчи субъектлар томонидан расмий равишда ишчиларининг кўрсатмасдан келиниши, ўз навбатида конверт усулида ноқонуний равишда норасмий ишчиларнинг ишлатилишига ҳамда бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланишига шарт-шароит яратмоқда.

Шунингдек, 226 та тиббиёт муассасалари томонидан аутсорсингга ўтгунга қадар ушбу муассасада ошпаз, кирчи ва турли лавозимларда ишлаган ишчиларни бўшатган ҳолда, айнан ушбу буюртмачилар билан шартнома имзолаган аутсорсинг хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига 1315 нафари ишчи сифатида расмийлаштирилиб, эски тизим давом этиб келмоқда.

Хусусан, Самарқандда 33 та тиббиёт муассасасининг 185 нафар, Наманганда 21 та (170 нафар), Сурхондарёда 20 та (166 нафар), Қорақалпоғистонда 17 та (128 нафар), Тошкент вилоятида 24 та (125 нафар), Андижонда 24 та (120 нафар), Тошкент шаҳрида 20 та (98 нафар), Жиззахда 15 та (70 нафар), Хоразмда 13 та (66 нафар), Навоийда 9 та (57 нафар), Фарғонада 6 та (46 нафар), Сирдарёда 9 та (33 нафар), Қашқадарёда 12 та (33 нафар), Бухорода 3 тасининг 17 нафар ишчилари уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорга ишчи сифатида расмийлаштирилган.

Бу каби сунъий корхона ташкил қилиш ҳолатлари келгусида манфаатлар тўқнашувини юзага келтирувчи коррупциявий омилларни келиб чиқишига шарт-шароит яратади.

Маълумки, давлат хизматларини аутсорсинг хизматига ўтказишдан кўзланган мақсад, тадбиркорликни ривожлантириш, тиббиёт муассасаларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва хўжалик фаолияти харажатларини қисқартириш, фаолиятининг асосий бўлмаган турларини ривожлантириш учун инвестицияларга бўлган эҳтиёжини камайтириш ҳамда аутсорсерга берилган ишлар (хизматлар)нинг сифатини оширишга қаратилган.

Аммо, айрим жойларда бу хизматни ташкил этиш жараёнида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилаётганлиги, инсофли рақобатни таъминлаш ва қарорлар қабул қилиш чоғида холисона мезонлардан фойдаланилмаётганлиги, тиббиёт бирлашмалари раҳбари ёки бош ҳисобчиси ўзининг яқин таниши ёки қариндоши номига янги корхона ташкил қилиб, танлов савдоларини номигагина ўтказиб, аутсорсинг хизматларини ташкил қилиб келаётганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, ўтказилган мониторингларда аниқланишича, тиббиёт муассасаларининг биносида ташкил этилган ошхонада иссиқ овқатлар аутсорсинг асосида тайёрланиб, муқаддам тиббиёт муассасасининг ошпази лавозимида ишлаб келган ишчиларнинг аксарияти аутсорсинг хизматини кўрсатувчи корхонага ишчи сифатида расмийлаштирилиб ёки расмийлаштирилмаган ҳолда конверт усулида иш ҳақи бериш ҳолатларига йўл қўйиб келинмоқда.

Бундан ташқари, тиббиёт муассасаларида турли хил тоифадаги беморлар даволанишига қарамасдан, аутсорсинг хизматларини ташкил этиш учун давлат харидларини амалга ошириш жараёнида аниқ ҳисоб-китобларни белгиловчи мезонлар йўқлиги сабабли диетолог врач (ҳамшира) томонидан эски 1992 йилда қабул қилинган тавсиявий соғлом овқатланиш нормаси асосида буюртма шакллантирилиб, шу асосида иш юритилиб келинмоқда.

Бироқ, бу ҳолатлар бўйича ҳам ягона тизим йўлга қўйилмаганлиги, ҳисоб-китоб қилиш механизми мавжуд эмаслиги сабабли ҳудудларда турли хил амалиёт асосида иш юритиб келиниб, бюджет сметаси харажатларини шакллантиришда тахминий ҳисоб-китоблар амалга оширилаётганлиги ҳолатлари бюджет маблағларининг талон-торож қилинишига шарт-шароит яратиб бераётганлиги маълум бўлди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шунингдек, «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунининг 36- ва 59-моддаларида қайд этилган мажбуриятларни тўлиқ бажариш мақсадида, Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига соҳадаги коррупциявий хавф-хатарларни олдини олишга қаратилган қуйидаги механизмларни жорий этиш бўйича чоралар кўриш тавсия қилинди: