Get Mystery Box with random crypto!

“Хоразм миллий табиат боғи”да ноёб ҳайвонлар парвариш қилинмоқ | Расмий хабарлар I Официальные новости

“Хоразм миллий табиат боғи”да ноёб ҳайвонлар парвариш қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 декабрдаги “Хоразм миллий табиат боғини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига асосан Амударё делтасида табиий тўқай ресурсларини муҳофаза қилиш, уларни қайта тиклаш ҳамда Хоразм вилоятидаги чўл экотизимларини сақлаш ва вилоятда экотуризмни янада ривожлантириш мақсадида “Хоразм миллий табиат боғи” ташкил қилинган эди.

Хоразм Маъмун академияси, Урганч Давлат Университети, Фанлар Академиясининг Зоология институти  олимлари билан ҳамкорликда табиат боғида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш ва кўпайтириш  мавзусида 3 та грант лойиҳаси тайёрланган. Ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида 6 та экотуризм  маршрутлари ишлаб чиқилган. Табиат боғининг сунъий питомнигига 9 та Бухоро буғиси  олиб келиб парваришланмоқда. Яқин кунларда яна 45 бош буғи олиб келиш режалаштирилган.

Табиат ресурслари вазирлиги

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк