Get Mystery Box with random crypto!

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА АУТСОРСИНГ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА | Qonunchilik.uz

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА АУТСОРСИНГ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА КОРРУПЦИЯВИЙ ОМИЛЛАР ЎРГАНИЛДИ

20 Dekabr 2021

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сонли Фармони билан белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, соғлиқни сақлаш тизимидаги бюджет буюртмачилари томонидан махсус ахборот порталида жойлаштирилган аутсорсинг хизматларини ташкил этишга оид эълонлар «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқлиги масофавий мониторинг тартибида ва ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганилиб, таҳлил қилинди.

Хусусан, «dxarid.uz» махсус ахборот порталида жойлаштирилган маълумотлар таҳлил қилинганида, соғлиқни сақлаш тизимидаги аутсорсинг хизматларини ташкил этишда тизимли хато ва камчиликларга йўл қўйиб келинаётганлиги аниқланди.

Жумладан, республика бўйича соғлиқни сақлаш тизимида 597 та муассаса мавжуд бўлиб, уларга иссиқ овқат тайёрлаш ва етказиш учун 2019 йилда 176 624,4 млн.сўм, шундан, Тошкент шаҳрига 32 931,2 млн.сўм, Фарғонага 28 452,8 млн., Наманганга 20 102,7 млн., Самарқандга 18 782,5 млн., Сурхондарёга 15 011,9 млн, сўм;

2020 йилда 286 603,7 млн.сўм, шундан, Тошкент шаҳрига 49 752,6 млн., Самарқандга 47 388,1 млн., Фарғонага 32 376,7 млн., Қашқадарёга 1 8203,6 млн., Сурхондарёга 18 096,5 млн.сўм;

2021 йилнинг январь-август ойлари учун 389 347,5 млн.сўм, шундан, Тошкент шаҳрига 66 554,6 млн., Самарқандга 44 617,0 млн., Фарғонага 37 391,7 млн., Наманганга 33 224,5 млн., Тошкент вилоятига 30 021,1 млн. сўм пул маблағлари ажратилган.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасалар томонидан «dxarid.uz» махсус ахборот порталига 2020 йилда 1158 та лот бўйича 100 100,9 млн.сўмлик (Тошкент шаҳрида 85 та 20 779,0 млн., Сурхондарёда 301 та 13 247,0 млн., Андижонда 49 та 9745,6 млн., Наманганда 44 та 9 666,4 млн., Самарқандда 55 та 9 378,4 млн, Жиззахда 164 та 8 531,2 млн.) ва 2021 йилнинг январь-август ойларида 1402 та лот бўйича 255 642,3 млн.сўмлик (Андижонда 93 та 40 386,7 млн., Тошкент шаҳрида 87 та 31 644,0 млн., Наманганда 72 та 27 461,5 млн., Сурхондарёда 313 та 25 892,9 млн.сўм, Самарқандда 107 та 23 611,6 млн., Тошкент вилоятида 117 та 21 379,7 млн.) сўмлик иссиқ овқат тайёрлаш ва етказиш учун эълонлар берилиб, буюртмалар амалга оширилган.

Бугунги кунда, тиббиёт муассасаларининг бюджет сметасида иссиқ овқат тайёрлаш хизмати учун ажратилган маблағларни аниқ мезонлар билан ҳисоб-китоб қилиш механизми мавжуд эмаслиги сабабли, ҳудудларда бу жараёнда фақатгина Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган 1992 йилда қабул қилинган соғлом овқатланиш нормаси бўйича тахминий ҳисоб-китоблар қилиниб келинаётганлиги маълум бўлди.

«Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг 36-моддаси (олдинги таҳрирнинг 29-моддаси) талабларида шартномани бажариш учун зарур техник, молиявий, моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги ҳолати иштирокчиларга талаб сифатида қўйилиши белгиланган бўлсада, 2020 йилда 270 та лот бўйича 15 565,7 млн.сўмлик иссиқ овқат тайёрлаш бўйича 109 та танлов ғолиби деб топилган субъектлар ишчи сифатида 0-3 нафар шахсни кўрсатган холос.

Шундан, 54 та лот бўйича ғолиб бўлган 3794,6 млн.сўмлик буюртмаларда 32 та ҳолатда умуман иш ҳақи ҳисобланмаган ва солиқ идораларига топширилган ҳисоботларида ходимларини кўрсатмаган бўлса, 29 та лот бўйича 4 848,2 млн.сўмлик буюртмалар бўйича 29 та ғолиб корхона атиги 1 нафар ишчи, 132 та лот бўйича 3 653,5 млн.сўмлик буюртмаларни ғолиби бўлган 28 та корхона 2 нафар ишчи, 55 та лот бўйича 3 269,4 млн.сўмлик буюртма ғолибларининг 20 тасида 3 нафар ишчи кўрсатилган.

Худди шундай, 2021 йилнинг январь-август ойларида иссиқ овқат тайёрлаш юзасидан электрон порталга қўйилган эълонлардан 324 та лот бўйича 43 429,15 млн.сўмлик иссиқ овқат тайёрлаш бўйича 148 та танлов ғолиби деб топилган субъектлар ишчи сифатида 0-3 нафар шахс ишлашини кўрсатган.