Get Mystery Box with random crypto!

Расмий хабарлар I Официальные новости

Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости Р
Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости
Kanal manzili: @rasmiy_xabarlar_official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.90K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 12

2023-04-19 07:54:05
Бугун 19 апрелдан муддатидан олдин овоз бериш бошланди

Бугун республика бўйлаб соат 9:00 дан референдум участкалари муддатидан олдин овоз бериш учун очилди.

Референдум участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 12:00 дан соат 16:00 га қадар амалга оширилади.

Референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш 2023 йил 19 апрель куни бошланиб, 2023 йил 26 апрель куни якунланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
9.5K views04:54
Ochish/sharhlash
2023-04-19 07:21:56
19 апрель, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:


Мавзу: Ичимлик суви таъминоти тизимини рақамлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот"АЖ ахборот хизмати раҳбари


Мавзу: Илмий ташкилотларнинг янги ишланма ва технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш бўйича амалга оширган ишлари
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Феруза Каримова, Фанлар академияси Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
5.6K views04:21
Ochish/sharhlash
2023-04-18 20:05:19
Президент Шавкат Мирзиёев сув хўжалигида ва фармацевтика саноатида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда келгуси вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилиш аввалида сув хўжалигидаги 4 та катта масала таҳлил қилинди. Булар – сув йўқотилиши, насос станцияларининг энергия истеъмоли кўплиги, сув захиралари камлиги ҳамда сув тежовчи технологиялар билан боғлиқ.

Шунингдек, йиғилишда фармацевтика тармоғидаги лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди.

Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
10.2K views17:05
Ochish/sharhlash
2023-04-18 17:45:36
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашувида инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш соҳасида эришилган ютуқлар ҳамда ЕИ институтлари билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича навбатдаги қадамлар кўриб чиқилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
10.4K views14:45
Ochish/sharhlash
2023-04-18 15:14:03
Сурхондарё вилояти Узун туманидаги ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова томонидан назоратга олинди.

Айни дамда зўравон ўқитувчи ҳибсга олинган, тергов ишлари олиб борилмоқда. Аёл ўқитувчилар эса шифохонада вазир уларнинг ҳолатини ўз назоратига олди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
14.4K viewsedited  12:14
Ochish/sharhlash
2023-04-18 15:00:05
Бош прокуратура томонидан мактаб ўқитувчилари оммавий дўппосланганлиги билан боғлиқ видеоёзувдаги ҳолат ўрганилди.

Аниқланшича, 2023 йил 14 апрель куни соат 12:00 ларда Узун туманидаги 31-сонли ўрта таълим мактабининг директор хонасида ўтказилаётган йиғилишда 34 ёшли эркак (ўқитувчи) икки нафар аёл ўқитувчилар билан жанжаллашиб, уларга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 18 апрель куни Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
10.5K views12:00
Ochish/sharhlash
2023-04-18 13:32:46
Референдумда қайси референдум участкасидан овоз беришингиз мумкинлигини биласизми

30-апрел куни янги таҳрирдаги Конституцияни қабул қилиш бўйича умумхалқ овоз бериши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси референдумига вақт оз қолди.

Сиз my.gov.uz портали ёрдамида қайси сайлов участкасидан овоз беришингиз мумкинлигини онлайн аниқласангиз бўлади.

Порталдаги “Referendum uchastkasini aniqlash” хизматидан фойдаланиш жуда осон ва қулай.

Хизмат - бепул.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
16.9K viewsedited  10:32
Ochish/sharhlash
2023-04-18 12:40:18
UzKAD тизими орқали республиканинг 43,2 млн гектар ери (96%) электрон харитаси яратилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамуратов маълум қилди.

2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига кадастр базасида ҳисобга олинган кўчмас мулк объектлари сони 8,2 млн.тадан ошди.

Шунингдек, кадастр идоралари томонидан тадбиркорлик фаолияти учун 1 028,3 гектар майдондаги 10 441 та ер участкаси “Yerelektron” тизимига киритилди.

Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
10.5K views09:40
Ochish/sharhlash
2023-04-18 10:08:07
Кадастр тизимида 2023 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар таҳлили

АОКАда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбариНеъматжон Атамуратов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
9.4K views07:08
Ochish/sharhlash
2023-04-18 09:43:13
18-апрель - Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
8.9K views06:43
Ochish/sharhlash