Get Mystery Box with random crypto!

Расмий хабарлар I Официальные новости

Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости Р
Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости
Kanal manzili: @rasmiy_xabarlar_official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.90K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 732

2021-02-17 18:56:09
Ўзбекистонда 2020 йилда атмосфера ҳавосига саноат корхоналари ва транспорт воситаларидан 2 299 000 тонна зарарли чиқиндилар чиқарилган

Булар ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов маълум қилди:


«2016 йилда атмосферага 2 556 000 тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилган. Шундан 1 546 000 тонна чиқинди транспорт воситалари ҳиссасига тўғри келади.

Мамлакатларнинг экологик тозалик даражаси бўйича халқаро рейтинглар бор, хусусан АҚШдаги махсус экологик ҳуқуқ ва сиёсий марказ томонидан ҳар 2 йилда ушбу рейтинглар шакллантирилади. Шу рейтингда Ўзбекистон 2018 йилда 136-ўринда эди, 2020 йилда 88-ўринга чиқдик».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
13.9K views15:56
Ochish/sharhlash
2021-02-17 18:15:54
«Истиқлол» мажмуасининг жойлашув ўрни макети ўрнатилмоқда

«Мовий гумбазлар» ресторани ёнидаги хиёбонда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ОАВ ва жамоатчилик вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида “Истиқлол” мажмуасининг жойлашув ўрни макети тақдим этилиши айтиб ўтилган эди.

Ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилишича, «Мовий гумбазлар» ресторани ёнидаги хиёбонга макет олиб келиниб, жойлаштирилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
12.1K viewsedited  15:15
Ochish/sharhlash
2021-02-17 17:17:44 Пенсия таъминоти тизимида уй бекалари учун ҳам келажакда пенсия олиш имконияти яратилади

Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда. Унга кўра, ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи бериш ва иш стажига қўшиб ҳисоблаш тартиби назарда тутилган. Мазкур тизим амалиётга жорий этилса, уй бекаси бўлган аёл келажакда пенсия олиш имкониятига эга бўлади.

Қонун лойиҳасида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда:

2005 йил 1 январдан аввалги давр учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасида (электрон меҳнат дафтарча)ги мавжуд ёзувлар асосида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисоблаш. Бунда, 2021 йил 1 июндан бошлаб янги пенсия тайинлашда 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисоблаш татбиқ этилиши;

ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи бериш ва иш стажига қўшиб ҳисоблаш. Мазкур тизим амалиётга жорий этилса, оилада бола парвариши ва бошқа юмушлар билан банд бўлгани ёки турмуш ўртоғининг хоҳишига асосан ишламаган турмуш ўртоғини келажакда пенсия билан таъминлаш имконияти;

пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинлаш ва тўлаш. Бунинг натижасида фуқароларга доимий ёки вақтинча рўйхатга олинган турар жойи бўйича пенсия (нафақа) тайинлаш ва тўлаш учун мурожаат қилиш имконияти яратилади;

уч йил ва ундан аввал тайинланган ёки қайта ҳисобланган пенсиялар текширилишига ҳамда пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланганлиги аниқланган ҳолатларда ортиқча тўланган суммаларни ушлаб қолишга йўл қўймаслик;

фуқаронинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсияларни уни олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга тўлиқ ой учун тўлаш тизимини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади.

Эндиликда иш стаж етарли бўлмаганда ҳам пенсия тайинланиши мумкин. Яъни иш стажига мутаносиб миқдорда пенсия тайинланади.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
15.4K views14:17
Ochish/sharhlash
2021-02-17 16:09:44
“Uzbekistan Airports”: ҳамкорлик халқаро талабларга таянади

Акциядорлик жамияти Ахборот хизмати
хабарига кўра, 2020 йилнинг октябрь ойида “Uzbekistan Airports” АЖ ва “Qanot Sharq” МЧЖ хусусий авиакомпанияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланганди.

“Qanot Sharq” хусусий авиакомпанияси вакиллари “Uzbekistan Airports” АЖ Ахборот хизматига АҚШнинг “Air Lease Corporation” ташкилотидан узоқ муддатли лизинг асосида Airbus A320−200 русумли 2 та самолётни фойдаланиш учун олганини маълум қилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
12.2K views13:09
Ochish/sharhlash
2021-02-17 15:33:22
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Қашқадарё вилояти Хонобод шаҳридаги АҚШ ҳарбий базасида 2001-2005 йилларда хизмат қилган америкалик харбийлар онкологик касалликларга учрагани учун уларга унвонлар ва қўшимча васийлик белгилаш тўғрисида қарор чиқарган.

Бу борада қўмита томонидан Хонободдаги база атрофидаги экологик вазият ўрганилиб, АҚШ президенти баёнотига муносабат билдирилдими?


АОКАдаги матбуот анжуманидан: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов жавоби

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
11.9K views12:33
Ochish/sharhlash
2021-02-17 15:17:31 Ноқонуний кесилган ҳар бир дарахт учун 100 дона дарахт экиш ва уч йил давомида уни парвариш қилиш мажбурияти юкланяпти

Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида маълум қилинди:


«2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилган мораторийда ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида дарахт экиш механизми жорий қилинди.

Ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган 10 туп йирик ўлчамли дарахт экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш мажбурияти белгиланган».

Абдурашид Содиқов, Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси бошлиғи:

«Мовий гумбазлар» истироҳат масканида жами 1700 туп ҳар хил турдаги манзарали дарахт хатловдан ўтказилган. Уларнинг ҳаммаси қимматбаҳо дарахт навига киради. Шунингдек, дарахтларни кесиш бўйича ҳам умуман мурожаат келиб тушмаган».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
11.7K views12:17
Ochish/sharhlash
2021-02-17 14:47:16
2020 йилда 7812 туп дарахт ноқонуний кесилган ва 15,3 млрд сўмлик зарар етказилган

Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов маълум қилди:


«Ўтган йили экологик назорат тадбирлари натижасида 3890 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, жами 7812 туп дарахт, шундан 3428 туп қимматбаҳо дарахт ноқонуний кесилгани учун 136 нафар мансабдор шахсга 4,5 млрд сўм жарима солинди ва 15,3 млрд сўмлик етказилган зарар аниқланди.

Мораторий даврида қарийб 5609 та жисмоний ва юридик шахсдан қимматбаҳо дарахтлар ва турли ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар кесилиши бўйича ариза тушган. Бу мурожаатларда 258 минг дарахт тупини кесиш масаласи кўтарилган. Шундан 182 минг туп қимматбаҳо дарахт кесилиши рад этилган.

Ижтимоий тармоқларда
бир йил давомида 400 га яқин дарахт кесилиши бўйича танқидий материал чиққан. Бу — дарахт кесилишининг олдини олиш бўйича ишларимизга яхши самара кўрсатяпти».

@Rasmiy_xabarlar_Official
11.6K views11:47
Ochish/sharhlash
2021-02-17 14:01:03 АОКАда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева вазирлик фаолиятига оид хабарларга изоҳ берди:


Қўриқлаш хизмати ходимлари иш ташлаши ортидан Реабилитация марказидаги хотин-қизларнинг хавфсизлиги таъминланмаётгани ростми?

— Баъзи сабабларга кўра, 2020 йилнинг август ойидан буён қўриқлаш хизмати ходимларига ойлик маош тўланмагани сабабли 2021 йил 9 феврал куни мазкур ходимлар ишга чиқишмаган.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг 10 феврал куни Марказнинг қўриқлаш хизмати ходимларининг ойлик маоши масаласи ижобий ҳал қилинган ҳамда шу кундан бошлаб Марказ биносини одатдаги тартибда қўриқлаш давом эттирилмоқда.


«Маҳалла раиси ва фаоллари авария ҳолатидаги бинода ишламоқда» (UzA) сарлавҳали мақолага муносабат

— Мақолада Навоий вилояти Кармана туманидаги «Бешкент» маҳалла фуқаролар йиғини биноси авария ҳолатида экани, ходимлар учун хизмат хоналари етишмаётгани хусусида фикр юритилган.

Маҳаллаларни намунавий лойиҳалар асосида янгидан маҳалла комплекслари билан таъминлаш мақсадида «Навоий вилоятида 2020-2022 йилларга мўлжалланган ҳар бир маҳаллада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари комплексларини ташкил этиш бўйича манзилли Дастур» ишлаб чиқилган.

«Бешкент» маҳалла фуқаролар йиғини учун замонавий типдаги маҳалла комплекси 2021 йил якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.


«Ғузорда 26 та маҳалла раиси ноқонуний нафақа тайинлаган» (Nasafnews) сарлавҳали хабарга муносабат

— Ғузор тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими маълумотига кўра, туманда 43 та фуқаролар йиғинида ўтказилган молиявий текширувлар давомида 26 та фуқаролар йиғини томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам пулларини тайинлашда 53 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилган ҳамда етказилган моддий зарарлар ихтиёрий қопланган, фуқаролар йиғинлари раислари тегишли тартибда жавобгарликка тортилган.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
10.9K views11:01
Ochish/sharhlash
2021-02-17 13:37:21 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилишининг ижтимоий ва ҳаётий зарурати нимада?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева бу борада батафсил маълумот берди.


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги энг халқчил ва одамларга энг яқин давлат органи, шунингдек, кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида янги тизим.

Ажралиш ёқасига келиб қолган 20 952 та оила яраштирилди, 11 725 та оиланинг никоҳи қонунийлаштирилди, оилавий ажралишлар 3 559 тага камайди;

“Аёллар дафтари”ни шакллантириш асносида вазирлик томонидан 30 ёшдан юқори бўлган 11 минг нафар хотин-қизларга банклар томонидан 1 трлн сўмдан ортиқ кредит ажратилишига кўмаклашилди. "Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш" жамғармаси томонидан 3 335 нафар хотин-қизларнинг кичик бизнес лойиҳалари учун 70 млрд 922 млн сўм миқдорида маблағ ажратилди;

“Аёллар дафтари”га киритилган 80 175 нафар (19%) хотин-қизларнинг муаммолари ўрнатилган тартибда ҳал этилди.
99 100 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди,
41 110 нафарининг эса тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилди;

Пандемия даврида вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари қошида ташкил этилган "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик" марказлари орқали
733 210 нафар карантин даврида ишсиз қолган, доимий даромад манбаини йўқотган ва эҳтиёжманд аҳоли вакилларига 85 млрд 351 млн сўм миқдорида озиқ-овқат ва бошқа ижтимоий ёрдам маҳсулотлари етказиб берилди;

“Темир дафтар” тизими асосида 600 мингга яқин муҳтож оилага моддий ёрдамлар кўрсатилди;

Вазирликнинг “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармаси ҳисобидан 2 млрд. 30 млн. сўм маблағлар кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тариқасида берилди;

Вазирлик ҳузуридаги “Обод ва хавфсиз маҳалла” жамғармаси ҳисобидан маҳаллаларни моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 4 млрд 700 млн сўм маблағ сарфланди.


Вазирликнинг 1 йиллик фаолияти давомида мансабдор шахслар ва масъул ходимларга нисбатан қандай чоралар кўрилган?

Ўтган бир йил давомида фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун:

1 нафар бошқарма бошлиғи;
9 нафар бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари;
45 нафар туман (шаҳар) бўлим бошлиқлари;
52 нафар бўлим бошлиқларининг ўринбосарлари;
1 569 нафар маҳалла раислари тегишли тартибда лавозимидан озод этилди. Шунингдек:

58 нафар туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари бошлиқлари;
351 нафар маҳалла раисларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
10.8K views10:37
Ochish/sharhlash
2021-02-17 13:01:24 Вакцина билан аҳолини эмлашга маҳаллий мутахассисларимиз тайёрми?

АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков ушбу саволга жавоб берди:


«Ўзбекистонда 13 турдаги юқумли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда. Мустақилликнинг дастлабки йилларида аҳоли фақат 6 та касалликка қарши эмланган. Ҳозирда эмлаш тақвими мунтазам такомиллашиб, тўлдириб борилмоқда.

Коронавирус вакцинаси янги вакцина, бироқ биз бу каби вакциналарни қўллаш бўйича етарлича тажрибага эгамиз. Шундай бўлса ҳам, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда коронавирусга қарши эмлаш кунларини ўтказиш бўйича тайёргарлик тадбирларида амалий-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида мутахассислар бириктирилган.

Эмлаш тадбирларига жалб этилган тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, уларга маслаҳат, амалий-услубий ёрдам кўрсатиш ишлари тизимли равишда олиб борилаяпти, «Совуқлик занжири»га риоя қилган ҳолда коронавирусга қарши қўлланиладиган вакциналарни қабул қилиш, сақлаш, ташиш ва маъмурий ҳудудларга етказиш чоралари кўрилган, жойларда малакали мутахассислардан иборат штаблар ташкил этилган, эмлаш пунктлари, ҳаракатдаги ва мобил бригадалар, эмлашдан сўнг ножўя реакциялар аниқланган ҳолатда шошилинч ёрдам кўрсатадиган шифохоналар шай ҳолатга келтирилган.

Ҳозирга келиб, барча даволаш-профилактика муассаслари раҳбарлари, умумий амалиёт шифокорлари, иммунологлар, эпидемиологлар, вакцинаторлар ва уларнинг дублёрлари, вакцина сақлаш омборхона мудирлари, реаниматолог ва эмлашдан сўнг юз бериши мумкин бўлган асорат ва реакцияларни эпидемиологик назоратини олиб борувчи ҳамда тезкор чора-тадбирларни амалга оширувчи тиббиёт ходимлари коронавирусга қарши эмлаш масалалари бўйича тўлиқ қайта тайёргарликдан ўтказилиши якунланмоқда».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
11.3K views10:01
Ochish/sharhlash