Get Mystery Box with random crypto!

Расмий хабарлар I Официальные новости

Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости Р
Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости
Kanal manzili: @rasmiy_xabarlar_official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.90K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 11

2023-04-20 18:02:46
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–270-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Фармони

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
8.5K viewsedited  15:02
Ochish/sharhlash
2023-04-20 17:57:44
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
7.9K viewsedited  14:57
Ochish/sharhlash
2023-04-20 15:07:35
БМТ Европа иқтисодий қўмитаси (UNECE) тўқимачилик саноатини рақамлаштириш соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди

Женева шаҳрида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа Иқтисодий Қўмитасининг 70-сессияси доирасида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раҳбарияти ва UNECE раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда томонлар саноатни рақамлаштириш ва «яшил» энергияни жорий этиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашувлар якунларига кўра, UNECE техник кўмак дастури доирасида саноатни рақамлаштириш бўйича лойиҳаларни қисман молиялаштиришга тайёрлигини ва халқаро стандартларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди.

Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
8.1K views12:07
Ochish/sharhlash
2023-04-20 14:46:13
1-чоракда 312 та ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг 187 тасига (60%) ижобий хулоса берилган

Уларнинг 14 тасига эътирозларсиз, 173 тасига эса вазирлик томонидан берилган эътирозлар бартараф этилганидан сўнг қабул қилиниши мақсадга мувофиқлиги белгиланган.

125 таси (31%) амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва юридик техника қоидаларига зид эканлиги, коррупциявий омиллар мавжудлиги ва бошқа эътирозлар билан қайтарилган.

Шунингдек, 43 та лойиҳа Регламентлар талабларига риоя қилинмаганлиги боис ишлаб чиқувчиларга қайтарилган.


АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева норма ижодкорлиги соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди:

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
7.3K views11:46
Ochish/sharhlash
2023-04-20 12:00:37
Жорий йил 1-чоракда Адлия вазирлиги томонидан норма ижодкорлиги соҳасида амалга оширилган ишлар

АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
8.3K views09:00
Ochish/sharhlash
2023-04-20 11:00:58
Ўзбекистон Республикаси референдумини ёритувчи оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Батафсил: Ўзбек (кирилл) |Oʻzbek (lotin) |Русский

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
22.8K views08:00
Ochish/sharhlash
2023-04-19 10:55:32
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини рақамлаштиришда геахборот ва SCADA тезкор диспетчерлик бошқарув тизимлари ҳам жорий қилинади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсувтаъминот"АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.

Сув сифати ва хавфсизлиги мониторинги учун “WATER LAB” ахборот тизими жорий этилиб, республика бўйлаб ичимлик сув сифатини назорат қилиш имконияти сезиларли даражада кенгайтирилди.

Бундан ташқари, истеъмолчиларга кўрсатиладиган давлат ҳамда қўшимча хизматларнинг сифат жихатдан янада яхшиланиш мақсадида, “Сувўлчагич хизмати” АЖ ташкил этилди.

Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
453 views07:55
Ochish/sharhlash
2023-04-19 10:36:08
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган Коммуникация стратегияси тасдиқланди.

Коммуникация стратегияси Марказий банк фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини ошириш, нархлар, банк тизими ва тўлов тизимлари барқарорлигини таъминлаш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тизимли етказиш мақсадида ишлаб чиқилди.

Мазкур стратегия Халқаро валюта жамғармасининг тегишли техник миссияси тавсиялари ҳамда хорижий марказий банкларнинг коммуникация сиёсатини амалга ошириш соҳасидаги илғор тажрибалари асосида тайёрланган.

Стратегия билан батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
2.2K views07:36
Ochish/sharhlash
2023-04-19 10:08:50
Ичимлик суви таъминоти тизимини рақамлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар

АОКАда "Ўзсувтаъминот"АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
3.4K views07:08
Ochish/sharhlash
2023-04-19 09:01:08 Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади

Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонун (ЎРҚ–830-сон, 18.04.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра:

Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

Кодекснинг 131, 132, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;

жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.

Қонун 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
5.0K views06:01
Ochish/sharhlash