Get Mystery Box with random crypto!

'Tutukon neo' дори препаратининг айрим сериялари сотувдан қай | Qonunchilik.uz

"Tutukon neo" дори препаратининг айрим сериялари сотувдан қайтариб олинмоқда

Испаниянинг "Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги" (AEMPS) қарорига биноан, Испаниянинг Labaratorio Miquel Y Garriga Inc, S.L. корхонаси томонидан чиқарилган "Tutukon neo" ичиш учун эритма 250 мл (флаконларда) дори препаратининг «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)” талаблари бузилган ҳолда ишлаб чиқарилгани аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" юқоридаги маълумотга асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган қуйидаги: R-049, R-050, R-051, R-078, R-080, R-222, R-236, R-081, R-124, R-204, R-205, R-206, R-218, R-219, R-220, R-221, R-223, R-224, R-225 серияларини фармацевтика бозоридан муомаладан қайтариб олинаётганини маълум қилган.

Мазкур дори воситаси буйракларнинг яллиғланиш касалликларида қўлланилади.

Каналга уланиш @Sherzodbek78