Get Mystery Box with random crypto!

Иш берувчи ва ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаг | Qonunchilik.uz

Иш берувчи ва ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги келишувни огоҳлантириш муддати тугагунига қадар ходимга огоҳлатириш муддатига мос келадиган компенсация тўлаш шарти билан тузишлари мумкин.

Агар ходим билан меҳнат шартномаси ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бузиш сабаби бўлмаганда иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган бўлса, иш берувчи ходимга ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган ишдан бўшатиш нафақасини тўлаб беришга мажбур.

Меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг ходим иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим қилса, иш берувчи учунчи ой учун ўртача иш ҳақини тўлашга мажбур. Ушбу шарт қуйидагилар сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳолатларига амал қилади:

ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги МК 89-м. 4-қ.;
технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги МК 100-м. 2-қ. 1-б.;
ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши МК 100-м. 2-қ.2-б.;
шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланган тақдирда МК 106-м. 2-б.;
мулкдорнинг ўзгариши МК 100-м. 2-қ. 6-б. - корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан.
Шу сабабли суд ходимнинг талаблари асосли деган хулосага келди.