Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Янгиланаётган Конституция мазмун моҳиятини тарғиб | Qonunchilik.uz

#Биласизми

Янгиланаётган Конституция мазмун моҳиятини тарғиб қилиш тадбирлари юзасидан аксар ОАВ ларда, ижтимоий тармоқларда “Миранда қоидаси” атамаси бот-бот такрорланмоқда.
Кўпчилик бу нима, қандай қоида деган саволларни беришмоқда. Ушбу қоида қандай қоида эканлиги ҳамда Конституцияда нима сабабдан белгиланаётганини қуйида тушунтириб беришга ҳаракат қиламан:

“Миранда қоидаси” Ўзбекистон Конституциясига киритилмоқда. Яъни, шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушлангани содда тилда тушунтирилиши шарт.
“Миранда қоидаси”га биноан ушланган шахс сукут сақлаш, сўроқ жараёнида адвокати иштирокини талаб қилиш ва бошқа ҳуқуқларга эгалиги содда тилда шахсга илк сониялардаёқ тушунтирилади. Яъни, Конституцияда жиноий таъқибга олинган шахсларни давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг ўзбошимчалигидан ҳимоялашнинг деярли барча усуллари акс этмоқда.

Хонмирзо-Шерзодбек Хакимович!